I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Никола Кузанский 
Никола Кузанский (1401-1464) Ренессанс даври 
диалектикасининг асосчиси бўлиб ҳисобланади. Кузанский 
Девентерадаги «Умумий ҳаёт биродарлари» уюшмасида 
умумий маълумот олгач, ўқишни Гедельберг, Падуан 
университетларида давом эттирди. Сўнг Рим католик 
черковининг кардинали лавозимларида ишлади. 
У файласуф Уильям Оккам таълимоти билан ҳар 
томонлама танишди, унинг ижтимоий ва фалсафий 
дунёқарашида ўша замон ижтимоий онгида содир бўлган 
секуляризация жараёнининг таъсири сезиларли бўлди. 
Шунингдек, Никола Кузанский ижодига замонасининг 
антропоцентрик карашлари ҳам ўз таъсирини ўтказди. Никола 
Кузанский Падуан университетида ҳуқуқ муаммоларини 
ўрганиш жараёнида гуманизм ғоялари билан батафсил 
танишди. 1438 йилда теологиядан дарслик диссертациясини 
ҳимоя қилди. Ўзининг «Асослар ҳақида», «Яширинган Худо 
ҳақида» каби асарларини яратди. 
Никола Кузанский фалсафасида Худо ҳақидаги таълимот 
марказий ўринни эгаллади. Ўрта аср схоластик анъаналарига 
асосланиб фикр юритган мутафаккирнинг тушунтиришича, 
Худо борлиғи табиат борлиғи ва инсон борлиғини 
шаклланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Лекин Худо 
«ўзгача» «борлиқ-имконият», «ўзи имконият», энг муҳим 
«абсолют максимум» эканлигини, олам эса «чекланган 
максимум»лар чексизлигини кўрсатди. Худо максималлик ва 
минималликнинг уйғунлашуви эканлигидан келиб чиқиб, 
қуйидаги хулосаларни илгари сурди: биринчидан, Худо 
оламдаги ҳамма нарсада намоён бўлади. Шунинг учун ҳам 
оламни Худодан ташқарида деб ўйлаш бемаънилиқдир; 
иккинчидан, Худо сабаб ва оқибат бирлигидир, яъни унинг 
ўзи ҳам яратувчи, ҳам яралувчидир; учинчидан, оламда кўзга 
кўринадиган нарсаларнинг моҳияти ҳам Худога бориб 
тақалади. Бундай ҳолат оламнинг бирлигидан далолат беради. 
Никола Кузанский космологиясининг асосида Ер 
219 


коинот маркази эмас, деган фикр ётади. Унинг фикрича, Ер 
ҳам бошқа сайёраларга ўхшаш табиатга эга бўлиб, доимо 
ҳаракатланиб туради. Бундай фикр ўрта асрларда узоқ 
вақтлардан буен ҳукмронлик қилйб келган, коинот марказида 
Ер туради. Бошқа сайёралар Ернинг атрофида айланиб туради, 
деган тасаввурга қарши эди. Табиат борлиғи, Никола 
Кузанскийнинг фикрича, бир бутун яхлит организм бўлиб, 
дунёвий жон томонидан илҳомлантириб турилади. Шунинг 
учун ҳам бу дуненинг ҳамма қисмлари бир-бири билан ўзаро 
алоқадорликда бўлиб, доимо ҳаракат ҳолатида бўлади. Табиат 
қарама-қарши кучлар, ҳолатларнинг йиғиндисидан иборатдир. 
Никола Кузанский фалсафасида инсон муаммоси 
асосий ўринни эгаллади. Никола Кузанский христианликдаги 
инсон тўғрисидаги ғоялардан юз ўгирди ва инсонни ўзига 
хос «кичик олам» деб ҳисоблаган антик фалсафа ғояларига 
таянди. «Кичик олам», яъни инсоннинг ўзи ва «катта олам», 
яъни универсум «максимал олам» — илоҳий мутлақ 
тушунчаларни муомалага киритди. Унинг тушунтиришича, 
кичик олам катта оламга, катта олам эса максимал оламга 
ўхшайди. Никола Кузанский инсонни Худога шунчалик 
ўхшатадики, натижада инсон илоҳийлаштирилади. Никола 
Кузанский инсонни «инсонийликнинг Худоси» ёки 
«инсонлашган Худо» деб атайди. Унинг фикрича, инсон 
чекланган ва чекланмаган моҳият, чексизлик ва 
чекланганликнинг диалектик бирлигидан иборатдир. Инсон 
Худо яратган жамики мавжуцотларнинг ҳаммасидан ҳам устун 
туради. Мавжудотлар ичида фақат фаришталар Худога 
яқинлашиб борган, холос. «Инсон табиати айлана ичида 
чизилган кўп бурчакдир, айлана эса илоҳий табиатдир». 
Кузанскийнинг таъкидлашича, инсон микрокосм 
сифатида табиатни билиш учун зарур бўлган барча табиий 
қобилиятга эга. Унинг билиш имкониятлари ақл ёрдамида 
амалга оширилади. Акл индивидуаллик маҳсули бўлиб, инсон 
танасининг тузилиши, унинг вужудга келиши учун асосий 
шарт вазифасини бажаради. Инсонда уч хил қобилият бўлгани 
учун ақл ҳам уч хил ҳиссиёт (ҳис қилиш, кузатиш, тасаввур)га 
220 


лсос—ланган акл; идрокка асосланган акл; фикр-мулоҳазага 
асосланган акл. Никола Кузанский ҳиссий билишни акднинг 
)иг чекланган қобилияти деб ҳисоблади. Бундай қобилият 
\атто ҳайвонларда ҳам мавжуд. Инсоннинг ҳиссий билиш 
жараёнининг дастлабки боскичида, воқеалар бир-биридан 
ажратилади, тасаввурлар тартибга солиш учун зарур бўлади. 
Лекин ҳар қандай ҳис-туйғу, тасаввур ёрдамида Худони 
билиб бўлмайди. Улар табиатни билиш воситасидир, холос. 
Кузанский табиатни билиш мумкинлигига ҳеч қандай шубҳа 
билдирмайди. Унинг таъкидлашича, фикр-мулоҳаза 
инсоннинг олий билиш қобилиятидир. Билиш жараёни 
қарама-қарши моментлар бирлигидан, чунончи, билинган 
табиатни ва билинмаган Худони, ҳис-туйғу ва идрок 
этишнинг чекланган ва аклнинг энг юқори чекланмаган 
имкониятларидан иборатдир. Никола Кузанскийнинг 
фикрича, инсон ўзининг билиш борасидаги фаолияти 
ёрдамида ҳақиқатни аникдашга қодир. Оламнинг моҳияти 
хусусида озми-кўпми, аниқ ёки ноаниқ тасаввурларга эга 
бўлади. Лекин илоҳиёт ёрдамида бунга эришиб бўлмайди. 
Чунончи, кенг қамровли оламни билиш фақат иймон-
эътиқоднинг иши эмас, балки фикр-мулоҳазанинг ишидир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling