I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


-боб. XIX охирида Туркистонда


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

17-боб. XIX охирида Туркистонда 
ижтимоий тафаккур ривожи 
XIX асрнинг охирги чораги Туркистон халқларининг 
ижтимоий-фалсафий, диний-ахлоқий ва маданий 
тараққиётида катта аҳамият касб этади. Бу даврда ниҳоятда 
сермазмун ва хилма-хил, ғоявий-назарий ва мафкуравий 
ҳаракат шакллари майдонга кедди. 
Бу, албатта, тасодифий ҳал эмас. Чунки Ватанимиз 
халқлари чор Россиясининг мустамлака зулмидан қутулиш, 
ўз миллий давлатчилигини қуриш, иқтисодий, сиёсий ва 
маданий тараққиётига йўл очишга ҳаракат қилишаётган эди. 
Бердақ 
Бердимурод Қарғабой ўғли Бердақ — XIX аср 
Туркистон, Қорақалпоғистон ижтимоий-сиёсий, диний-
фалсафий ва бадиий-ахлоқий тафаккури тараққиётига улкан 
ҳисса қўшган мутафаккир, қорақалпоқ ижтимоий-фалсафий 
ва бадиий-ахлоқий хусусиятларини эгаллаган мумтоз 
ижодкор, мустамлакачилар истилолари шоҳиди ва мустабид 
тузум истибдодини ўз кўзи билан кўриб, бу тарихий 
440 


жараёнларни дунёқараши, ижоди ҳамда меросида тўлақонли 
а кс этгирган йирик аллома, халқимизнинг азиз сиймоларидан 
бири. Бердақўзи ҳақида қуйидагиларни ёзган: 
«Отим Бердимурод, мен халқнинг ўғли, 
Саҳрода сайровчи сайроқ булбули. 
Ўн гулидан очилмади бир гули
Муродига етолмади халқи учун»
136

Бердақ анча ўқимишли, маърифатли оилада туғилган, 
эски мактабда хат-саводини чиқаргандан сўнг, ҳозирги 
Мўйноқ ҳудудидаги Қорақум Эшон мадрасасида шарқона 
маълумот олган. Мадрасада ўқиш асносида мустақил равишда 
маълумотини ошира бориб, тарихий қиссачилик, ривоятлар, 
туркий халқлар шажараси, уруғ-аймоқ белгиси, қорақалпоқ 
халқ оғзаки ижоди, урф-одатлари, анъана ва маросимлари, 
маданиятини кенг миқёсда ўрганди. 
Ана шу маънода Бердақнинг ижтимоий-фалсафий, 
сиёсий, диний-ахлоқий қарашлари, қуйидагилар асосида 
шаклланган: 
— асл туркий анъана, қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди, 
Кунхўжа, Утеш шоирлар, халқ бахшилари мероси, 
—тарихий шажара илми, уруғ-аймоқ, элати анъанаси, 
—юксак илмий-фалсафий ва ёзув тилига эга бўлган 
мусулмон маданияти анъаналари; 
— Форобий, Ибн Сино, Яссавий, Навоий, Сайфи 
Сароий, Саккокий қарашларида, шунингдек, узбек мумтоз 
адабиёти вакиллари Лутфий, Атоий, Бобур ижоди, мумтоз 
туркман бадиий-фалсафий фикри асосчиси Маҳтумқули, 
Маонийлар мероси; 
—Туркистондаги кучли чиғатой узбек адабиёти буюк 
намояндалари Навоий, Фузулий, Машраб ва бошқалар ижоди. 
Бердақ: 
«Чор китобдин илгарилаб
Навоийдан савод очдим. 
Фузулийдан дурлар сочдим, 
Доноларни излар эдим»
137
, — деб езди шеърида. 
441 


Бердақ бадиий-ахлоқий ижоди, дунёқараши, хусусан 
тарихий қарашларига Шарқ тарихчилиги анъаналари, Хоразм 
тарихчилари Мунис, Огаҳий бадиияти ва асарлари, 
шунингдек, яссавия, нақшбандия тариқати ғоялари катта 
таъсир кўрсатган эди. «Авлодлар», «Омонгелди», 
«Эрназарбий» эпик тарихий асарлари мавзуини мустақиллик, 
миллий-озодлик кураши ғоялари ташкил этади. 
Бувда Бердақнинг узбек, қорақалпоқ, туркман халқлари 
учун илм-маърифат, маданият, таълим-тарбия тизимига эга 
Хива, Урганчдаги маърифат аҳли, мактаб ва мадрасаларга 
бўлган чуқур эхтироми, муқаддас ишончи, маслакий ғурур 
ҳамда айни бир пайтнинг ўзида иқгисодий, ижтимоий зулмга 
қарши норозилик, танқид майллари анча ёрқин сатрларда 
ифодаланган. Халққа, Ватанга, унда ўзинининг муносиб ўрнига 
эга бўлиш ғояси шоир шеърлари мазмунини ташкил этади: 
Сузим ўлмас, доим тирик цоламан
Халқим борку, ёвдан учим оламан

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling