I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Леонардо Да Винчи 
Уйғониш даври фалсафасининг ўзига хос томонларидан 
бири модда ва ҳаракатни пантеистик талқин қилиш моддий 
дунёни ҳар хил қиёфада ва ўзгариш жараенидаги борлиқ 
сифатида қарашга имкон берар эди. Баъзи 
мутафаккирларнинг қарашларида, масалан, Леонардо да 
Винчида ҳаракатни моддиюнчасига тушуниш ёрқинроқ 
ифодаланган: ҳаракат модданинг ўзига фаоллик жиҳатдан 
тааллуқли бўлган абадий хосса сифатида боғланганки, унда 
224 


(МЙиишинг бирор унсури йўқолмайди ва фақатгина бошқа 
шиклгагинаўтади. 
Қадимги дунёнинг назарияси бўлган мимезис, яъни 
тиқлидчилик қайтадан туғилди. 1545 йилда Горацийнинг 
«Шсьрият санъати» асари Пеллетье томонидан, Арастунинг 
• Шсьрият» асари эса 1648 йилда Робортелло томонидан 
француз тилига таржима қилинди. Булар Ўрта асрлардаги 
қопун тусини олган анъанавийлик ва академизмга қарши 
қаратилган эди. Бу тўғрида Леонардо да Винчининг машҳур 
ибораси шундай эди: «Кимки булоққа бора олса, хумга бориб 
ўтирмаслиги керак». Бу ҳар қандай жонли санъатнинг руҳий 
яигиланишини асослаш эди. Ҳатто санъатдаги хаёлий нарса 
\ам охирги натижада, Сервантес ва Микеланжело фикрича, 
«тақлидчилик» қонунига тўғри келар эди. 
Леонардо да Винчи рассом сифатида гўзалликнинг 
объектив асосини топиш учун ҳар нарсанинг тузилишини 
\амда п р о п о р ц и я л а р н и н г (объект гўзаллигини 
гаъминлайдиган жиҳатлар мутаносиблиги) асоси сифатида 
риёзиётни ўрганмоғи лозим. Леонардо да Винчининг дўсти 
риёзиётчи Пачоли «заррин кесим» қонунини кашф этди. 
Альбертининг мусаввирлик ҳақидаги рисоласи риёзиётдаги 
нуқта, ч и з и қ , юза, дойра, бурчак ва бошқалар 
хусусиятларини ифодалашга бағишланган эди. Рассом Пьеро 
делла Франческа келажак қонунларини тадқиқ қилиб, чизма 
ҳандасага асос содди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling