I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Давид Юм 
Инглиз файласуфи, психологи, тарихчи ва иқгисодчи 
Д. Юм (1711-1775) Ж-Берклининг замондоши эди. Юмга 
Берклининг таъсири сезилиб турса-да, у ўзи танлаган йўлни 
тарк этмади. У изчил скептик ва агностикдир. Файласуф 
«Инсон табиати ҳақида рисола», «Ақл ҳақида», «Ахлоқ-одоб 
ҳақида», «Англиянинг тарихи», «Диннинг табиий тарихи», 
«Инсон ақлининг тадқиқоти», «Ахлоқ ва сиёсат масалалари 
борасида фикрлар» каби асарлар ёзган. 
260 


Д. Юм ҳам сенсуализм анъаналарини давом этгиради. 
Лекии шу билан бирга, у Локкнинг сезгиларимизнинг манбаи 
тшиқи оламда, Берклининг эса, материя мавжуд эмас, деган 
фикрларини қабул қилмайди. Унингча, ташқи олам 
се «гиларимиз манбаи эканлигини тасдиқлай олмаймиз, 
чумки ақлимиз сезгиларимизни туғдирган нарсалар билан 
мае, балки сезгиларимизнинг мазмуни билан машғул бўлади. 
('сзгиларимиз ташқи оламнинг мавжуд эканлиги ёки мавжуд 
шаслигидан ҳеч қандай далолат бермайди. Шундай экан, 
масалани бундай тарзда қўйилиши маъқул эмас, деб 
таъкидлайди олим. 
Д. Юм фалсафасида тажриба онгга нисбатан ишлатилиб, 
ундан ташқи олам бутунлай олиб ташланади. У янги давр 
табиатшунослиги ва фалсафасининг барча муносабатларни 
сабабият муносабатидан иборат қилиб қўйишини таъкидлаб, 
уларни иккига бўлади. Булар — «ғоялар муносабати» ва «реал 
нарсалар муносабати». Реал нарсалар бизнинг 
гаассуротимиздан келиб чиқади ва шундай экан, улар 
тажрибадан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин эмас. 
Ғоялар муносабатини ўрганар эканмиз, муайян 
тасдикларга интуиция ёки исботлаш орқали келамиз. 
Масалан, «гипотенузанинг квадрати катетлар квадратига 
тенг» теоремаси томонлар ўртасидаги муносабатни 
ифодалайди. «Уч карра беш ўттизнинг ярмига тенг» эса ушбу 
сонлар ўртасидаги муносабатни ифодалайди. Шундай экан, 
табиатда ҳеч қандай дойра, учбурчак бўлмаганда ҳам Евклид 
томонидан исботланган ҳақиқатлар ўз ҳуқуқини йўқотмаган 
бўлар эди, деб уқтиради Юм. 
Унинг таъкидлашича, биз томонимиздан сабаб деб 
қабул қилинадиган нарса, ашёларнинг фазода жойлашиши, 
вақт нуқтаи назаридан ўзаро бирин-кетинлик муносабатидан 
келиб чиқади. Пекин нарсаларнинг бирин-кетинлигидан 
уларнинг ўзаро сабаб-оқибат муносабатини келтириб 
чиқариш мумкин эмас. Демак, унинг фикрича, барча 
фалсафанинг натижаси инсон ожизлигини билишдир. 
261 


Юм ўзининг скептик қарашларини динга бўлган 
муносабатларга тааллуқли деб билади. Унинг таъкидлашича, 
христиан динининг ҳақиқийлигини исботлашга уриниш 
сезгиларимизнинг ҳақиқийлигини исботлашдан ҳам ожиздир. 
У «Инсон ақлининг тадқиқи» ва «Диннинг табиий тарихи» 
асарларида диннинг келиб чиқиши ва унинг ижтимоий 
вазифаларини тахдил қилиб беришга ҳаракат қилди. 
Холисона фикр юритадиган бўлсак, Д. Юм инсон ақл-
заковатининг куч-қудратини рад этмайди. У ўша даврда 
фалсафа ва табиатшунослик соҳаларида ҳукмрон бўлган содда 
механистик тафаккурнинг ожизлигини, бирёқламалигини 
танқид қилади. Умуман олганда, Юмнинг фалсафий 
қарашлари, бир қараганда, гўёки фалсафани боши берк 
кўчага элтиб қўйган бўлса-да, лекин фалсафий тафаккур 
тараққиётида янгича фикрлаш даври келганидан далолат 
бериб туради. 
Инглиз фалсафасида субъектив идеализм йўналишидан 
ташқари, бошқа оқим вакилларининг қарашлари ҳам 
шакллана борди. Булар Локкнинг сенсуалистик ғоялари ва янги 
табиатшунослик ютуқлари асосида фалсафий тафаккурни 
ривожлантирди. Жон Толанд, Антони Коллинз, Дэвид Гартли, 
Жозеф Пристли кабилар шулар жумласидандир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling