I умумий бўлим


Турли вариантлар бўйича хом ашё олиш усулини таққослаш жадвали


Download 0.52 Mb.
bet3/4
Sana13.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1000252
1   2   3   4
Bog'liq
.

Турли вариантлар бўйича хом ашё олиш усулини таққослаш жадвали





Кўрсаткичларнинг номланиши

1 - вариант

2 - вариант

1

Хом ашё тури

Поковка

Поковка

2

Аниқлик синфи

I

II

3

Мураккаблик гуруҳи

II

II

4

Хом ашё массаси Q, кг

6,12

6,43

5

1 тонна хом ашёнинг базавий таннархи, Сi сўм

726 000

726 000

6

1 тонна қириндининг таннархи, Sотх. сўм

70400

70400

Деталимизнинг материали пластик деформациялаш орқали ишлов беришга лаёқатли бўлганлиги сабабли биз штамлашнинг икки турини (қиздириб ҳажмий штамплашнинг очиқ ва ёпиқ турлари бўлади) танлаймиз.


1) Прессларда ёпиқ штамплар бўйича штамплаш;
2) Прессларда очиқ штамплар бўйича штамплаш;
Очиқ штампларда штамп кесимининг четки қирралари бўйича ариқча қилиниб, штамплаш вақтида босим ҳисобига ортиқча металл чиқиқ (заусенца) бўлиб чиқади. Ёпиқ штамплашда метални деформацияланиши берк фазода бажарилади. Метални штамплаш натижасида чиқиқ чиқмайди.
Штамплаш молотларида, штамплаш прессларида, гидравлик ва фрикцион прессларда горизонтал штамплаш машиналарда бажарилади.
Металл поковкаларни тайёрлашда кривошип-штамплаш пресслари кенг тарқалган. Болғалаш машиналарида штамплашга қараганда аниқ ўлчамли, сифатли, кам металл исроф бўлади. Кривошип-штамплаш прессларини кучи 5000-8000 кг бўлиб бир минутда 35-90 марта урилади. Болғалар билан штамплашда уриш натижасида деформация асосан заготовкани юза қатламида бўлса, кривошип-штамплаш прессларида деформация кичикдан катталашиб боргани учун заготовкани деформацияси бир текисда бўлади.
Прессларда ёпиқ штамплар бўйича штамплаб олинган хом ашёнинг таннархи қуйидагича аниқланади:

Прессларда ёпиқ штамплар бўйича штамплаб олинган хом ашёнинг таннархи қуйидагича аниқланади:

Хом ашё олиш усуллари таннархи ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас, лекин биринчи усулда хом ашёнинг аниқлиги бир поғона юқори ва юза тозалиги сифатли бўлади.
Қуйимларни ҳисоблаш

Машинасозликда талаб этилган аниқлик ва сифат кўрсатгичларига жавоб берадиган деталларни тайёрлаш хомашёдан маълум бир катталикдаги металл қатлами-куйимни кесувчи асбоблар ёрдамида кесиб олиб ташлаш усуллари ёрдамида амалга оширилади.


Шундай қилиб қуйим – бу хом ашёга механик ишлов бериш жарёнида талаб этилган ўлчамларини уларни четланишлар доирасида ва юза ғадир-будирлигини таъминлаш мақсадида олиб ташландиган металл қатлами.
Детал чизмасида кўрсатилган ўлчамларини четланишларига ва юза ғадир-будирлигига қуйилган талаб қанча юқори бўлса, шунча кўп марта механик ишлов бериш (технологик ўтишлар) шарт бўлади. Ўз навбатида ҳар бир технологик ўтиш учун қуйимлар миқдори ҳисобланади. Детал юзасининг талаб этилган тозалигини ва аниқлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир технологик ўтишда олиб ташланган қуйимларнинг йиғиндиси умумий қуйим миқдорини ташкил қилади. Қуйимлар миқдори аналитик усулда ва жадваллар ёрдамида аниқланади.
70Н7 ички юзасига механик ишлов бериш учун қуйимларни ва оралиқ ўлчамларни ҳисоблаймиз. Хом ашё 1-синф аниқлигига таълуқли штамповка бўлиб массаси 6,12 кг ни ташкил қилади. Деталга механик ишлов беришнинг технологик ўтишлари қуйидагича: детални бир ўрнатишда хомаки ва тозалаб йўниб кенгайтириш ва жилвирлашдан иборат. Детални базаси бўлиб 170 мм ўлчамли цилиндрик ва ён юзаси ҳисобланади.



Ишлов беришда детални ўрнатиш схемаси.
70Н7 юзага қуйимларни ҳисоблашни қуйим элементларини ва технологик ўтишларни жадвалга киритишдан бошлаймиз. Штампланган хом ашёнинг ҳолатини ҳисобга олувчи Rz ва Т ларнинг қиймати мос равишда 150 мкм ва 250 мкм ни ташкил қилади [1.63]. Хомаки ишлов беришдан кейин Rz=Т=50 мкм, тозалаб ишлов беришдан кейин Rz=Т=30 мкм. Жилвирлаш учун Rz=10 мкм Т=20 мкм Олинган натижаларни ҳисоблаш жадвалига киритамиз.

Механик ишлов бериш технологик ўтишларининг оралиқ ўлчамлари ва қуйимларни ҳисоблаш жадвали





70Н7 юзага механик ишлов беришнинг технологик ўтишлари

Қуйим элементлари, мкм.

Ҳисобий қуйим

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling