I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Рене Декарт 
XVII асрнинг биринчи ярмида Франция ; 
ривожланишида гарчанд Нидерландия, Англия каби илғ 
мамлакатлар қаторидан ўрин эгалламаган бўлса-да, бу ерд 
ҳам янги капиталистик муносабатлар шакллана ва ривожлана 
борди. Кўп сонли дворянлар табақасига таянган абсолют 
монархия йирик феодаллар мавқеини чегаралаб қўйган эди. 
Абсолютизм муайян маънода саноат ва савдо-сотиқ, фан ва 
маданиятнинг ривожланишини рағбатлантириб турди. Айнан 
шундай шароитда машҳур олим Р. Декарт (1596-1650) ижод 
этди. 
Декартнинг фалсафий қарашлари «Метод ҳақида 
мулоҳазалар», «Фалсафанинг илк асослари» каби асарларида 
баён этилган. У томонидан яратилган аналитик геометрия 
математик фанлар ривожининг муҳим омили бўлиб хизмат 
қилди. Олим механика, оптика, математика, физиология 
соҳаларида эришган ютуқлари билан XVII аср буюк 
тадқиқотчилари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. 
Декарт Янги давр фалсафасида ўзининг дуалистик 
фалсафасини яратиши билан бошқалардан ажралиб туради. 
У бир-бирини рад этмайдиган мустақил субстанциялар: 
материя, моддий олам ҳамда руҳ, руҳий олам қонунларининг 
тенг ҳуқуқлиги тўғрисидаги таълимотни ўз фалсафий 
қарашларининг пойдевори сифатида қабул қилади. Декарт 
космология (оламнинг тузилиши тўғрисидаги назария), 
космогония (сайералар тизимининг келиб чиқиши ва унинг 
ривожланиши ҳақидаги назария), физика, физиологияда 
240 


моддий субстанция-жавҳарнинг устувор негиз эканлигига 
шубҳа билдирмайди. Олим сайёраларнинг табиий тарзда 
ривожланиши, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва унинг 
тараққиёти ҳақида ғоят эътиборли башоратларни илгари 
сурган. 
Аммо психология, гносеология соҳаларида Декарт 
руҳий субстанцияни барча жараёнларнинг асоси сифатида 
қабул қилади. Унинг «Мен фикрлар эканман, демак, мен 
мавжудман», — деган ибораси тафаккурни барча нарсанинг 
нсгизи сифатида эътироф этганлигини яққол кўрсатиб 
турибди. 
У физикада материя ва ҳаракат муаммоларини қараб 
чиқар экан, бутун табиат тизимини механистик позициядан 
туриб талкин этишга ҳаракат қилади. Декарт материя деганда, 
биринчи галда, фазонинг муайян қисмини эгаллаган ҳажмни 
тушунади. У чексиз тарзда бўлинувчи зарралардан ташкил 
топган, бир-биридан катта-кичиклиги, тузилиши, механик 
ҳаракат йўналиши билан фарқланади. Жисмларнинг ҳиди, 
ранги, иссикдиги каби сифатларига келсак, уларни Декарт 
нарсаларнинг хоссалари эмас, балки инсон сезгилари, деб 
таърифлади. 
Олимнинг назарида жонли ва жонсиз оламга хос 
ҳодисалар бир-биридан сифат жиҳатдан фарқ қилмайди. 
Ҳайвонлар ўзига хос машиналардир. Инсон ҳам бундан 
истисно эмас. Лекин унинг ҳайвонлардан фарқ қиладиган 
жиҳати мавжуд. У икки субстанция — тана ва руҳга эга. Бундан 
ташқари, унда туғма ғоялар мавжуд бўлиб, бундай ҳолни 
ҳайвонлар да учратиш мумкин эмас. 
Декарт материяни ҳажм, ҳаракатни эса зарраларнинг 
фазода ҳаракатланиши кабилида уқтириб, пировард натижада 
оламнинг илк асоси, ҳаракат манбаи сифатида Биринчи 
сабабни тан олади. Худо материя, ҳаракат ва сукунатни 
яратувчи биринчи асос, деб эълон кил ада
79
. Декарт дуализми 
унинг билиш назарияси, метод тўғрисидаги позициясини 
белгилаб беради. Унинг билиш муаммоларини ҳал этишдаги 
асосий тамойили — ҳар қандай эътирозга танкидий нуқтаи 
241 


назардан қараш. Маълумки, 1625 йилда Марсенн 
«Фанларнинг ҳақиқати» китобида скептицизмга қарши 
чиқиб, фанлар, жумладан, математика эришган ютуқларнинг 
ҳар қандай шубҳалардан узоқ эканлигини асослаб беришга 
уринди. Лекин Декартни ҳатто скептицизмга қарши Марсенн 
келтирган далиллар ҳам қониқтирмайди. Математика 
соҳасидаги далил-исботлар етарли эмас экан, «метафизика» 
(фалсафа)даги ҳар қандай далилни қайтадан кўриб чиқиш 
керак. Ҳақиқатнинг тўла кафолати йўқ экан, тадқиқотни ҳар 
қандай билимга шубҳа билан қарашдан бошлаш лозим. 
Шубҳа воситасида скептицизм устидан ғалабага эришиш 
мумкин, деган хулосага келади Декарт
80

Файласуф барча нарсага шубҳа билан қарашни ўзига 
ягона метод қилиб олар экан, унинг фикрича, ҳар қандай 
шубҳадан йироқ ҳақиқатга дуч келади. У ҳам бўлса «мен ўз 
шубҳамга шубҳалана олмайман»дир. Демак, менинг фикрим 
ҳар қандай шубҳага бўйсунмайдиган борлиқ экан. Ҳозирга 
қадар одамлар физикавий ташқи оламнинг реал 
мавжудлигини сезгилари асосида исботлаб келганлар. Бундай 
далиллар етарли мавқега эга эмас. Лекин фикрнинг 
мавжудлиги ҳар қандай шубҳадан ҳоли экан, жисмларнинг 
реал мавжуд эканлигини исботлаб бериш қийин эмас, дейди 
Декарт. 
Унинг фикрича, шубҳа камолот даражасининг 
кемтиклигидир. Ҳақиқий камолот куч-қудрат тимсолидир. 
Айнан шундай куч-қувват инсоннинг ўзида мавжуд эмас. 
Аслида у инсон вужудига Худо томонидан киритилган 
хусусиятдир. Худо мавжуд экан, унинг кароматига 
шубҳаланиш ўринсиз, чунки у яратувчи, раҳмдил ва 
қудратлидир. У ўз моҳиятига кўра, бирон-бир кимсани 
алдашни ўзига мақсад қилиб қўймаган. Унинг инсонларга 
инъом этган ақл ва сезгилари бизни доимо алдаб юришга 
вакил қилинмаган. Бундай далиллар ўрта аср йирик 
схоластлари Ансельм Кентерберийский (XI аср) ва Фома 
Аквинский (XIII аср)ларга ҳам хос эди. Лекин Декарт уларни 
242 


айнан такрорламайди, Худонинг мавжудлигини исботлашга 
щубҳа тамойили орқали кириб келади. 
Декарт билимларнинг ягона манбаи бўлган ақлни ёқлаш 
мақсадида руҳий субстанция негизида азалдан туғма ғоялар 
борлигини эътироф қилади. Бундай туғма ғояларга Худо, руҳ 
субстанция, моддий субстанция, миқцор ва жисмларнинг 
тузилиши, геометрик аксиомалар ва ҳоказолар тўғрисидаги 
ғоялар киради. Кишилар ҳаёти тажрибаси бу борада муҳим 
аҳамият касб қилмайди, у бу ғояларнинг туғма характерга 
эга эканлигини яна бир бор тасдиклашдан узокқа бормайди. 
Декарт билишнинг ибтидоси сифатида сезгилар, 
тажриба натижаларига ҳеч қандай эҳтиёж ҳис қилмаган 
интеллектуал интуицияни тан олади. Бэкон билишнинг ягона 
методи —индуктив методни тан олган бўлса, Декарт назарида 
дедуктив методдан афзал билиш методи бўлиши мумкин эмас. 
Декарт ақлпарастликнинг ёрқин намояндаси сифатида ақл 
талаб ва тамойиллари асосида ўз методини яратди. У тўртта 
қоидага амал қилади: 
1. Билишда ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган 
аниқлик ва яққолликка эришиш. 
2. Тадқиқэтилаётган масалани яхши тушуниб олиш учун 
қанча қисмга бўлиш талаб қилинса, шунча қисмларга бўлиш. 
3. Тадқиқотни оддий нарсалардан бошлаб, аста-секин 
энг мураккаб нарсаларга кўтарилиб бориш тартибида 
фикрлашга амал қилиш. 
4. Билиш жараёнида объектнинг муҳим жиҳатларини 
назардан қочирмаслик, уни имконият доирасида тўла қамраб 
олишга интилиш. 
Декарт билишда тафаккурнинг аҳамиятини бироз 
бўрттирган ҳолда, дедуктив метод орқали олам тўғрисидаги 
барча билимларга эга бўлиш мумкинлигига ишонади. У 
билишда сезгилар ва тажрибанинг аҳамиятини бутунлай рад 
этмасдан, уларни ақл, дедукция кумагида эришилган 
билимларни қайта, яна исботлаш сифатида талқин қилади. 
243 



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling