I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Имом Термгоий
Жаҳон фалсафий тафаккури тараққиётида Имом Термизий (Абу Исо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо ибн Ад- Дадҳоҳ Ас-Суламий Ал-Буғий Ат-Термизий) (824 — Термиз — 892) буюк муҳаддис ва мутафаккир сифатида муҳим ўрин тутади. Аллома исмидаги Ал-Буғий нисбати у туғилган жой — ҳозирги Термиз яқинидаги Буғ қишлоғига нисбатан ишлатилади. Бу ҳақца алломанинг ўзи шундай деган: «Бобом Лайс ибн Сайёр даврида Марвазда яшар эдилар, кейин Термизга кўчганлар». Имом Ат-Термизий 20 ёшга етганларида Хуросон шайхлари Исоҳ ибн Раҳвайҳ Марвазий ва бошқалардан илм ўргандилар, сўнг 25-26 ёшларида Ироққа (Басрага) бориб, у ердаги алломалардан даре олдилар. Ундан сўнг Ҳижозга 85 кетдилар, лекин манбаларда ул зотнинг Бағдод, Миср ва Шомга борганлари ҳақида хабар келтирилмаган. Бунга ўша вактда шаҳарлардаги нотинчлик сабаб бўлган, деган фикр бор. Имом Термизий Имом Бухорййнинг шогирди сифатида диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини катта қизиқиш билан эгаллаб, қироат, баён, фиқҳ, тарих, ҳадис каби илмлар бўйича ўз даврининг йирик олимларидан таълим олди. Имом Термизийнинг илм йўлидаги саёҳатлари кўп йиллар давом этди. У Термизга 250 ҳижрий (864 милодий) йилдагина қайтиб келдилар, бунга қараганда, тахминан 20 йил давомида ўзга юртларда ҳадисларни ўрганиб, йиғиб юрганлар. Имом Бухорий билан Нишопурда (250 ҳижрий йил) учрашиб, ҳадислар хусусида мулоқотлар олиб борганлари ҳақида маълумотлар бор. Шундан сўнг «Суннани Термизий» китобини ёза бошлаган. Термизийнинг устоз ва шогирдлари хусусига келсак, ул зот улуғ имомларнинг кўплари билан учрашган ва улар суҳбатидан баҳраманд бўлганлар. Термизий даври ҳижрий 3- аср, яъни ҳадис илмларидан буюк юксалиш даври эди. Имом Термизий «Сиҳоҳи ситта» муаллифларидан ташқари қуйидаги шайхлардан таълим олиб, ҳадис ривоят қилган: — Муҳаммад ибн Башшар Бундор — ҳижрий 167-252, — Муҳаммад ибн Ал-Мусанна Абу Мусо — ҳижрий 167-252, — Зиёд ибн Яҳё Ал-Ҳассоний — ҳижрий 254 йили вафот этган, — Аббос ибн Абдулазим Ал-Анбарий — ҳижрий 246 йили вафот этган, — Абу Саъид Ал-Ашаж Абдуллоҳ ибн Саъид Ал-Киндий — ҳижрий 257 йили вафот этган. Термизий Имом ал-Бухорий ва бошқалардан ҳам ҳадис ривоят қилганлар. У киши асосан Имом ал-Бухорийнинг шогирди бўлиб, ижозатлари ўша зотдандир. Ҳадис илмини у зотдан олдилар ва у зотнинг қўлларида камол топдилар. У кишига ўқиб, баҳра топиб, ҳадис илмига тааллуқли баъзи ишларда улар билан мунозара қилган. Ўша давр олимлари такдидни тан олишмас, ундан 86 қочар эдилар. Ҳар қандай вазиятда ҳамиша Ҳаққа, ҳақиқатга тобеъ бўлиш уларнинг одатлари эди. Улуғ устоз Имом Бухорий шогирди Имом Термизийни алқаб, камтарлик билан: «Сен мендан бахра топганингдан кўра, мен сендан кўпроқ баҳра топдим», дейдилар. Бу Термизийга берилган жуда юксак баҳо эди. Ҳофиз Абул-Фазил ал-Мақсудий Термизийнинг китобини ўта танқидий назар билан танишганидан кейин, бундай дейди: «Абу Ийсо (Термизий)нинг китобида тўрт қисм ҳадислар ўрин олган: а) саҳиҳ эканлиги катьиян қабул қилинган ҳадислар қисми; б) учлик шартига асосланган ҳадислар қисми. 8 Бу қисмдаги ҳадислар толий (иккинчи) даражададир; в) зиддият қисми, бу қисмдаги ҳадисларнинг иллатлари очилган ва бу борада қаттиқ талабчанлик намоён қилинган; г) бу тўртинчи қисм ҳадислар борасида (Термизий) «Ушбу китобимда фақатгина фақиҳлар (олимлар) амал қилган ҳадисларни таҳриж қилдим» дейди. Бу шартнинг ҳудуди кенг. Шу асосга таяниб, Термизий, бир олим киши ҳужжат сифатида қабул қилган ёки керак бўлганда амал қилган ҳадисни, унинг санади хоҳ саҳиҳ бўлсин, хоҳ бўлмасин, лекин ўзи ҳақида сўз юритилишига имкон қолдирмаганини кузатишимиз, яъни тахриж этилган ҳар бир ҳадис ҳақида керакли изоҳни бериб, кўнгилларни хотиржам қилади». Ҳадисни уч қисмга бўлиш Термизийнинг ижоди эканини таъкидлаган эдик. Термизийдан олдинги муҳаддисларнинг асарларида «ҳасан» ибораси ишлатилсада, аммо ҳадисни «ҳасан», «саҳиҳ» ва «заиф» деб 3 қисмга бўлган ва «ҳасан» иборасини илк маротаба илмий истилоҳ сифатида қўллаган зот Термизийнинг ўзларидир. Термизий «ҳасан» иборасини бундай таърифлайдилар: «Ушбу китобимизда «Бу ҳадис ҳасан» деган пайтимизда биз санадининг ҳасан эканлигини назарда тутганмиз. Чунки, ровийси ёлғончи деб тахмин қилинмаган ҳар бир ҳадис, 87 деярли бошқа сабабдан ривоят қилинса ва шоз(з) бўлмаса. У ҳадис, бизнинг фикримизча, ҳасандир». Ат-Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, «Ал-Жомиъ» бўлиб, аввал эслатиб ўтганимиздек, пайғамбар алайҳиссаломга дойр олтита ишончли ҳадислар тўпламларидан биридир. Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда «Ал-Жомиъ ал-кабир» («Катта тўплам»), «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам»), «Жомиъ ат-Термизий» («Термизий тўплами»), «Сунан ат-Термизий» («Термизий суннатлари») номлари билан ҳам аталиб, пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти ва фаолиятига дойр муҳим манбалардан ҳисобланади. Термизийнинг «Ал-Жомиъ» («Жамловчи»), «Аш- Шамойил ан набавия» («Пайғамбарларнинг фазилатлари»), «Ал-илал фил-ҳадис» («Ҳадислардаги оғишлар»), «Рисола фил-хилоф ва-л-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»), «Ат-тарих» («Тарих»), «Китоб ул-асмо ва- л-куно» («Исмлар ва лақаблар ҳақида китоб») каби асарлари бизгача етиб келган. Унинг машҳур асари бўлмиш «Ал-Жомиъ» пайғамбар алайҳиссаломга бағишланган 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан иборатдир. Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда «Ал-жомиъ ал-кабир» («Катта тўплам»), «Ал- жомиъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам»), «Жомиъ ат- Термизий» («Термизий тўплами»), «Сунан ат-Термизий» («Термизий суннатлари») номи билан ҳам аталиб, пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти ва фаолиятига дойр муҳим манба ҳисобланади. Термизийнинг машҳур таълифларидан бири «Аш-шамойил ан-набавийа» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари») бўлиб, Расулуллоҳнинг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига олган асардир. Термизийнинг мазкур асарларида илм эгаллаш, ота- она ва фарзандларнинг бир-бирини ҳурмат қилиши, ҳақ- ҳуқуқлари, таълим-тарбия, хулқ-одоб қоидалари, ҳалоллик, поклик, сахийлик, адолат, инсоф ва бошқа инсоний 88 кддриятлар баен қилинади. Айни вақтда тубан иллатлардан бўлмиш ёлғон гапириш, туҳмат, адоват, зулм, ҳиёнат, фисқу- фасод, таъмагирликлар қораланади. Алломанинг мероси ҳозир ҳам таъсир кучини йўқотмай, балки ёшлар тарбиясида, маънавиятимиз ривожида юксак ўринни эгаллаган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling