I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Имом Термизий 
Жаҳон фалсафий тафаккури тараққиётида Имом 
Термизий (Абу Исо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо 
ибн Ад- Дадҳоҳ Ас-Суламий Ал-Буғий Ат-Термизий) (824 
— Термиз — 892) буюк муҳаддис ва мутафаккир сифатида 
муҳим ўрин тутади. Аллома исмидаги Ал-Буғий нисбати у 
туғилган жой — ҳозирги Термиз яқинидаги Буғ қишлоғига 
нисбатан ишлатилади. Бу ҳақца алломанинг ўзи шундай деган: 
«Бобом Лайс ибн Сайёр даврида Марвазда яшар эдилар, 
кейин Термизга кўчганлар». 
Имом Ат-Термизий 20 ёшга етганларида Хуросон 
шайхлари Исоҳ ибн Раҳвайҳ Марвазий ва бошқалардан илм 
ўргандилар, сўнг 25-26 ёшларида Ироққа (Басрага) бориб, 
у ердаги алломалардан даре олдилар. Ундан сўнг Ҳижозга 
85 


тўпламда расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадиси шарифлари «Иймон», 
«Таҳорат», «Намоз», «Закот», «Ҳаж», «Никоҳ», «Талоқ», 
«Савдо-сотиқ китоби», «Ичимликлар», «Ваколат китоби», 
«Ҳадялар», «Гувоҳликлар китоби»,' «Сулҳ китоби», «Васият 
китоби», «Дастлабки яратиш» («Оламнинг пайдо бўлиши»), 
«Жиҳод», «Малоикалар ҳақида» каби 100 бобга бўлинган. 
Ҳар бобда мавзуга дойр ҳадиси шарифлар ишончли ровийлар 
исноди (манбаи) билан келтирилади. 
«Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» шундай беқиёс маънавий 
хазинаки, унда келтирилган саҳиҳ ҳадислар Қуръони карим 
оятларидан кейин уз замонасида ва кейинчалик ҳам ислом 
шариати, калом ва фиқҳ илмларида шаръий ҳукмларга асос 
бўлиб хизмат қилган, қилмокда. «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» 
тўпламидаги баъзи ҳадислар ҳозирги табиатшуносликнинг 
асосини ташкил этган. Масалан, «Сув ҳақидаги ҳикматлар» 
китобида барча ўсимлик ва жонзотлар сувдан пайдо бўлгани 
ҳақида қудсий ҳадис келтирилган. Вақф мулклари, 
меросхўрларнинг ҳакдари, илм-маърифат ўрганиш барча 
мусулмон эркак-аёлларга фарзлиги ҳақидаги ҳадиси 
шарифлар ҳамда муҳим ҳаётий муаммоларда шариат 
ҳукмлари ва қозиларнинг фатволарига манба бўлган. 
«Ал-Адаб ал-муфрад» асарида Бухорий инсон ахлоки, 
одоби, маънавий камолотига дойр ҳадисларни турли 
мавзулар бўйича тасниф қилган ва зарур изоҳларни берган. 
Бу асарда 1322 та ҳадис ва хабарлар 644 бобда жам қилинган. 
«Адаб дурдоналари» асарининг ил к бобларида ота-она 
олдида фарзандлик бурчлари, ота-онани рози қилиш, 
уларнинг ҳакини адо қилиш, ота-она амрига итоат қилиш, 
ота-она мушрик бўлса ҳам уларга яхшилик қилиш, уларнинг 
дилини оғритмаслик, ота-она дуоси, қариндош-уруғларга 
меҳр-шафқат, раҳмдиллик, ёш болалар ва аёлларга меҳр-
мурувватли бўлиш, болалар ва катталар аразлашиб, уришиб 
қолганида яраштириб қўйиш, иморат қуриш ва бошқа 
ишларда камтарлик билан иш тутиш, такаббурлик ва 
сўкиниш ҳамда жабр-зулмнинг ёмонлиги, ростгўйлик ва 
ёлғончилик, ҳалол ва ҳаром, савоб ва гуноҳ ишлар, молни 
84 


гсжаш ва кўпайтиришнинг яхшилиги каби инсон маънавий 
\аётига дойр муҳим муаммолар ҳақида ҳадиси шарифлар 
асосида фикр юритилади. Имом Бухорий ҳаёти давомида 
нодир асарлар ёзиш билан бирга жуда қўп ажойиб шогирдлар 
стиштирди. Булар орасида Абу Исо ат-Термизий, Муслим 
ибн Ҳажжож каби буюк муҳаддис ва муфассир алломалар 
бор. У Нишопурда ат-Термизий билан бир жойда яшаб, беш 
и ил давомида илм ва ижодда ҳамкорлик қилди. 
Аллома кейинчалик Самарқанд якинидаги Хартанг 
қишлоғида қариндошлари ҳузурида яшайди. Шу ерда 62 ёшда 
вафот этади. Имом Бухорийнинг асарлари асрлар давомида 
ва ҳозир ҳам бутун дунёда эҳтиром билан ўрганилмоқда. 
Бу борада, айниқса, мустақиллик улкан имконият-
лар яратди. Мамлакатимизда Ал- Бухорий фаолиятига катта 
эътибор берилди, алломанинг мероси қайта тикланиб, 
асарлари чоп этилмоқда. Унинг буюк меросини ўрганадиган 
«Ал-Бухорий» халқаро жамғармаси фаол иш олиб бормоқца, 
улуғ аждодимиз мақбараси қайта таъмирланиб, муқаддас 
қадамжога айланди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling