I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


-боб. Схоластик фалсафа. Реализм


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

8-боб. Схоластик фалсафа. Реализм. 
VIII аср охири IX аср бошларида фалсафий фикр 
маркази Европанинг ғарби ва шимолига кўчди. Буюк 
Карлнинг франк салтанати кучая борди. Бундай шароитда 
сиёсий-ижтимоий барқарорликка дин ва фалсафа 
ҳамжиҳатлиги туртки бўлиши шарт эди. Черковнинг ва 
таълим-тарбия, юриспруденция, бошқариш соҳалардаги 
монополистик мавқеи кучайди. Жамиятнинг руҳий-маънавий 
ҳаётида илоҳиётнинг таъсири кўп қиррали мақомга кўтаридди. 
Бундай тарихий шароитда фалсафанинг вазифаси 
воқеликни тадқиқ этиш эмас, аксинча, дин таклиф этган 
тамойиллар ҳақиқийлигини ақл воситасида исботлаш, ўзга 
ечимлар йўқлигини тасдиқлаш эди. Фалсафа черков ва 
диннинг хизматкорига айлантирилган, ўзининг азалий 
мустақиллигини бой берган эди. 
Феодализм даври фалсафий тараққиётининг асосий 
йўналиши схоластика (лот. зпо1а — мактаб. Схоластика — 
маъносиз баҳс-мунозаралар юритиш санъати) бўлиб қолди. 
Бу фалсафа мактабларда, XII асрнинг ўрталаридан бошлаб, 
университетларда ўқитила бошланди. Схоластика аста-секин 
кишиларнинг ижтимоий ҳаёти, аниқ манфаат ва 
эҳтиёжлардан йироқлашган фаннинг синонимига айланди. 
Кузатув, синов-тажрибадан воз кечиш, табиатни унутиш, 
илмий ҳақиқатни тадқиқотнинг ягона мақсади деб билган 
74 


тмойилни менсимаслик схоластик фалсафанинг характерли 
жичдгидир. 
Схоластиканинг ривожланиши уч давр — 1) 
схоластиканинг илк даври (IX асрдан XII асргача); 2) етуклик 
дннри (XII аср); 3) таназзулга юз тутиш даври (Х1У-ХУ 
исрлар)га бўлинади. 
Схоластик фалсафа диққат марказида турган масала — 
Гжлимнинг диний эътиқодга муносабати. Схоластлар ўз 
тадқиқотларида эътиқоднинг акддан устувор туриши, унинг 
Оирламчи ва муҳим эканлигига асосланганлар. Бундан 
та ш кари, турли-туман ақидавий масалалар муҳокамаси қатор 
<|>алсафий муаммоларни келтириб чиқарган. Улардан энг 
муҳими умумийликнинг айримликка, алоҳидаликка 
муносабати масаласидир. Фалсафа тарихида ушбу масала 
бўйича баҳс-мунозара «универсалиялар», яъни умумий 
гушунчалар моҳияти тўғрисидаги тортишувлардир. Баъзи 
схоластларнинг фикрига кўра, «универсиялар» — умумий 
гушунчалар реал мавжуддир. Уларнинг мавжудлиги инсон 
фикри, нутқига боғлиқ эмас. Бундай қарашлар «реализм» 
номи билан атала борди. 
Реализм қарашларидан фаркди ўлароқ, бошқа йўналиш 
пайдо бўлиб, у универсияларнинг реал мавжуд эмаслигини 
эътироф этади. Унинг фикрича, универсалиялар умумий 
номлар, тушунчалардир, холос. Масалан, «умумий одам» 
реаллик сифатида мавжуд эмас. Реал тарзда айрим одамлар 
мавжуд. «Одам» — умумий ном, бу ном негизида аниқ бирор 
инсон ётади. Бундай қарашлар ўз навбатида «номинализм» 
(лот. п о т т а - номлар) деб атала бошланди. 
1Х-ХН асарларда реалистларни асосан схоластлар 
ташкил этар эди. Уларнинг йирик намоёндаларидан бири 
ирландиялик Иоанн Скот (Эриугена) эди. Унинг файласуф 
бўлиб, шаклланишида неоплатонизм фалсафаси сезиларли 
таъсир ўтказди. Скотнинг таъкидлашича, ҳақиқий фалсафа 
билан дин ўртасида ҳеч қандай зиддият бўлиши мумкин эмас, 
диний ақидалар, қонун-қоидалар талқинида ақл муҳим роль 
ўйнайди. Унинг таълимотича, барча жисмлар аслида руҳий 
75 


моҳиятга эга. Жисм ҳолат ва хоссалари, аслида, 
сезгиларимизнинг иллюзиясидир, холос. Табиат ўз моҳиятига 
кўра, худонинг ҳар хил кўринишда изчиллик билан намоён 
бўлишидан иборат. Ҳеч қандай восита ва усул билан 
билиниши мумкин бўлмаган Худо ташқарига тарқалади. 
Реалистларнинг биринчи мухолифлари XI асрда ўз 
қарашларини биддирдилар. Уларнинг фикрича, умумийлик 
жисм эмас, балки, сўз, ном ва нутқ товушларидир, холос. 
Номинализмнинг биринчи намояндаси компьенлик 
Росцелин (тахм. 1050 йил туғ.) эди. Умумийликнинг реал 
мавжуд эканлигини рад этиш, айрим, алоҳида олинган 
жисмларнинг мавжудлигини эътироф этиш Росцелин билан 
черков муносабатларининг мураккаблашувига олиб келди. 
Натижада ўзининг аввалги қарашларидан воз кечади. 
Реализмнинг ёрқин намояндаларидан яна бири 
италиялик Ансельм (1033-1109) эди. У ўз фаолиятини 
Нормандияда бошлади. Унинг таъкидлашича, эзгулик, 
яхшилик, ҳақиқат, адолат тушунчалари айрим хатти-
ҳаракатдан қатьи назар, реал нарса сифатида мавжуддир. 
Ансельм акд воситасида Худонинг борлигини исботлашга 
уринади. Унингча, Худо унинг тўғрисидаги тушунча сифатида 
мавжуд бўлиб қолмасдан, балки, акдимиздан ташқари, 
кайфиятимизга боғлиқ бўлмаган тарзда ҳам мавжуддир. 
Ансельм Рим папалигининг сиёсий даъволарини ҳимоя 
килди, вафотидан сўнг авлиёлар сафидан ўрин олди. 
Схоластлар орасида П. Абеляр (1079-1142) йирик 
файласуф сифатида танилди. У муқаддас китоб ва илоҳиёт 
тўғрисидаги адабиётлардаги зиддиятларни ҳал этишда акдга 
мурожаат этиш зарур, деган чақириқ билан чиқди. 
Универсалиялар моҳияти баҳс-мунозараларида ўта 
номиналистик ва реалистах қарашларга қарши эди. Унингча, 
айрим нарса (субстанция)ларгина мавжуд бўлиши мумкин. 
Бу нарсалар ўзаро ўхшаш бўлиши мумкин. Мана шу нарсалар 
ўртасидаги ўзаро ўхшашлик асосида универсияларнинг реал 
мавжудлиги ўзига пойдевор қуради. Кўпгина нарсага нисбатан 
бирон-бир нарсани тасдиқлар эканмиз, тасдиғимиз нарсага 
76 


шмпс, балки сўзга алоқадор бўлади. Айнан шунда 
Номимализмнинг ҳақлиги намоён бўлади. 
Абеляр схоластикага мўътадил реализмнинг кириб 
Кслиши учун астойдил ҳаракат қилди. Унинг бундай 
цпрашлари кўпчилик реалистларнинг қахр-ғазабига учради. 
Шу билан бир қаторда, мистика, яъни инсоннинг турли 
носиталар кўмагида Худо билан мулоқотга киришиши, ўз 
шахсини Худо шахсиятига сингдириш тўғрисидаги 
тпсаввурлар, таълимотлар кенг ёйила борди. Аксарият 
мистиклар Худо билан бевосита мулоқотга киришиш 
мумкинлиги ҳақида бош қотирдилар. Субъектив алоқа-
носитани, Худо билан бирлашишни ҳар қандай ақидадан, 
худо тўғрисидаги илоҳий таълимотдан юқори қўйдилар. Улар 
учун шахсий ҳис-туйғу ва субъектив онг гувохдиги черков 
чҳроми ҳамда унинг таълимотидан юқори туради. Феодал 
жамиятнинг ижтимоий ҳаётида мистика расмий ва ҳамма 
учун шарт ҳисобланган диний таълимотга қарши мухолифот 
шаклига айлана борди. Чунки ҳамма учун шарт ҳисобланган 
ақидаларга инсоннинг Худога бўлган шахсий муносабатини 
қарши қўйди. 
XII асрда Париждан узоқ бўлмаган Сен-Виктор 
монастири мистиканинг асосий марказига айланди. 
Викторинчилардан саксониялик Гуго ва шотландиялик 
Ришар бу борада алоҳида ажралиб турдилар. Улар учун 
интуицияни мистик тарзда тушуниш ва психология 
муаммоларига қизиқиш характерлидир. Викторинчилар 
психологияда Худога элтувчи йўл ва воситаларни топиш 
мумкинлигига ишонч билдирадилар. 
Айнан шу даврда ҳукмрон схоластик таълимотларга 
қарши коншлик француз схоласти Гийом бош кўгаради. У 
фалсафага антик атомизм ғояларини киритиш тарафдори 
бўлиб чиқади. Гийом таъкидлашича, олам майда зарралар, 
атомлардан ташкил топган. Бу зарралар пайдо бўлиш ва йўқ 
бўлиш хусусиятига эга, лекин жисмларнинг умумий миқдори 
ўзгармайди. Бундан ташқари, Гийом илм-фанга тааллукди 
барча масалалар мантиқасосида ҳал қилинишини талаб этади. 
77 


Бернар Клервосский каби мистикларнинг кураш ва тазйиқи 
туфайли ўз ғоя-қарашларидан воз кечади. 
XII аср Ғарбий Европа схоластикаси тараққиётининг 
чўққиси, унинг гуллаб-яшнаган даври бўлди. Бунга сабаб 
ижтимоий ҳаётда содир бўлган воқеалар - шаҳарлар 
ривожланиши, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг 
жонланиши, ишлаб чиқариш жараёнидаги юксалишни 
курсатиш мумкин. Бундан ташқари, Шарққа қараб 
уюштирилган салб юришлар натижасида Ғарб Шарқ 
маданияти билан яқиндан танишди,. унинг антик 
манбаларини ўрганди. 
Натижада схоластик фалсафа ривожи тезлашди Бунда 
схоластик тарзда қабул қилинган Арасту рисолалари, машҳур 
мутафаккир ва қомусий олим Ибн Сино, тасаввуф вакили 
Абу Ҳамид Ғаззолий, Ибн Рушд каби Шарқ 
донишмандларининг фалсафий қарашлари муҳим аҳамият 
касб этди. Черков аввалига Арасту асарлари, унинг 
шархларини ҳазм кила олмади, уларга қарши чиқди Лекин 
аста-секин ўз мавқеини ўзгартира борди. Антик фалсафа 
анъаналарини католицизм ва черков манфаатларига хизмат 
қилдириш чора-тадбирлари изланди. Пировардида, Арасту 
таълимоти католицизмнинг фалсафий таянчига айланди. 
Бидъатга қарши кескин кураш олиб бориш учун 
доминикан ва францискан орденлари, шу билан бирга XII 
асрдан бошлаб инквизиция (лот.
ШСУ1ЗШО
- тафтиш қилиш 
суд-жазолов ташкилоти) ташкил этилди. Черков отахонлари 
ва католицизм манфаатларига зид саъй-ҳаракатлар, ғоявий 
қарашлар кескин қораланди. Шундай шароитда Бонавентура 
ва Аквиниялик Фомаларнинг схоластик қарашлари 
шаклланди. Бунда Арасту, Афлотун, Неоплатониклар ва 
Августиннинг таъсири сезиларли бўлди. 
XII аср схоластикасининг йирик намояндалари 
Болштениялик Альберт, Аквиниялик Фома, Дуне Скот, 
Раймунд Луллийлар соҳа анъаналарини давом эттирдилар' 
Альберт ўша давр нуқтаи назаридан қараганда, илғор фан 
вакили эди. У зкепериментал тадқиқотлар олиб борар, 
78 


фадсафани ҳимоя қилар, диний таълимотларни ортиқча 
кушламас эди. Альберт эски схоластик анъаналарга содиқ 
қошан бўлса-да, Арасту таълимотига алоҳида эътибор бериб, 
ум и схоластика талабларига мослашга ҳаракат қилди. 
Альберт томонидан эски унверсалиялар масаласига 
сидашишда Ибн Синонинг таъсири сезилади. Олимнинг 
тиъкидлашича, универсалиялар уч ҳолатда мавжуд: 1) улар 
иарсаларга қадар Худода мазкурларни яратиш ғоялари 
сифатида мавжуд; 2) кўпликдаги ягоналик тарзида 
илрсаларда мавжуд; 3) нарсалардан кейин инсон акдида 
мазкурлар тўғрисидаги мавҳум тушунчалар сифатида мавжуд. 
Альбертнинг имон-эътиқод ва акдга муносабати ҳам ўзига 
хосдир. Унингча, имон ақидаларидан баъзиларини ақл орқали 
исботлаб бериб бўлмайди. Худонинг уч хил қиёфада намоён 
бўлиши, унинг ўғилда мужассамланиши, мурдаларнинг 
тирилиши бунга мисол бўла олади. 
Альбертнинг шогирди Аквиниялик Фома (1225-1274) 
Неаполитан ва Париж университетларида таълим олди, 
аверроистларга қарши аёвсиз курашди. У ўз таълимотида асл 
қақиқат томон интилиб, баъзан имон ақидаларига зид келиб 
қоларди. Бу эса улардан бирини чин, бошқасини хато 
эканлигини кўрсатади. Ваҳийда ҳеч нарса хато бўлмаслигини 
эътиборга олсак, хатога имон, илоҳиёт эмас, балки ақл, 
фалсафа йўл қўйганлигини кўрамиз, дейди файласуф. 
У Худонинг мавжудлигини сабаб-окибат муносабатидан 
келиб чиқаришга уринади. Ҳар бир нарсанинг ўз сабаби 
бўлади. Сабабнинг ибтидоси Худодир. У барча нарса-
ҳодисаларнинг энг олий сабабчиси. Материя пассив, шакл 
эса фаолдир, тамойили олим учун муҳимдир. Ақл жисмлар 
билан боғланган. Шундай экан, у даъво қилаётган билим 
жисмлар оламига тааллуқли, холос. Руҳий-маънавий 
ҳодисалар ақл имкониятидан четдадир. Борлиқни адекват 
тарзда онгимизда акс этиши тўғрисида фикр юритиш мумкин 
эмас. 
У ахлоқ-одоб, давлат, жамиятни бошқариш, бахт-
саодатга эришиш каби масалалар ечимини черков ва 
79 


католицизм идеаллари билан боғлайди. Ҳукмдор ҳокимияти 
энг олий ҳокимият — руҳонийлар ҳокимиятига бўйсуниши 
лозим, деган фикрни муҳим деб билади. 
Дуне Скот (тахм. 1265-1308) учун энг муҳими 
илоҳиётнинг фалсафага м'уносабатидир. Илоҳиётнинг 
предмети — худо, фалсафанинг предмети эса борлиқцир. 
Фалсафа кўмагида Худони билиш чегараланган. Инсон акли 
сезгилар берадиган маълумот билан қониқиш ҳосил қилади, 
лекин Худо тўғрисида зарур билимга эга бўлолмайди. У бошқа 
номиналистлардан фарқ қилган ҳолда, умумийлик ақл 
ҳосиласи бўлмасдан, балки нарсаларда ҳам мавжуд 
эканлигини эътироф этади. Билиш таълимотида руҳнинг 
фаоллигини тан олади. Билим манбаи бизда ва ташқи оламда, 
деган шиорни илгари суради. У Худонинг учлик табиати, 
оламнинг йўқцан яралиши акд бовар қилмайдиган, фалсафа 
исбот қилолмайдиган муаммо эканлигини уқтиради. 
Роджер Бэкон (1210-1294) - схоластикага қарши 
қаратилган мухолифатнинг асосий вакили. Унинг қаламига 
«Катта илмий тадқиқот» ва «Кичик илмий тадқиқот»лар 
мансуб. Асарда инсон тафаккури, назарияси, фан ва назария, 
тилшунослик, экспериментал фанлар ҳамда ахлоқ 
фалсафасининг масалалари баён этилган. 
Бэкон схоластларга уч эътирозни кўндаланг қўяди: 1. 
Арасту, Ибн Сино ва Ибн Рушд ўтмиш даврининг буюк 
файласуфлари. Схоластлар эса на юнон тилини, на араб 
тилини биладилар; 2) Математика барча фанларнинг 
асосидир, лекин схоластлар уни дурустроқ билмайдилар; 3) 
Схоластик метод тарафдорлари барча муаммоларни Инжил, 
Арасту ва черков отахонларига мурожаат қилган ҳолда ҳал 
этадилар. Аслида ташқи олам ҳақида билимларнинг манбаи 
кузатув, тажриба бўлмоғи лозим. 
Бэкон илмий тажрибаларни амалга ошириш туфайли 
бор мол-мулкидан айрилади. У «Фанларнинг фойдаси ҳақида» 
асарида мантиқ, грамматика, математика, амалий физика 
асосларини ишлаб чиқди. Тажрибалар унга қайғу-алам 
келтирди. Черков Бэкондан тажрибаларга чек қўйишни, ўз 
80 


кашфиётларини тушунтириш ва уларни бошқаларга 
стказишни ман этди. Бу талабни бажармагани учун Бэкон 
К) йилга Францияга қувғин қилинди. 
Бэкон ўз фалсафаси дин ва теологияга самарали хизмат 
қилади, деб ишонар эди. Унинг билиш назарияси Августин 
таълимотини эслатади. Аниқ нарса-ҳодисалар, ғайритабиий, 
илоҳий ҳодисаларни билишнинг ҳам манбаи тажрибадир. Худо 
на хақиқат акл орқали эмас, балки тажриба туфайли билиб 
Сюрилади, деб уқгиради Р. Бэкон. 
Р. Бэконнинг табиий-илмий ва фалсафий қарашлари 
схоластикага қақшатқич зарба берган бўлса-да, 
схоластиканинг таг-томири бирмунча бақувват эди. Унинг 
устидан тўлиқ ғалабага эришиш учун илм-фанга, маънавият, 
маданиятга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, уларни 
и неон манфаатларига яқинлаштириш лозим эди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling