I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Валиуллоҳ
XVIII асрда ижод этган машҳур ҳинд мутафаккири Валиуллоҳ ўз даврининг қомусий олими эди. Унинг асарларида таназзулга юз тутаётган феодал муносабатларининг турли томонлари ўз аксини топган. Жамиятда юз бераётган тенгсизлик, адолатсизлик, азоб- уқубатларнинг гувоҳи бўлган Валиуллоҳ «Ҳужжат ул-аллоҳ ал-Балиға» асарида келажакда ўрнатилиши зарур бўлган идеал жамият ва давлат манзарасини чизиб берган. Валиуллоҳ ўз ғояларини ислом дини асосида баён этишга уринган. У ислом ва ҳиндуизм ўзаро муносабати масаласига тўхталиб, уларнинг моҳияти бир-бирига яқин эканлигини таъкидлайди. Шундай экан, улар ўртасида 215 низолар чиқиши, адоватнинг кучайишига ўрин йўклиги уқгирилади. У мусулмон билан ҳиндулар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик мамлакат барқарорлиги, мустақиллиги, тараққиётига хизмат қилишини- комил ишонч билан уқгиради. Валиуллоҳ адолатли жамият ҳақида фикр юритиб, инсон фақат «Аллоҳ бандаси» бўлиб қолмасдан, балки муайян жамиятнинг фуқароси ҳам эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Кишилар жамиятда яшар эканлар, унинг олдида масъул бўлмоклари, бир-бирларига ўзаро муносабатда инсоний иззат-икром, ҳурмат-эҳтиром, раҳм-шафқат кўрсатишлари кераклигини уқтиради. Адолат ҳар бир кишининг ахлоқ-одобига, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига, давлатнинг сиёсатига боғлиқ. Ҳар бир киши давлат олдида ўз масъулиятини сезиши керак. У давлат хазинасини шахсий бойлик орттириш манбаига айлантирган, деҳқонларни солиқлар туфайли хонавайрон қилган, давлат ҳисобидан яшайдиган сарой амалдорларини қоралайди. «Амирлар, худодан қўрқинг! Айш-ишратга берилиб, сизларга топширилган халқ аҳволи ҳақида ўйламайдиган бўлибсиз. Натижада зўровонлар бечораҳолларни тириклайича ютиб юбормоқдалар» 76 , - дейди Валиуллоҳ. Қадимги Ҳиндистонда шаклланган турли фалсафий йўналишлар, бир-бирига зид ёки бири-бирини тўддирадиган ғоялар ўзидан кейинги тарихий даврда юзага келган дунёқараш типларининг муҳим куртаклари бўлиб келди. Уларнинг ҳаётбахш таъсири остида маърифатпарвар мутафаккирлар Дайянанда Сарасвати, Сайид Аҳмадхон, Рамакришна Парамаханса, Рабиндранат Тагор, Махатма Ганди, С.Радхакришнан, Вивекананда каби кўплаб мутафаккирларнинг дунёқараши шаклланди ва камол топди. 216 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling