I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Муҳаммад Абдо 
Мусулмон Шарқи мамлакатларида диний ислоҳчилик, 
миллий-озодлик ҳаракатининг бошловчиси, асли 
туркистонлик, туркман уруғларидан чиққан, «Ал-Азҳар» 
университета илоҳиёт ва мантиқмударриси, Ибн Ҳалдуннинг 
машҳур «Муқаддима»си асосида «Фалсафа ал-ижтимоъ ват-
торих» («Ижтимоий ҳаёт ва тарих фалсафаси») номли 
фалсафий асар муаллифи, Сайид Жамолиддин ал-
Афғонийнинг ҳаммаслаги ва издоши Муҳаммад ибн Абдо 
(Абду) ибн Ҳасан Ҳайруллоҳ ал-Туркамоний (1849-1909)дир. 
У машҳур Миср муфтийси, Мисрда, бутун мусулмон 
мамлакатларида капиталистик муносабатларнинг кириб 
келишига ислом нуқтаи назаридан асос бўлиб хизмат қилган 
фатволарнинг муаллифидир. Муҳаммад Абдонинг шоҳ асари 
«Рисолат ат-тавҳид» («Якка худолик дини ҳақида рисола») 
Гаспирали Исмоилбек, муфтийлар Маҳмудҳўжа Беҳбудий, 
Абдуқодир Шакурий, Мулла Қилич, Ризоуддин ибн 
Фаҳридин Уфовий, Муса Жоруллоҳ Қозоний татар, 
Озарбайжон, Қафқоз, Туркиядаги мусулмонлар раҳнамолари 
жамиятни тараққиёт йўлига олиб чиқишда исломий-шаръий 
асос бўлган «Фатво»ларини Муҳаммад Абду фатволарига 
таяниб эълон қилганлар. Ўз навбатида, Муҳамммад Абдунинг 
ўзи ислом, шариатни ислоҳ қилишга қаратилган фатволарини 
туркистонлик ислом илоҳиёти фалсафаси — калом 
фалсафасида «мотуридия» мактаби асосчиси Имом Муҳаммад 
Абу Мансур Мотуридий ас-Самарқандий ал-Муатакаллим 
(ваф. 944 йил) таълимотидаги ислом, шариат ақидаларини 
ақлий, мантиқий талкин қилиш, ижодий ривожлантириш 
йўли билан мусулмон жамоасини доимо тезкор тараққиётига 
сафарбар, қобил, замона ва шарт-шароитларга осонликча 
мослаша олиш салоҳиятини вужудга келтирган ислоҳчилик 
умласидан келиб чиққан ҳолда эълон қилган эди. Бундан 
ташқари, Мисрни замонавий тараққиёт йўлига олиб 
чиқишдан, ўрта асрчилик, диний хурофотлар исканжасидан 
ҳалос этишдан манфаатдор бўлган инглиз протектората 
435 


идораси Муҳаммад Абдуни уч марта Миср муфтийси қилиб 
сайлаганига эришганлигини ҳам назардан соқит қилмаслик 
керак. 
Муҳаммад Абдунинг ижтимоий-сиёсий қарашларининг 
шаклланишига Ибн ғалдун социологияси билан бир қаторда 
О.Конт, Г. Спенсер ва бошқа француз позитивизм фалсафаси 
сезиларли таъсир курсатган. «Рисолат ат-тавҳид» асарида 
Муҳаммад Абду инсоният ижтимоий тараққиётини уч 
босқичда олиб қарайди: 
1) инсон ўз атрофини ўраб олган муҳит мазмуни ва 
моҳиятини тушунмаган, инсоният ҳали камолга етмаган давр; 
2) инсон олам тўғрисидаги кўп нарсаларни билиб 
олгандан сўнг, пайғамбарлар пайдо бўлиб, уларни тўғри йўлга 
етаклаган, лекин дунёни ўрганиш билан инсоннингҳафсаласи 
пир бўла бошлаган; 
3) инсон олам ҳодисаларини нотўғри талқин қилган, 
жамиятда иллат ва нуқсонлар, зиддиятлар, урушлар ва издан 
чиқишлар бошланган давр. 
Муҳаммад Абду ўзининг Жамолиддин ал-афғоний билан 
Парижда нашр этган «Ал-Урво ал-Вусқо», «ал-Манор» номли 
газета ва журналларидағи мақолаларидан бирида: «Биз шуни 
биламизки, барча мусулманлар._ва барча ватанпарварлар 
инглизлар ҳаракатига қаршилик кўрсатишни, имконият 
борича, ўз эътиқоди ва ўз ватани талаб этаётгандек, уларнинг 
йўлини тўсишни ўз бурчи деб ҳисоблайди. Илоҳий шариат ва 
табиий қонунлар ер юзидаги барча халқлар ва барча 
мамлакатларда ҳам ҳар бир инсон олдига ўз ватанини, ўз мол-
мулкини ҳимоя қилишни, бу йўлда ўлимдан ҳам қўрқмасдан 
тажовузкорларга зарба бериш талабини қўяди». Муҳаммад Абду 
фикрича, нафақат ўз Ватанини сотган, балки ўз Ватани 
тупроғида душманнинг бир қадам босиши учун сабаб бўлган, 
душмандан бир қадам чекинган, душманга карши зарба бериш 
имконига эга бўлиб, унинг Ватан тупроғида мустаҳкамланиб 
олиши учун имконият яратиб берган ҳам хоиндир. Бундай 
шахе «қандай кийимда ёки қандай кўринишда майдонга 
чиқишидан қатьи назар, хоиндир». 
436 


Муҳаммад Абдунинг фикрича, деб ёзган эди 
М.А.Усмонов, «инсон ижгамоий ҳаётда бир-бири билан бирга 
ва алоқада яшашга муҳтож, бу унинг учун туғма хусусият. 
Ҳар бир шахе бошқа шахе билан алоқа қилишга мажбур. 
Инсоннинг ҳаётга бўлган талаби ошгани сари унда жамият 
билан алоқанинг кучайиши, жамият томонидан қўллаб-
қувватланишга бўлган эхтиёжи ҳам ошиб боради. Шунинг 
учун жамиятда оиладан қабилага қабиладан халққа, халқцан 
бутун инсониятга томон ўзаро алоқа ва боғланишлар кучайиб 
боради». Ислоҳчилик замон ва аниқшарт-шароитга мослашиш 
заруриятидан келиб чиқади. Муҳаммад Абдунинг фикрича, 
«Ислом дини ақлий дин бўлиб, инсон ақл-заковатига суянади. 
Шунинг учун соф ислом абадий ва олий дин, у инсоннинг 
ҳар тарафлама такомиллашиши учун йўл очиб беради». 
Муҳаммад Абдунинг ҳаёти ва дунёқарашини МА.Усмонов 
уч — ижтимоий-диний ислоҳотлар тарафдори; ўрта аерчилик, 
қолокликка қарши курашчи; миллий тил ва адабиёт, фан ва 
маданиятни ривожлантириш босқичларига бўлган. Муҳаммад 
Абду миллий-озодлик курашининг оташин жарчиси, миллий 
мустақиллик учун кураш қонуний ва зарурий эканлигини 
назарий ва амалий-сиёсий жиҳатдан исботлаб фатволар 
берган раҳнамо; миллий-озодлик, мустақилликка фақат 
қурол билангина эмас, балки тинч, тадрижий тараққиёт ва 
илм-маърифат соҳаларидаги ислоҳотларни амалга ошириш 
билан эришиш мумкинлиги каби ғояларни илгари сурган 
маърифатпарвар сифатида тилга олинади. 
Абай 
Абай (1845-1904) — Иброҳим Қўнонбоев XIX аернинг 
иккинчи ярмида яшаб, ижод этган маърифатпарвар шоир 
қозоқ шеъриятининг машъали, бастакор, файласуф ва қозоқ 
ёзма адабиётининг асосчисидир. 
У Семипалатинск вилоятига қарашли, ҳозирги Абай 
тумани, Чингизтоғ бовуридаги Қашқабулоқ маконида дунёга 
437 


келган. Отаси Қўнонбоев Ўсканбой ўғли қозоқ уруғлари ичида 
энг бой, бадавлат кишилардан бўлиб, Абайни ўқитишга катта 
аҳамият берди. Абай мадрасада тўрт йил таълим олди. Араб, 
форс тилларини ўрганди. Ўрта Осйё алломаларини, хусусан, 
Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Хусрав Деҳлавий, 
Абдураҳмон Жомий, Навоий, Бобур, Нодира асарларини 
мутолаа қилди. Улардан таъсирланиб «Фузулий, Шамсий, 
Сайқалий» номли шеърий асарини яратди. Унда Шарқ 
адибларини ўзига устоз деб билганлигини тан олади: 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling