I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Жардано Бруно 
Итальян файласуфи ва табиатшуносларидан бири Бруно 
Жардано (1548, Нола-1600, Рим)дир. У 1566-75 йилларда 
монастир ҳузуридаги мактабда таълим олган. Диндор унвонига 
ва файласуф илмий даражасига эга. Ўзининг диндорлик 
фаолиятидан кўникиш ҳосил қилмаган Бруно дин ва черковга 
қарши чиқишлар қилган. Оқибатда, католик черкови 
томонидан таъқибга олинган. 1575 йилда монахликдан воз 
225 


кечиб, Римга қайтади, кейин Швеция, Франция, Англия ва 
Германияда яшайди. Университетларда астрономия ва 
фалсафадан маърузалар ўқийди. Ўрта аср схоластик 
фалсафасига, католик черковига қарши асарлар ёзади. 1582 
йилда «Ғояларнинг сояси ҳақида»ги биринчи фалсафий 
асарини езди. Шундан сўнг 1584 йилда: «Кукун устидаги 
базм», «Ибтидо ва бирламчи сабаб ҳақида», «Коинот ва олам, 
чекланмаганлик ҳақида», «Тантана қилган ҳайвонларнинг 
қувилиши»; 1585 йилда «Печаснинг сири, Килен эшагининг 
иловаси билан», 1591 йилда «Жуда оз ва уч қиррали ўлчов 
ҳақида», «Сон-саноқсизлик ва ўлчовсизлик ҳақида» каби 
асарлари нашр этилади. Мутафаккир 1592 йилда Италияга 
қайтади. Ўша йили ҳукмрон дин қоидаларига хилоф ишлар 
килгани учун Венеция инкивизициясининг кўрсатмасига 
мувофиқ қамоққа олинади. Етти йилдан ортиқроқ умрини 
инкивизиция қамоқхоналарида ўтказади. Ундан фалсафий, 
илмий-табиий ғояларини рад этишни, ёлғон дейишни талаб 
қиладилар. Бруно ўз фалсафий эътиқодидан воз кечмайди. 
Бундан ғазабланган католик черкови Брунони тириклайин 
гулханга ташлайди. Олимнинг фикрига кўра, фалсафанинг 
асосий вазифаси табиат устида турган Худони ёки нариги 
дунёнинг сирларини эмас, балки табиатнинг ўзини 
ўрганишдан иборат бўлмоғи зарур. 
Умуман, Уйғониш даври мутафаккирлари энг муҳим 
фалсафий муаммоларни кун тартибига қўйиб, уларни ҳал 
этишга жазм қилди. Табиатшунослик ва қадимги фалсафий 
анъаналарни ўрганиш соҳасида эришилган ютуқлар таъсири 
остида бўлган Кардано, Телезио, Патрици, Кампанелла, 
Бруно, Ванини, Парацельс каби натурфайласуфлар модда 
муаммосини ишлаб чиқдилар. Улар, бир томондан, Эпикур 
ва Лукрецийнинг атом ҳакидаги таълимотини, иккинчи 
томондан, Афлотун, янги афлотунчилар ва Арасту 
таълимотларини кўриб чиқиб, улар асосида ўзига хос умумий 
хулосага келиб, пантеизмнинг хилма-хил шаклларини ишлаб 
чиқцилар. 
226 


Ьруно фалсафасидаги энг асосий ғоя — илоҳийлик ва 
ЩДИИЙЛИК,
моддийлик ва идеаллик, тана ва руҳият, аклийлик 
М қиссийлик, коинот ва ердаги ҳаётнинт диалектик 
шдпқпдорлиги муаммоларини аниклаб беришдан иборат. 
Иитур(|)алсафа ва космология соҳасида Бруно бир қатор 
И»нлпрни илгари сурдики, улар тўлалигича ўрта аср илоҳиёти 
Ни счоластикаси тамойилларига зид эди. Худци шу ғоялар уни 
бидьагчиликда айблаш учун инкивизияга асосли дастак бўлди. 
Врупо коинот ва табиат чексиз-чегарасиз, унинг на боши, 
ни охири бор, деган фикрни илмий жамоатчилик ҳукмига 
қпнола қилди. Ўз фикр-мулоҳазаларини исботлаш учун Худони 
чеке из қудратга эга эканлиги, шунинг учун у ҳеч қачон 
ч с га рас и, охири бор нарсаларни яратмайди, деган далилдан 
уринли фойдаланди. 
Мутафаккир коинотда мавжуд бўлган турли 
сайёралар, ҳатто, осмон ёритгичлари орасида ҳам ўзаро 
шюқадорлик ва таъсир борлигини исботлашга уринди. 
Коперник қарашларинидавомэттириб, «Ҳар кандай осмон 
сритгичнинг, ўзини алоҳида мутлақ марказ дейиш мумкин. 
Бу марказ ҳамма жойда бўлиши ҳам, ўз навбатида, ҳеч каерда 
бўлмаслиги ҳам мумкин. Коинот чексиз-чегарасиз бўлганидек, 
унинг турли оламлари ҳам чексиз-чегарасиздир», — деб 
таъкидлайди. Бруно ўзи яратган моддий ва маънавий 
субстанциянинг бирлиги тўғрисидаги таълимотга суяниб, 
шундай хулосага келадики, сон-саноқсиз дунёларга ички 
қаракат манбаи вазифасини илоҳий қудрат эмас, балки 
универсал дунёвий жон бажаради. Бруно Ренессанс даври 
анъаналарини давом эттириб, билиш жараёнида ҳар қандай 
обрў-эътиборга сажда қилишга, уни мутлақ адаштиришга 
қарши чиқди. 
Бруно файласуфларнинг турли баҳс-мунозараларига сабаб 
бўлган ҳақиқатни аниқлаш жараёни секинлик билан амалга 
ошиши тўғрисидаги фикрни илгари сурди. Ушбу жараёнда 
инсоннинг зре-туйғулари, идроки, фаҳм-фаросати, фикр-
мулоҳазалари иштирок этади. Брунонинг таъкидлашича, билиш 
жараёнида ҳиссий боскичнинг аҳамияти унча катта эмас, чунки 
227 


ҳис-туйғу инсонга акд қўзғатиш, унга ички туртки бери 
учун керак. Ақпни қўзғатиш, ҳиссиёт қандай такомиллашг? 
бўлишидан қатьи назар, айрим ноаниқликлардан холи эмас. 
Бруно таълимоти янги турдаш дунёқараш сари босилга 
катта қадам, янги қадам қиёфасини олдиндан тасавв; 
қилишнинг ёрқин намунаси эди. Унинг муросасиз курашга тўла: 
ҳаёти афсонага айланди. Ҳаёт йўли ўзи орзу қилган

«қаҳрамонона энтузиазм», ҳаётда фаол бўлишнинг ёрқин 
намунаси эди. Ҳеч нарсадан қўрқмайдиган ҳамда илоҳий 
муҳаббатдан ўзгача ҳузур-ҳаловат оладиган ва ўзининг ҳаёти 
ҳақида мутлақ ўйламайдиган энтузиазм эди. 
Пантеистик таълимотни ишлаб чиқишда Кардано, 
Никола Кузанский, Телезиолар билан бир қаторда 
Брунонинг ҳам ҳиссаси бор. Бу таълимотга мувофиқ, биринчи 
қаторга ягона борлиқ ғояси қўйилган бўлиб, моддий 
дунёнинг бошқа барча жиҳатлари ундан келиб чиқиши лозим. 
Бу таълимотнинг тарафдорлари баъзида атом таълимоти 
тарафдорлари билан баҳс-мунозарага киришар эдилар. 
Масалан, Бруно қадимги дунё файласуфларининг атом 
ҳақидаги таълимотига умуман юқори баҳо берган ҳолда,' 
«бўшлиқ» ҳақидаги таълимотларини рад этган эди. Бу 
таълимот тарафдорлари кейинчалик Спиноза фалсафасига 
ўзтаъсирини ўтказдилар. 
Уйғониш даври файласуфларининг кўпчилиги 
томонидан ўзига хос равишда қуйидагича ҳал қилинди: модда 
муаммоси билан яқиндан боғлиқ бўлган ҳаракат ва унинг 
манбаи ҳақидаги масала ҳам улар ҳаракат қилувчи кучни 
моддадан ажратиб бўлмайдиган ақлий ибтидо сифатида 
қараб, ҳаракатнинг сабабини модданинг ўзига юкладилар 
(Кардано), Бруно фикрича эса, бу ибтидо - «дунёвий руҳ», 
Парапельс назарича — «архей», яъни фаол ҳаётий куч, 
Кампанелла ва бошқалар ақидасига кура, абадий илоҳий акд. 
Бундай қараш Уйғониш даври фалсафаси 
моддиюнчилигининг заифлигини ва унинг пантеистик 
табиатини (Худони табиатга сингдириш) ифодалар эди. Аммо 
ҳаракатни пантеистик тарзда тушунишда ўрта асрлардагидек 
228 


ИЛо\ии гушунишга қараганда илғорроқ эди: дунёни 
|ан1К«РУ»
1
1и қонунлар табиатнинг ички қонунларидан келиб 
ИИҚҚиплиги сифатида талқин этилар, ғайритабиий ташки 
Иучпирдан бири бўлган Худо, табиатга баробар бўлган кучга 
Яйлнпиб, моҳиятан у билан қоришиб кетар эди. 
Ьруно билишни биринчи ва ҳали тўла 
мукам маллашмаган даражаси бўлган ҳис-туйғудан (зепзш) 
гишқари, идрок (ра1ио), ақл (т1е11есги8) ва руҳни (аттш) 
|мн олди. Ундан илгари Никола Кузанский фикр юритиб, 
шунга ўхшаш босқичлар ҳис-туйғу, идрок, ақл ва ички 
гуйгуни алоҳида кўрсатиб ўтган эди. Бундай талқинда аклнинг 
икки тамойилини кўрсатиб ўтиш лозим. Бир томондан, 
Никола Кузанский ва Бруно ҳали ўрта асрлардаги диний 
қараш анъанасидаги ички туйғу (билишнинг тўртинчи 
(юсқичи) билан алоқа мавжуд эди. Аммо, иккинчи томондан, 
ним икса, Уйғониш даврининг икки намояндаси бўлган 
Уйғониш даври фалсафаси билан XVII-XVIII асрлардаги 
моддиюнчилик ақидасини бир-бирига боғловчи Леонардо 
да Винчи ва Галилейда бу тамойил аклий фаолиятни риёзат 
фанига олиб келиб тақайди. Улар риёзиётни исбот қилувчи 
фаннинг олий намунаси деб эълон қилдилар. Бу нарса 
муқаррар равишда тажрибага асосланган билимнинг 
индуктив методини аклий дедукция билан тўлдиришга олиб 
келди. Бу дедукция Никола Кузанский ва Брунони ўрта асрлар 
билан яқиндан боғловчи дедукциядан моҳият жиҳатидан фарқ 
қилар эди. 
Галилей 
Уйғониш даври фалсафасида ХУ-ХУ1 асрлар давомида 
диалектик тамойиллар кучли бўлди. Бу давр охирида у маълум 
даражада заифлашиб, метафизика кучая бошлади. XVII асрга 
келиб, механистик моддиюнчилик шаклланди. Бу даврнинг 
хусусиятларини энг кўп даражада ўзида ифодаловчи 
файласуфлар вакили сифатида Галилей (1564-1642)ни 
229 


кўрсатиш мумкин. Файласуфлар ўз қарашларини тажриба-
синов натижасида ҳосил қилинган далиллар асосида баён 
этганлари учун уларнинг ижоди фан, жумладан, фалсафа 
ривожида янги босқич эди. 
Ўрта асрлар ақидачилигига қарши бўлган 
дедукциянинг бу янги шакли ўз ифодасини Галилейнинг 
синтетик ёки композитив методида топди. Галилей ушбу 
услубни ўзининг тажрибавий-таҳлилий ёки қарор қабул 
қилувчи методи билан тўлдирди. Бироқ, Уйғониш даври 
фалсафасининг турли оқимларида тажриба ва ақлга 
асосланган қарашлар қанчалик мавқега эга бўлишидан қатъи 
назар, ҳис-туйғу ва ақлга таянган таълимотлар етарли 
даражада ажратиб олинмаган эди. Уйғониш даврининг 
файласуфлари баъзан дин орқали билим олиш 
мумкинлигини айтиб, муросасозликка йўл қўйган бўлсалар-
да, асосан моддиюнчиликка таянувчи билиш назарияси 
тарафдорлари эдилар. Бундай қарашлар асосида қуйидагилар 
ётади: 1) инсон томонидан уни ўраб турган дунёни қандай 
бўлса, шундайлигича билиш мумкинлигини тан олиш; 2) 
ташқи дунёни инсон сезги аъзоларига таъсир ўтказувчи 
билим манбаи эканлигини, ушбу аъзолар бу таъсирни қабул 
қилиб, қайта ишловчи эканлигини тан олиш; 3) инсон 
билими жараёнини бошқарувчи туғма ғоялар ва ўзига хос 
номоддий жавҳар тўғрисидаги фикрларни инкор этиш; 4) 
ҳақиқий билимга фақат биргина ҳис-туйғу орқали ҳосил 
қилинган образ — сиймолар воситасида эришиб 
бўлмаслигини қайд этиб, ақлнинг буюк кучи ва мантиқий 
фаолиятини таъкидлаш. Биринчи бўлиб атом ҳақидаги 
таълимотни Эпикурнинг мухлиси бўлган Галилей 
ривожлантирган эди. Кейинчалик табиатшуносликда 
эришилган ютуклар билан бойитилган бу таълимот фалсафа 
вакилларининг қарашлари асосини ташкил этди. 
230 



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling