IV БЎЛИМ.
МОВАРОУННАҲРДА ХИ-ХУ1 АСРЛАРДАГИ
ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАР
Ўрта Осиёда араб халифалигининг таъсири камайиб,
мнқлллий феодаллар, хусусан тоҳирий ва сомонийларнинг
иуфуси кучайиб борди. Аста-секин хоразмшохлар, ғазнавий,
сплжуқий, қорахонийлар давлатлари шаклланиб фаолият
кўреатди. Илм-фан ва маданият ривожланди, машҳур
му| афаккир ва буюк алломалар анъаналари давом эттирилди.
И неон муаммосига эътибор кучайди, аста-секин тасаввуф
гаьлимоти тарқала борди, илоҳиёт, шариат масалалари кун
гартибига қўйилди, мантиқшунос алломалар етишиб чиқци.
XIII аерга келиб, Ўрта Осиё халқлари ўз
мустақиллигидан маҳрум бўлдилар. Ўлка мўғуллар томонидан
босиб олинди. Илм-фан ва маданият вакиллари Шимолий
Ҳиндистон, Ғарбий Эроннинг турли вилоятларида жон
саклаб қолдилар, шаҳар-қишлоқлар вайрон қилинди, моддий
на маънавий бойликлар йўқ қилинди. Натижада бир вақглар
гуллаб-яшнаган ўлка таназзулга юз тутди. Лекин зулм,
истибдодга қарши кураш давом этди. Бунга 1337 йилда
Сабзавор шаҳрида бошланиб, қарийб 45 йил давом этган
сарбадорлар ҳаракатини мисол қилиб олиш мумкин.
Амир Темур (1336-1405)нинг саъй-ҳаракатлари туфайли
мўғуллар истибдодига чек қўйилди, кучли марказлашган
давлат тузилди. Мовароуннахр ва Хуросонда иқтисодий
юксалиш даври бошланди, илм-фан ва маданиятга ҳомийлик
авж олди, бунедкорлик ишлари амалга оширилди, Улуғбек
математик-астрономик мактаби фаолият кўрсатди. Амир
Темур салтанатида дунёвий ва диний илмлар ривожига
алоҳида эътибор қаратилди. Бу даврда шакллана бошлаган
юксак илмий-маърифий, маданий-маънавий анъаналар
кейинги даврда яшаб, ижод этган шоир, тарихчи,
мутафаккирларнинг ижодий фаолиятида, дунёқарашида
ўзининг ёрқин ифодасини топди.
145
Do'stlaringiz bilan baham: |