I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Мир Саййид Шариф Журжоний


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Мир Саййид Шариф Журжоний 
Амир Темур асос солган марказлашган давлат пойтахти 
— Самарқандга бутун Шарқ мамлакатларининг энг машҳур 
олимлари мажбуран кўчирилиб, уларга ўз соҳаларида илмий 
изланишларини давом эттиришлари учун қулай шароит 
яратилди. Темур томонидан Шерознинг фатҳ этилиши 
муносабати билан 1387 йилда у ердаги йирик олимлар 
қаторида Самарқандга келганлар орасида машҳур файласуф 
ва мантиқшунослардан Али ибн Муҳаммад Мир Саййид 
Журжоний ҳам бор эди. Илмий адабиётларга Мир Саййид 
Шариф номи билан кирган Али бинни Муҳаммад бинни 
Али Ҳусайний Журжоний (1339 йил) Эроннинг Гурган 
вилояти маркази бўлган Астробод шаҳри яқинидаги Тағу 
қишлоғида туғилди
68

Ёшлик йилларидан у Шарқда мавжуд бўлган 
фанларнинг барчаси билан шуғулланди. Ислом фалсафаси 
калом, мантиқ, тил масалаларидан ташқари табиат-
шуносликка дойр барча соҳаларни қунт билан ўрганиб, 
илмий асарлар ёзиб қолдирди. 
185 


Журжоний Самарқанднинг машҳур мадрасаларида 
фалсафа, мантиқ, фалакиёт, фиқҳ, тил ва адабиёт, мунозара 
илми ва бошқа фанлардан даре бериш билан бирга қўплаб 
асарлар езди. Асарларининг умумий сони 50 дан ошиқдир. 
Булар ичида фалсафа, мантиқ ва табиатшуносликка дойр 
асарлар салмоқли бўлиб, бутун Шарқ мамлакатларига кенг 
ёйилган. 
Олимнинг «Борлиқ ҳақида рисола» ва «Дунёни акс 
эттирувчи кўзгу» деб номланган фалсафий асарлари етиб 
келган. Шунингдек, унинг ўзидан олдин ўтган олимларнинг 
асарларига ёзган шарҳларидан Қутбуддин ар-Розий ат-
Тахтонийнинг «Шамсия», 1276 йили вафот этган Котибий 
Қазвинийнинг «Ҳикматулайн» («Билимлар манбаининг 
донолиги») кабилар катта илмий қимматга эга. 
Файласуфнинг араб тилида табиатшунослик фанларига 
дойр қатор асарлар ҳам мавжуд. Булардан ХН-ХШ аерларда 
яшаб ўтган хоразмлик астроном ва файласуф Маҳмуд ал-
Чағминийнинг «Шарҳу мулаххасил ҳайча» («Фалакиётга дойр 
сайланмага шарҳ») асарига бағишланган китоби диққатга 
сазовордир. Шунингдек, у Насриддин ат-Тусийнинг 
«Фалакиётга оид эслатма» асарига бағишлаб «Шарҳ-э 
тазкиратур Насирийат» китобини ҳам ёзган. 
Журжоний билиш назарияси ва мантиққа дойр «Ат-
таърифот» («Таърифлар»), «Усули мантиқийа» («Мантиқ 
усули») ва илмий баҳсга бағишланган «Одоб ул-мунозара» 
(«Мунозара олиб боришнинг қоидалари ҳақида рисола») каби 
асарларнинг муаллифидир. Бундан ташқари, Журжонийнинг 
форс тилида ёзилган мантиққа оид бир неча асарлари «Суғро» 
(«Кичик далил бўла оладиган ҳукм»), «Кубро» («Катта далил 
бўла оладиган ҳукм»), «Авсат дар мантиқ» («Мантиқда ўрта 
хулоса») ҳам бор. Унинг «Шарҳ-э фароизе Сарожийа» 
(«Мерос бўлиш мажбуриятларининг Сарожий таърифига 
шарҳ») асари хуқуқшунослик масалаларига бағишланган 
бўлиб, фақиҳ Сажовандий асарларига жавоб тариқасида 
ёзилган. 
186 


Олимнинг XIV аср файласуфи Эзиддин Абдураҳмон ал-
11 жий (1300-1356)нинг «Мавоқиф фи илм ал-калом» («Калом 
плмидаги манзилларга шарҳ») китоби унинг замондошлари 
на кслгуси авлод учун фалсафа ва мантиқ бўйича ўзига хос 
ком ус мақомига эга бўлди. 1018 саҳифадан иборат бу асарда 
Журжоний мутакаллимларнинг айрим қарашларини танқид 
ос гига олади. 
Шарҳлардан ташқари Журжоний жуда кўп фалсафий 
асарларга ҳошиялар езди. Унинг Абу Али Ибн Синонинг 
«Ишорат» («Кўрсатмалар») асарига ёзган шарҳи алоҳида 
қизиқиш уйғотади. Насриддин Тусийнинг «Тажрид» 
(«Абстракция») асарига шарҳ ёзган шайх Шамсуддин Маҳмуд 
Исфаҳоний (1294-1349)га жавоб тариқасида ёзилган 
Журжоний ҳошияси
69
ҳам диққатга сазовордир. 
Журжоний дунёқараши, ўрта асрлардаги бутун 
фалсафий масалаларни, чунончи, борлиқ ҳақидаги таълимот, 
коинот жумбоқлари, модда ва унинг шакллари, жонсиз ва 
жонли дунёнинг хусусиятлари, жисмоний ва руҳий 
муносабатлар, билиш муаммолари, мантиқий фикрлаш 
ҳақидаги таълимот, тил ва тафаккур алоқалари ва 
бошқаларни ўз ичига олади. У коинот, инсон ва ақлни қамраб 
олувчи дунёнинг умумий манзарасини яратишга ҳаракат 
қилди. Журжоний ақидасига хос бўлган нарса борлиқ 
манзарасини босқичма-босқич тартибда тушунтиришдан 
иборат эди. Беш бобдан иборат бўлган ўзининг «Дунёни акс 
эттирувчи кўзгу» рисоласининг биринчи бобини вожиб ул-
вужуд ва мумкин ул-вужуднинг ўзаро муносабатини 
асослашга бағишлайди. Журжоний унга шундай таъриф 
беради: «Йўқ бўлиши мумкин бўлмаган, бор бўлиши эса зарур 
бўлган нарса вожиб ул-вужуд деб аталади. Масалан, 
холиқнинг ўзлиги каби тушунча, борлиги ҳам, йўқлиги ҳам 
зарур бўлмаган нарса эса мумкин ул-вужуд деб аталади». 
Олим фикрича, вожиб ул-вужуд Худо бўлиб, мумкин 
ул-вужуд эса моддий оламдир. У борлиқнинг биринчи сабаби 
сифатида вожиб ул-вужудни, яъни Худонинг борлигини тан 
187 


олади. Мумкин ул-вужуд ўзининг бор бўлиши учун бирор-
бир сабабга эҳтиёж сезади. 
Ҳамма жисмлар бир-бирига бўлган ўзаро муносабатда 
сабаб-оқибат нисбатида бўладилар. Рисолада у шундай ёзади: 
«Бор бўлишга имкони бор нарса икки таркибий қисмдан — 
субстанция ва акциденциядан, яъни туб моҳият ва тасодифий 
ҳолдан ёки ҳодисадан ташки л топади. Агар мавжуд бўлишга 
имкони бўлган нарса ўз мавжудлиги учун жойга эҳтиёж 
сезмаса, унда уни туб моҳият деб, агарда унга эҳтиёж сезса, 
ҳодиса деб аталади. Туб моҳият беш хил бўлиши мумкин. 
Агарда бирор-бир туб моҳият, бошқа жойда бирорта нарса 
ўрнида қарор топган бўлса, у жойлашган ўша жой модда 
деб, ҳолат эса — шакл деб аталади. Агар у ўз ичига ҳолат ва 
жойни олган бўлса, у жисм деб номланади. Агар туб моҳият, 
бу айтилган уч нарсани ўз ичига олмаса, у айирувчи 
субстанция деб аталади. Агарда шу айирувчи туб моҳият 
жисмга эга бўлса, у ҳолда унинг ўзгарувчи қисми руҳ деб 
аталади. Бу жисмлардаги ўзгармайдиган нарса акд деб аталади. 
Агарда ушбу акл бевосита вожиб ул-вужуддан келиб чиққан 
бўлса, у бошланғич онг ёки умумий акл деб аталади». 
Журжоний табиатдаги ҳеч бир ҳодиса сабабсиз бўлмайди. 
Ҳамма мавжуд ашёлардаги бутун ҳаракат ва ўзгаришлар фақат 
макон ва замондагина рўй беради, деб таъкидлайди. 
Мир Сайид Шариф Журжоний дунёқарашига хос 
хусусият, унинг бутун борлиқни бир-бирига қонуний 
равишда боғланган бўлакчалардан иборат ягона тана 
сифатида таърифлашидир. Унинг фикрича, моддий дунёни 
ташкил этган нарсалар асосида тўрт унсур, яъни олов, ҳаво, 
сув ва тупроқ ётади. Уч унсурдан иборат бошқа жисмлар, 
яъни металл, ўсимлик ва ҳайвонлар эса тўрт унсурнинг бир-
бирлари билан қоришишининг ҳосиласи сифатида келиб 
чиққандир. 
Тўрт унсур доимо ҳаракатда эканлигидан ўзгарувчан 
бўлиб, бири иккинчисига айланиб қолиши мумкин. Масалан, 
ҳаво сувга, сув тупроққа ва ҳоказо. 
188 


Журжоний фалсафасига баъзи диалектик ғоялар ҳам 
хосдир. Унинг фикрича, моддийлиқцан холи бўлган бўш жой 
йўқ. Бу ҳақда у «Самоий гумбаз буюк доирадир. У барча 
жисмларни қамраб олган бўлиб, моддий дунёни чегаралаб 
туради. Аммо у бўшлиқ эмас, чунки уни моддадан ташқарида 
бўлган тушунча ёки бирор ўлчов билан тушунтириб бўлмайди. 
Бундан ташқари, бир-бири билан ўзаро ёпишиб, айни вақгда 
бошқа жисм билан ҳам боғланиб турган нарсанинг ўзи 
бўлиши мумкин эмас. Атрофдаги дунё ҳар бир нарса ўзи 
ўраб турган нарсага тегиб туриши зарур ва бир-бирининг 
кетидан юқоридагидек тартибда жойлашиши лозим, чунки 
бўшлиқнинг бўлиши мумкин эмас. Мана шундай жисмлар, 
унсурлар, самовий доиралар, бутун сайёралар ва моддий 
бўлакчаларнинг таркибий мажмуаси олам деб аталади»
70
, — 
деб ёзади. 
Файласуф мантиқ илмига салмоқли ҳисса қўшди. У 
Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари мантиқий 
меросининг барча оқимларини таҳлил этиб, уларни янада 
ривожлантирди. ХУ-ХУ1 асрлар давомида мантиқ илмини 
ўрганиш ва ўқитиш ишлари XIII асрда ёзилган 
дарсликларга, XIV асрда ёзилган шарҳлар, айниқса 
машҳур мантиқшунос Ат-Тахтоний (1290-1365), унинг 
шогирди Ибн Муборакшоҳ (1310-1375), Самарқандда 
ижод қилган унинг икки издоши — Тафтазоний (1322-
139), Журжоний томонидан ёзилган шарҳ ва ҳошиялар 
асосида олиб борилди. Моҳият жиҳатдан мантиқ илмининг 
фалсафа ва табобатдан ажралиши, унинг ҳуқуқ, тил ва 
илоҳиёт соҳасидаги тадқиқотларда ишлатилиш жараёни 
кўпайди. Журжоний ижодида мантиқни фалсафадан 
ажратмаган ҳолда, уни ҳуқуқ ва тил соҳаларида 
қўлланилишини таъминлади. Унинг баракали ижоди 
туфайли шу даврдан бошлаб ислом мадрасаларида 
мантиқни ўқитиш ҳуқуқ ва тил фанлари билан боғлиқ 
ҳолда олиб борилди. Натижада мантиқ илмига ислом 
ақидаларига хос бўлган «бегона таълимот» деб қараш 
аста-секин барҳам топа бошлади. 
189 


Журжоний фикрича, назарий билимлар ҳаётий 
тажрибада ҳосил қилинган бошланғич билимлар ва улар 
тўғрисида фикрлаш йўли билан киритилади. Бундай жараённи 
у хулоса деб атаб, унинг уч турини кўрсатиб ўтади. Булар: 
қиёс (силлогизм), эстекро (индукция — айримликдан 
умумийликка томон ҳукм юритиш) ва ҳадс (аналогия-
ўхшатиш). Булардан қиёс назарий билимлар ҳосил 
қилишнинг асосий воситаси бўлиб майдонга чиқади. 
Журжоний қиёс деганда икки ёки бир неча 
мулоҳазалардан таркиб топган хулосани тушунадики, агар 
уларнинг мазмуни тўғри бўлса, ундан учинчи мулоҳазанинг 
ҳам тўғрилиги келиб чиқади. 
Эстекро (индукция) деганда, Журжоний шундай 
хулосани назарда тутадики, унда дастлабки хусусий шартлар 
асосида умумий натижа чиқарилади. У икки хил эстекрони, 
яъни тўла ва тўла бўлмаган индукцияни кўрсатиб ўтади. 
Тула эстекрода ҳар бир бўлакдаги бирор сифат 
мавжудлигига асосланиб, шундай сифат хусусияти умумий 
бутунлиқда ҳам борлигига ишонч ҳосил қилинади. 
Тўла бўлмаган эстекро шундай хулосадирки, бутун 
бўлган нарсанинг баъзи қисмларида мавжуд бўлган бирор 
хусусиятидан келиб чиқиб, шундай хусусият бутунда ҳам 
мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилинади. 
Журжоний фикрича, тўла бўлмаган индукция фақат 
тахминий мулоҳазагагина олиб келади. Унинг кўрсатишича, 
масалан, оловнинг айрим хусусий ҳолатларини кузатсак, ҳар 
қандай олов иссиқлик чиқаради, деган айрим хусусиятга эга 
бўлган билимдан умумий ҳолатга ўтадиган хулоса келиб 
чиқиши мумкин
71
. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, 
индуктив йўл билан ҳосил қилинган билимлар ҳамма вақт 
ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди, чунки инсон тажрибаси 
ҳеч вақт тўла ва мукаммал бўлавермайди. 
Файласуфнинг индуктив, дедуктив хулосалар ҳақидаги 
фикри Арасту, унинг Шарқдаги издошлари фикрини 
эслатади. Бу фикрга яна хулосалар қўшилиб, 
такомиллаштирилган. 
190 


Журжонийнинг фалсафий асарлари, айниқса, 
рисолалари Ўрта Осиё ва Эронда мантиқ илмининг ривожига 
қўшилган муҳим ҳисса бўлди. Сўнгги асрларда унинг 
рисолалари мадрасаларда ўрганилди ва уларга шархлар 
ёзилди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling