I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


-боб. Янги давр фалсафаси


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

12-боб. Янги давр фалсафаси 
Янги давр фанида илм-фан соҳаларини таснифлашга 
интилиш, оламнинг бир бутун, яхлит манзарасини яратиш, 
фаннинг эмпирик асосларига эътиборни кучайтириш, 
амалиётга мурожаат этиш, табиат-шуносликнинг назарий 
тафаккурга самарали таъсири фалсафий таълимотнинг 
234 


Шиклланишида ижобий аҳамият касб эта борди. Фанда 
эксперимент мавқеининг ўсиб бориши сабабият тамойилини 
Мгпарий жиҳатдан асослаб бериш имкониятини яратди. 
Френсис Бэкон 
Билиш назарияси ва унинг методига алоҳида эътибор 
қаратган биринчи файласуф бу Френсис Бэкон (1561-1626) 
щи. Ф. Бэкон ижод даври Англиянинг иктисодий-маданий 
тараққиёти даврига тўғри келади. У «Фанларнинг Буюк 
тикланиши», «Янги Органон», «Ахлоқий, иқтисодий ва 
сиёсий эссе», «Янги Атлантида» каби асарларнинг 
муаллифидир. Уларда фалсафа, ахлоқ, эстетика, иқтисод, 
сиёсат ва бошқа соҳаларга оид масалалар юзасидан фикр-
мулоҳазалар юритилади. 
Ф. Бэкон биринчи навбатда фан тарихи, давр тақозо 
этаётган фанга ўз муносабатини билдиришга жазм қилади. 
Унинг фикрича, фаннинг олий мақсади — табиат устидан 
ҳукмронлик қилиш ва инсон ҳаётини такомиллаштириб 
бориш. Инсоннинг нарсалар устидан ҳукмронлиги санъат ва 
фанлар орқали амалга ошади. Лекин инсон табиатга 
бўйсунмасдан туриб, унга ҳукмронлик қила олмайди. 
Инсоннинг билими ва куч-қудрати бир-бирига мое келади. 
Воқеликнинг сир-асрорини билмаган ҳолда комил ишончни 
ҳосил қилиш мумкин эмас. Бунинг учун эса ҳодисаларнинг 
асл сабабларини билиб олмоқ лозим бўлади, чунки 
сабабларни билмаслик ҳақиқий фаолликка путур етказади 
ва уни қийинлаштиради. 
Инсон «табиат хизматкори ва уни талқин этувчиси» 
сифатида фан тарихига назар ташлаб ўтиши шарт. Ҳакиқатан, 
олам тарихи фан тарихидан жудо бўлган такдирда у «кўзи 
ожиз Полифем ҳайкалига жуда ҳам ўхшаб кетади». Фан тарихи 
тадқиқотчи учун бир ибрат. Ўтмишга ҳурмат кишилардан унга 
тегишли эътибор беришни, у томонидан эришилган ютуклар, 
умумий аҳвол устида бир дам тўхтаб туришни, қандай йўл 
235 


мақсадга элтиши мумкин эканлиги тўғрисида мушоҳада 
юритишни тақозо қилади. Мақсад аниқлангач, бир жойда 
депсиниб турмасдан, чарчоқ нималигини билмай, илгарига 
қараб шитоб билан равона бўлмоқ лозим. 
Ф. Бэкон фан тарихига танқидий руҳда ёндашади, 
жумладан, қадимги грек ва араблар томонидан эришилган 
ютуқлар камтарона бўлганлигини тез-тез таъкидлаб туради. 
У азалдан яшаб келган ва бизгача етиб келган алхимик, 
астрологик, сеҳргарлик каби тасаввурларнинг моҳиятига 
тўхталиб, уларни ўтмиш бизга қолдирган мероси сифатида 
талқин қилади. Лекин бу тасаввурлар заминидаги кузатув ва 
тажрибалар самарали натижа берганлигини ҳам унутмайди. 
Ҳар ҳолда, ҳозирга қадар, эҳтимол, фанни ривожлантириш 
мақсадида кишиларга на ташқари кўмак, на уларнинг 
тинимсиз изланишлари яхши самара бермаганлиги учун 
тажриба ва далил-исботлардан фойда кам, деб таъкидлайди 
файласуф. 
Далил-исботлар ва тажрибанинг самарали бўлмагани 
сабаби шундаки, уларни ўтказишдаги саъй-ҳаракат, 
тинимсиз уринишлар шошма-шошарлик билан белгилаб 
қўйилган амалий мақсадларга тезда эришишга қаратилган 
эди. Бэкон таъбирича, улар «нур сочувчи» тажрибаларни эмас, 
аксинча, «ҳосил берувчи» тажрибаларни излаганлар. Бундай 
уринишлар ўз моҳиятига кўра, на илм-фан, на илоҳий тартиб 
тақозо этган талабга мое келади. Илоҳий тартиб шундайки, 
«худо биринчи куни нурни яратди ва бунинг учун бир кунни 
тўлиғича сарф қилди. Шу куни у нурдан ташқари бошқа 
моддий нарсаларни яратиш билан банд бўлмади»
77

Демак, Ф. Бэконнинг таъкидлашича, фаннинг ҳақиқий 
мақсади кишилар ҳаёти ва амалиёти учун фойда келтириш 
бўлишига қарамасдан, аввалига илм-фан равнақига кенг йўл 
очиб берадиган, келажакда улкан ютуклар, самаралар бера 
оладиган ҳамда уларни таъминлай оладиган кузатув-
тажрибаларни амалга ошириш лозим. Кузатув ва тажрибанинг 
кудратли кучига таянган фан тадқиқотнинг янги уфқларини, 
истиқболларини белгилаб беришга қодир бўла олади. 
236 


Лекин, бунда Бэконни қоралаб бўлмайди, чунки унинг 
исосий мақсади фанни ислоҳ қилишдан аввал унга қадар 
сгиб келган схоластикани батамом бадном этиш, унинг 
муқаддас деб келинган негизларига путур етказиш зарур эди. 
Фмйласуф аслида билимга эришиш реал имкониятларига 
мело шубҳаланмайди. Табиат сирларини ишончли тарзда 
Пилиб олиш мумкин эканлигига у бутун вужуди билан 
ишонади. 
Ҳозирга қадар етиб келган билимларнинг шубҳали ёки 
гахминий эканлигининг боиси шундаки, схоластика Арасту 
мантиғига таянган ҳолда, ҳукм ва хулосалар яратади. Булар 
шошма-шошарлик билан силлогизмлардан келтириб 
чиқарилади. Тушунчалар етарли даражада умумлаштириш 
жараёни ва синовидан ўтказилмаган. Шунинг учун фанни 
и с лох. қилишнинг биринчи шарти тушунчаларни яратиш, 
уларни умумлаштириш методларини такомиллаштириш-дир. 
Буни амалга оширишнинг бирдан-бир ишончли воситаси 
индукцияни фан ислоҳининг асоси ва таянч нуқтаси қилиб 
қабул этишдан иборатдир. 
Фан ислоҳотининг яна бир шарти инсон ақлини турли-
гуман хато-камчиликлар, адашишлардан сабр-қаноат билан 
муҳофаза қилишдан иборатдир. Улар ўз табиати ва 
кўринишларига қўра, қуйидаги тўртта шаклда намоён бўлади: 
1. «Уруғ шарпаси». Унинг асоси инсоннинг ўзида, 
қабилададир, чунки инсон барча нарсаларнинг меъёридир, 
деб фикр-мушоҳада юритилади. Натижада ҳиссий идрок ва 
акд мушоҳадаси оламга қаратилмасдан, аксинча, инсонга 
қиёсланади. 
2. «Ғорлар шарпаси». Улар айрим кишиларга хос 
адашишдир, чунки инсон зотида хос хато-камчиликлардан 
ташқари, унинг шахсан ўзига тегишли ғори бўлиб, у табиат 
нурини сусайтиради ва ўз навбатида уни сохталаштиради. 
3. «Майдон шарпаси» — халойиқ, оломон томонидан 
тасдиқланган, тўғри деб топилган сўз, иборалар мазмуни ва 
маъносидаги 1|уксонлар. Улар инсон акди устидан ҳукмронлик 
237 


қилади, кишиларни бамаъни баҳс-мунозаралар ва

талқинларга ундайди. / 
4. «Театр шарпаси» — фалсафа турли-туман ақидалардан 
одамлар руҳига кириб жойлашибқолган хато-камчиликлар, 
чунки, Бэкон фикрича, «қанча фалсафий тизим ихтирд> 
этилган бўлса, шунча даражада оламни сунъий ва уйдирмз 
ҳолда тасаввур этадиган комедиялар қўйилган»
78

Олим билиш назариясида олам, табиат ҳодисалари 
билишнинг асоси эканлигини эътироф этади. Ташқи олащ 
ҳодисалари тўғрисидаги ҳар қандай бирламчи маълумот-
билим ҳиссий тажрибадан бошланади. Кишилар ўзларининг 
хосса-хусусиятлар, белги-аломатлар, уларнинг баъзи 
жиҳатлари ва томонлари билан бевосита, яқиндан таниша 
борадилар. Бу жараёнда ҳиссий мушоҳада айримлик, 
алоҳидалик, оддийликдан уларнинг умумий жиҳатлари, 
мураккаб томонлари томон йўналтирилади. Бунда 
индукциянинг роли ва ўрни беқиёсдир. Бэкон томонидан 
ишлаб чиқилган индуктив метод — 1) фактларни кузатиш; 
2) уларни муайян тизимга келтириш ва таснифлаш; 3) зарур 
деб ҳисобланмаган фактлардан воз чекиш; 4) тадқиқ 
қилинаётган нарса, ҳодисаларни уларнинг таркибий 
қисмларга ажратиш; 5) фактларни тажриба синовидан 
ўтказиш; 6) фактларни умумлаштиришдан иборатдир. 
Лекин бундан файласуф билиш назариясида эмпирик 
йўналишга мойил экан, деган хулосага бормаслик керак. 
Бунга файласуфнинг асарларида етарли даражада исбот-
далиллар топилади. Масалан, у «Фанларнинг Буюк 
тикланиши»да ҳиссий мушоҳада билан чегараланиб қолиш 
беҳад даражада хавфли эканлигини таъкидлайди. Унинг 
фикрича, сезгиларнинг етарли эмаслиги икки хил 
камчиликларга эга. Биринчидан, улар бизга етарли даражада 
кўмаклашишдан воз кечади. Иккинчидан эса, улар кўп 
ҳолларда бизни аддаб қўйиши мумкин. Сезгиларнинг биринчи 
камчилигига келсак, улар назорат остидан чиқиб кетиши, 
жисмларнинг юпқа ёки кичиклиги, улар орасидаги 
масофаларнинг узоқлиги, ҳаракатнинг тез ёки секинлашуви, 
238 


имрсанинг оддий тусдалиги ёки бошқа сабабларга кўра панд 
Оориши мумкин. Идрок этиш етарли даражада ишончли эмас, 
чупки сезгиларнинг гувоҳлиги оламга эмас, балки инсонга 
қиёсланади. Шунинг учун сезги - нарсалар оламининг 
мсьёри, деган фикр ғоят даражада хатодир. 
Ф. Бэконнинг таъкидлашича, яратилган барча 
марсаларни жонли мушоҳада қилиш ҳақиқий билишга 
)лгади, чунки билим айнан шу нарсаларга тааллуқлидир, 
дсган фикр бутунлай нотўғри бўлмаса-да, худога нисбатан 
охиригача шаклланган билим яратганнинг моҳиятини очиб 
бсра олмайди, аммо юзага келган ҳайратланишга ўхшайди. 
У ортикча билим ақлни атеизм томонига буриб юборади, 
иккиламчи ҳодисаларни билмаслик эса биринчи сабаб 
олдидаги маъюс итоаткорликни туғдиради, деган мулоҳазага 
қўшилмайди. Файласуф Иованинг қуйидаги саволини 
келтиради: «Худони деб ёлғон гапириш лозимми, унга ёқиш 
мақсадида унинг учун ёлғонни ишлатиш шартми?». 
Фалсафанинг енгил-елпи ҳавойи мулоҳазалари кўпинча 
атеизмга олиб боради, чуқур билимлар кишиларни динга 
қайтаради, деган фикрни Бэкон тўғри деб билади. 
Файласуфнинг фикрича, фан билан машғул бўлган 
кишилар кўп ҳолларда эмпириклар ёки ақлпарастлар 
бўлганлар. Эмпириклар чумолига хос тарзда кўрганларини 
йиққанлар, шу билан қониқиш ҳосил қилганлар. 
Акдпарастлар эса ўргимчакларга ўхшаб, ўзларидан мато 
ишлаб чиқарадилар. Бэкон эса ўзини асаларига ўхшатади. 
Асалари, аксинча, ўртача усулни танлайди: у боғ ва дала 
гулларидан ашё йиғиб келтиради, уни ўзининг қобилияти 
ва мавжуд имкониятидан келиб чиққан ҳолда тақсимлайди 
ва ўзгартиради. Фалсафанинг ҳақиқий вазифаси бундан фарқ 
қилмаслиги лозим. 
Умуман олганда, Бэкон фалсафаси табиат, унинг сабаб 
ва қонуниятларини билишнинг самарали усул хамда 
методини яратишни ўзининг ягона мақсади қилиб қўяди. У 
ўзининг «Янги Атлантида» асарида фан-техника кумагида 
жамиятнинг ишлаб чиқариш асосини тубдан ўзгартириш 
239 


борасидаги ғояларини ривожлантирди. Файласуф «Ахлоқи 
ва сиёсий тажрибалар» асарида ўзининг ижтимоий идеал 
тўғрисида фикр юритади. У ижтимоий равнақ нуқтаи 
назаридан феодал зодагонларга ён босмасликни, абсолютиз 
ҳокимиятини муайян даражада чегаралаб қўйишни тала'" 
қилиб чиқади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling