I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик 
Жаҳон фалсафий тафаккури тарихида Баҳоуддин 
Нақшбанд (асл исми Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин 
ан-Нақшбанд ал-Бухорий, халқ орасида Баҳоудцин ёки Хожа 
Баҳоуддин, Балогардон ёки Шоҳи Нақшбанд номлари билан 
ҳам машҳур) (1318-Бухоро вилояти, ҳозирги Когон тумани 
- 1389 йил) муҳим ўрин тутади. У машҳур авлиё, нақшбандия 
тариқатининг асосчиси ҳамдир. Хожа туғилган қишлоқ Қасри 
Ҳиндувон (кейинчалик Баҳоуддин Нақшбанд шарафига 
Қасри Орифон) деб аталган. Унинг оиласи ва фарзандлари 
тўғрисида маълумотлар йўқ. Отаси тўқувчи ҳамда ўйма нақш 
солувчи (нақшбанд) бўлган. 
Баҳоуддин Нақшбанднинг биринчи пири - устози Хожа 
Муҳаммад Бобойи Самосий бўлиб, шайх ёш Баҳоуддин 
Нақшбандни тарбиялашни ўринбосарларидан бўлмиш Амир 
Сайид 'Кулолга топширди. Баҳоуддин Нақшбанд илм истаб, 
Яссавия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бири 
бўлмиш Қусам Шайх олдига боради. Уч ой ундан таълим олиб, 
Бухорога қайтади ва умри охиригача шу ерда яшайди. Икки 
марта ҳаж қилган. Ғарибона ҳаёт кечирган, фақат ўз меҳнати 
— кимхобга нақш солиш билан кун қўрган. Ўз таълимотини 
яратишда Юсуф Ҳамадоний ва Абдуҳолиқ Ғиждувоний 
назарияларига асосланган. Таълимотининг асосида «Дил ба 
ёр-у, дасбкор» (Кўнгил ёрда, қўл ишда) деган шиор ётади. 
Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуфдаги илгарилари амалда 
бўлган қаттиқ бир қадар юмшатди, мўътадиллаштирди, 
кундалик турмушга мослади. Унингча, Аллоҳга интилиш 
кўнгил билан амалга ошиши керак. Қўл эса иш-меҳнат билан 
банд бўлаверсин. Баҳоуддин Нақшбанднинг таркидунёчилик 
қилмай ҳам Аллоҳга етишиш мумкинлиги ҳақидаги ғояси 
мусулмон оламида тасаввуфнинг кенг аҳоли қатламлари ичига 
168 


МриП боришни таъминлади. Баҳоуддин Нақшбанд вафотидан 
ЩЙни Нақшбандия тариқати кенг ёйилди. XV асрда Хожа 
АҲ|'м>Р Убайдуллоҳ Валий бу тариқатнинг энг йирик раҳнамоси 
бИфа гида майдонга чиқци. Жомий, Навоий, Бобур, Машраб 
Кйби шоирлар ҳам Нақшбандия тариқатида эдилар. Улар 
Ижодида Нақшбандия ғоялари кенг ва атрофлича тарғиб 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling