I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Томас Мор
Уйғониш даврида биринчи хаёлий социалистик ғоялар пнндо бўлди. Улар курашга кўтарилаётган деҳқонлар оммаси нп шаҳар камбағалларининг уюшмаган норозиликларини ифодалар эдики, кейинчалик бундай чиқишлар Германияда «сҳкрнлар қўзғолонларига айланди. Т. Мюнцер ана шундай числи и ғояларнинг энг ёрқин ифодачиси сифатида майдонга чиқиб, «ер юзида илоҳий салтанат» ўрнатишни талаб қилди. У ига биноан хусусий мулкчилик йўқотилган, император \окимияти бекор қилинган, Рим папаси, қироллар ва лслзодалар бўлмаган, жамиятда фуқаролар тенгсизлиги бекор к,илинган ижтимоий тузум ўрнатилиши керак эди. Бундай тузумга эришишнинг воситаси сифатида Мюнцер халқнинг қуролли қўзғолонини назарда тутар эди. Ижтимоий муносабатларнинг даҳшатли манзарасини, яъни «қўйлар одамларни еяётган» ҳолати танқидини Томас Мор (1478- 1535) берди. Хаёлий социализм ғоялари ўзининг ёрқин ифодасини Томас Морнинг «Утопия» (1516) асарида топди. Муаллиф бу асарида Афлотуннинг «Давлат» асари каби адолатни «давлатнинг энг бош таянчи» ҳисоблайди. Асарда бир неча марта қайд қилинишича, инсон олтинлар билан таққослаб бўлмайдиган олий қадриятдир. У ахлоқий муаммоларни диндан ажратмайди. Ҳақиқий дин, унинг фикрича, христианлик келиб чиқмасдан 144 йил илгари вужудга келган, унинг асосида ҳар бир киши руҳининг ўлмаслиги сабабли нариги дунёда унинг қилмишига яраша жазо ёки мукофот берилиши муқаррар қилинган. Унинг хаёлий адолат ўрнатилган салтанатида диний эркинлик мавжуд бўлиб, ҳар ким Худо тўғрисида ўзи билганича фикр юритиши мумкин. Ҳатто ҳеч қандай динга ишонмайдиган ахлокди кишиларга ҳам жазо бериш тақиқланган. 231 Томмазо Кампанелла Томмазо Кампанелла (1568-1639) инсонни камситувчи ижтимоий тартибларни фаоллик билан ўзгартиришга ҳаракат қилди. У етук жамият ҳақида «Утопия» муаллифидек хаёлий орзуларга бормасдан, Мюнцерга ўхшаб ижтимоий муносабатларни инқилобий йўл билан ўзгартириш учун кураш олиб борди. Инқилобий фитна муваффақиятсизликка учраб, у қўлга олингандан кейин, маҳбуслик даврида «Қуёш шаҳри»ни езди. Унинг Қуёш шаҳрида хусусий мулкчилик тамоман тугатилган бўлиб, ижтимоий ҳаётда ҳамма шоду хуррамлик билан меҳнат қиладилар. Уларнинг жамиятида камбағаллар ҳам, бойлар ҳам бўлмаганлиги натижасида «улар ашёларга эмас, ашёлар уларга хизмат қилади». Қуёш давлатида меҳнат тақсимоти мавжуд бўлиб, унинг энг муҳим кўриниши ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажратилишидадир. Бундай давлат тепасида энг истеъдодли файласуф бўлиб, Метафизик ёки Қуёш деб аталган шахе туради. Унинг чуқур билимлари фалсафа ва илоҳиётнинг барча асосий қоидаларини ўз ичига олишдан ташқари, таркибий равишда физика, риёзиёт, тарих, астрономия, диний ва бошқа билимларни қамраб олган. Илмий билимларнинг ихтисослашуви кўпайиб бораётган бир шароитда Метафизик олий билимларни ўзида мужассамлаштирган рамзий шахедир. У орзудагидек ҳар томонлама камол топган инсон бўлиб, ҳатто мусаввирлик каби мураккаб санъатни ҳам четлаб ўтиши мумкин эмас. Давлат бошлиғи ҳунармандчиликдан ҳам бош тортмайди. Аммо Қуёш давлатини якка ўзи идора қила олмайди. Метафизик ҳаммадан аввал борлиқнинг уч асосий йўналишини амалга оширишга қодир бўлган уч бош ёрдамчиларга таянадики, улар — Қудрат, Донолик ва Муҳаббатдир. Қудрат ҳарбий ишни бошқаради, Донолик — фанларни, Муҳаббат эса овқатлантириш, бола туғиш ва таълим-тарбия билан шуғулланади. Қуёш шаҳрини идора қилишда фақат қирқ кишигина иштирок этади. Уларнинг бир-бирига бўйсунишдаги 232 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling