I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Николай Коперник
Уйғониш даврининг буюк мутафаккирларидан польяк олими Николай Коперник (1473-1543) бўлиб, у 1491- 1595 йилларда Краков университетида таҳсил олди. Университетда астрономия ва математика мактаблари шаклланган эди. Коперник ушбу мактаблар таъсирида ўз илмий интилиш ва қизиқишлари доирасини аникдайди. Коперник 1495-1504 йилларда Италиянинг Болонья, Падуан, Феррара университетларида астрономия, фалсафа, табиёт ва хуқуқ фанларига дойр билимларни пухта эгаллайди, қадимги юнон тилини ўрганади. 1504 йилда Н.Коперник Польшага қайтди. «Самовий сфераларнинг айланиши» асарида оламнинг гелиоцентрик тизимини асослади. Мутафаккирнинг таъкидлашича, Ер оламнинг ўзгармас ва ҳаракатланмас маркази эмас, негаки у ўз ўқи атрофида айланиб туради. Иккинчидан, Ер оламнинг марказида турган Қуёш атрофида айланиб тургани боис кун ва тун алмашинади. Шунингдек, осмондаги биз кўриб турган юлдузларнинг ҳолати ўзгармасдек туюлади (аслида биз уларни нуқталардан кузатаётган бўламиз, холос). Ер Қуёш атрофида айланиб тургани учун Қуёш билан юлдузларга нисбатан ўз ўрнини ўзгартиргандек (яъни 223 ҳаракатлангандек), сайёралар эса ҳалқасимон ҳаракатланаётгандек кўринади. Виз сайёралар ҳаракатини оламнинг марказида турган Қуёшдан эмас, унинг атрофида айланиб турган Ердан кузатаётганймиз учун ҳам бу ҳаракат ҳалқасимон шаклда юз бераётгандек гўё. Ер атрофидан эса, фақат унинг йуддоши Ой айланади. Олим ўз мулоҳазаларини фалсафий таълимот деб атади. Афтидан, бунга мутафаккирнинг кадимги юнон пифагорчилари ғоялари билан танишгани сабаб бўлса керак. Антик дунё файласуфларининг илғор ғоялари ҳам файласуф эътиборидан четда колмади. Николай Коперник гелиоцентризм таълимотига асос солди, бу таълимот ўрта аср дунёқарашида кенг илдиз отган геоцентризмга барҳам берди. Николай Коперник таълимотининг немис астрономи Иоганн Кеплер ва итальян файласуфи Жордано Бруно томонидан ривожлантирилиши унинг христиан дунёқарашига нақадар зид эканлигини ошкор этди. Натижада 1616 йили мутафаккирнинг шоҳ асари таъқиқ этилган китоблар қаторига киритилди ва икки асрдан кўпроқ вақт (1822 йилга қадар) эътибордан четлатилиб келинди. Бироқ бундан қатъи назар, Николай Коперник ғоялари олам ҳақидаги янги қарашларнинг шаклланишида назарий методологик асос вазифасини ўтади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling