I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мирзо Абдулқодир Бедил
Зебуннисобегим
Зебуннисобегим етук олимлар Мулло Муҳаммад Ашраф Исфаҳоний ва Мулло Жеванлардан таълим олди. У забардаст шоира, таниқли олима, созанда ва моҳир хаттот бўлиб етишди. Шоира араб, форс ва ҳинд тилларини қунт билан эгаллади, мантиқ, фикҳ, тарих, фалсафа каби соҳалар бўйича мустақил фикр юрита оладиган поғонага кўтарилди. Зебуннисобегим илм-фан, маданият намояндаларига ҳомийлик қилиб, халқ маънавий хазинасининг юксалишига муносиб ҳисса қўшди. Отаси шамшир билан қозона олмаган шуҳратни у илм ва одоб орқали эгаллади. Ғазаллар девони, тасаввуфга оид «Мунис ул-арвоҳ», «Гўзал тафсирлар» («Зеб ат-тафсир»), илоҳиётга дойр «Зеб ан-нашоат» каби асарлар баркамол Зебуннисо меросидан муносиб ўрин эгаллади. Зебуннисо ғазалларидан бирида соқий бўлиб, бошқаларга қадаҳда май узатишни исташини, лекин Лайлилар зотидан эканлиги боис бундай имкониятнинг йўқлигидан ўксинади. Юзаки Караганда, Зебуннисо майхона тўрида туриб, ўзгаларга май тўла қадаҳ узатишни, ўзи шундан фойдаланиб, сархуш ҳолда барча қайғу-аламларни бир дақиқа бўлса-да унутмоқчи. Аслида эса бунинг маъноси ўзгачадир. Тасаввуфда соқий соликни илоҳий ишққа етакловчи, унинг қалбини илоҳий нур билан мунаввар этишга бел боғлаган пиру орифдир. Мирзо Абдулқодир Бедил ХУП-ХУШ асрларда машҳур бўлган мутафаккир Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721 йил) Ҳиндистоннинг Азимобод шаҳрида таваллуд топди. У илоҳиёт ва фалсафани, қадимги ва ўз даври ҳинд фалсафасининг сир-асроридан хабардор бўла борди. Унинг «Чор унсур», «Ирфон», «Нукот» каби асарлари китобхонлар эътиборини жал б қилган. 214 Мирзо Бедил дунёқараши, фалсафий идеалвда ажойиб жиҳат яққол сезилиб туради. Мутафаккир ўз қарашлари, тасаввуф таълимоти анъаналарини Арасту ижтимоий- фалсафий, табиий-илмий қарашлари, ал-Киндий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Закариё ар- Розий, Ибн Сино, Умар Ҳайём каби забардаст олим ва мутафаккирлар анъаналари билан узвий боғлашга қарор қилганлиги аниқ. Шунинг учун Мирзо Бедил томонидан калом ва тасаввуфнинг баъзи қирра ва жиҳатларини баъзан «бир чўқиб ўтиш»ида ҳеч қандай сир йўқ ҳисоб, чунки тасаввуфнинг баъзи масалаларига янгича ёндашмасдан туриб, уни расман файласуфлар деб аталмиш мутафаккирларнинг ижтимоий-фалсафий қарашларига мослаш мумкин эмас эди. Мутафаккирнинг фалсафий қарашларида борлиқ, вужуди вожиб ва вужуди мумкин, руҳий олам ва унинг моддий оламга муносабати, руҳнинг кўчиши, ҳаракат, фазо ва вақт, жамият тараққиётида меҳнат, ахлоқий тарбия, таълимнинг ўрни, воқеий олам ҳодисаларини билиш, билишдан мақсад каби ўта муҳим муаммоларга мурожаат этилган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling