I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Паҳлавон Маҳмуд
Миллатимиз тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан бири Пахлавон Маҳмуд XIII асрнинг охири XIV асрнинг бошида яшаб ижод этган машҳур шоир ва мутафаккирдир. Унинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар кам. Аммо аниқ қайд этилганки, у Хоразмда туғилган ва телпақцўзлик ҳунари билан шуғулланган. Асарларининг кўпчилиги рубоийдан иборат бўлиб, форс тилида ёзилган. Шунинг учун баъзи манбаларда, масалан, турк олими Шамсиддин Самибекнинг " «Қомус ул-олам» китобида Пахлавон Маҳмуд Эрон шоири сифатида зикр этилган. Чунки, Паҳлавон Маҳмуд ўз ватанидан кўра Эронда машҳурроқ бўлган. Бунта сабаб у асос солган кураш тўгаракларидир. Мўғуллардан бўлган Илҳоний сулоласи Эронда ҳукмронлик қилган вактда мағлуб бўлган халқ ғайратини жонлантириш ва илҳомлантириш учун «зўрхона» деб аталган ёш йигитларнинг кураш тўгараклари кўпайиб борди ва буларнинг умумий пири сифатида Пахлавон Маҳмуд танилди. Кураш тушишнинг бу мумтоз усули 178 ксйинчалик спорт турига айланди. Ҳозирги вақгда ҳам Эронда ннъанавий равишда барча маҳаллаларда «зўрхона»лар мавжуд. Паҳлавон Маҳмуднинг кўп шогирд ва халифалари бўлган. Замондошларининг эсдаликларида унинг камтарлиги, самимийлиги, шу туфайли катта обрўга эгалиги қайд этилган. Паҳлавон Маҳмуд шеъриятга Умар Ҳайёмнинг издоши сифатида кирди, яъни унинг асарлари шакл жиҳатидан рубоий жанрида бўлса, мазмунан фалсафий ва ахлоқ-одобга тааллуклидир. У адабий мероси ватандошларига узоқ вақт, яъни деярли 600 йил давомида маълум бўлмай келди. Аммо унинг Хевадаги мақбараси доимо улуғ азиз-авлиёнинг қабри сифатида зиёрат қилиб келинди. Паҳлавон Маҳмуд илмий дунёга унчалик кўп маълум бўлмаган «Канзул ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар хазинаси») асарининг муаллифидир. Мутафаккирнинг адабий меросидан бизга айрим шеърларининг бир қисмигина етиб келган, холос. Уларни узбек тилига илк бор таржима килиб, нашр этганлар Тўхтасин Жалолов, М.Муинзода ва Васфийлардир. Бу китобнинг номи «Пахдавон Маҳмуд. Рубоиёт» бўлиб, 1962 йилда босилиб чиқци. Шоир ижодига хос хусусият ахлоқий муаммолар бўлиб, насиҳатгўйлик устуворлик қилади. Яна бир хусусияти ўша даврда кенг тарқалган тасаввуфнинг айрим қоидаларини, масалан, таркидунёчиликнинг танкидидир. Унинг фикрича, инсон олий даражада тараққий этган мавжудотдир. У олий ахлоқий фазилатларга эга бўлмоғи ва аввало инсонпарварликни ўзида мужассамлаштирмоғи даркор. Ҳаёти давомида ҳар бир инсоннинг шодлик ва ғам-ғуссалик даврлари бўлади. Турмушнинг мураккаб дамларида ҳам киши шуни унутмаслиги керакки, инсонга акл кучи бахшида этилган. Шу куч воситасида у ўзининг турмушини фаровон қилиш билан биргалиқца ўз халқининг осойишталигини ҳам таъминламоғи лозим. Атрофида нималар кечаётганлиги билан кизиқмайдиган локайд кишиларни у одамгарчилик қаторидан чиқаради. Бошқалар тўғрисида ғамхўрлик қилмайдиганларни у шахе ҳисобламайди. 179 Паҳлавон Махмуд учун эл, халқ ва фуқаро ажралмас тушунчалардир. Аммо эл ва халқ манфаати баъзи шахслар манфаатидан юқори турмоғи лозим. Унинг фикрича, фаолияти билан эл ва халққа бирор фойдаси нафи теккан кишигина улуғворлик касб этади. Кишилар,— дейди Паҳлавон Маҳмуд,— табиатлари жиҳатидан бир-бирларидан фарқланадилар: «серҳосил дарахтга ўхшаган олижаноб кишилар борки, уларнинг, рухи соф ва беғараз», шунинг учун уларни ҳамма ҳурмат қилади, қадрлайди. Бироқхудбин, ўзинигина яхши кўрадиган кишилардан эҳтиёт бўлиш керак. Мутафаккир мўътадил ҳаёт тарзининг тарафдори эди, у оддий халқ орасидан чиқиб, ҳаётнинг барча синовларини кўрганлиги учун уни яхши тушунар эди, жамиятда мавжуд бўлган ахлоқий салбий иллатлар бойлик орттириш ниятида қилинган очкўзлик туфайли келиб чиққан. Шунинг учун у бойлик орқасидан қувишни бемаънилик ҳисоблаб, инсон ҳаёти мазмунини маънавий бойлиқца кўради. Мамлакатдаги иқтисодий қийинчилик ва сиёсий зиддиятлар жамиятни маънавий таназзулга олиб келганлигининг гувоҳи бўлган шоир, миллий анъана-ларнинг топталишидан қаттиқ изтиробга тушади. «Бизнинг замонамизда, - деб ёзган эди у, - содиқ дўстни, самимий тенгдошни топиш жуда қийин, шунинг учун бошқа кишилардан тўғрилик ва вафо топаман, деб овора бўлма. Мабодо содиқликни топсанг, ўзинг ҳам унга садоқатли бўл» 62 . Пахлавон Маҳмуд ҳаёт тажрибаси билан бойиган кекса ва донишмандлар даврасида бўлиб, уларга хизмат қилишни шараф деб билиб, журъатсиз кишилар билан дуст тутинишни уят ҳисоблар, чунки «қўрқоқлардан лоақал бирорта жасоратли, мард одам чиққанми?»",—дер эди. Жоҳилликни ахлоқий иллатларнинг энг ёмони сифатида қоралайди. Шоир рубоийларининг бир қисми ишқ мавзусига бағишланган бўлиб, мазмунан Умар Ҳайём рубоийлари билан ҳамоҳанг. Унинг лирик қаҳрамони ўз маъшуқаси учун жонини ҳам беришга тайёр, фақат маъшуқаси уни умидсизларча кутдирмай, дийдор кўришишларига ишонтирса, бас 64 . Ишқ 180 НИ ш и га иродавий куч бағишлайди, уни ҳаётдан завқланишга уидпб, умрини безайди. Пахлавон Маҳмуднинг ижоди ҳаётга нисбатан шавқу |циқ уйғотишга қаратилган бўлганлигидан ижобий хусусиятга и ;| бўлди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling