I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Жон Толанд 
Инглиз маърифатчилиги вакиллари кўпгина, жумладан 
дин ва ақл, инсон эркинлиги каби масалаларни ўта кескин 
қилиб қўядилар. Ж. Толанд (1670-1722) маърифатчиликнинг 
илк намояндаси эди. Унинг «Сир-асрорсиз христианлик» 
асарида ҳақиқатнинг икки қиёфалиги таълимоти, яъни ақл 
ҳақиқати ва диний ҳақиқат муносабати тўғрисидаги таълимот 
танқид остига олиниб, ақл имон-эътиқоднинг ягона мезони 
деб эълон қилинади. Унинг фикрига кўра, аклга зид ҳар қандай 
нарса диний масалаларнинг объекта бўла олмайди. Бундан 
ташқари, унинг «Левитлар қабиласи» асарининг чоп этилиши 
262 


руҳонийлар сабр косасини тўлдиради. Толанд ватани 
И рландияни тарк этиб, Англияга кўчиб кетишга мажбур бўлди. 
Жон Толанд «Пантеистикон», «Серенга макгублар» каби 
асарларвда фалсафий ғоя-қарашлари ўз ифодасини топган 
булиб, фалсафий тафаккурнинг баҳсли муаммолари орасвда 
ўз фикрларини баён қилади. 
Ж. Пристли (1733-1804)нинг фалсафий қарашлари 
унинг табиётшунослиқда олиб борган илмий тадқиқотлари 
билан ҳамоҳангдир. Пристли билиш назариясининг муайян 
муаммоларини ҳал этишда Локкнинг сенсуализми ва 
файласуф-врач Д. Гартлининг фикр-мулоҳазаларига таянади. 
Ж. Пристлининг материя ва унинг хоссалари тўғрисидаги 
фикрлари механистик характерга эга бўлса-да, улар да 
табиётшунослик соҳасидаги ютуқдар умумлаштирилган. 
Гассенди, Декарт, Бейль каби олим ва мутафаккирлар 
француз маърифатчилигининг шаклланишига самарали 
таъсир кўрсатганлар. Айниқса,
 Вольтер (Франсуа Мари Аруэ, 
1б94-1778)нинг француз жамиятининг маънавий ҳаётидаги 
ўрни беқиёсдир, у замондошлари орасида ўз қарашлари 
билан ажралиб турган. Вольтер ҳақиқатан ҳам юксак 
маданиятли, қизиқиш доираси кенг инсон эди. У фақатгина 
фалсафа билан эмас, балки психология, журналистика, 
адабиёт каби соҳаларда фаолият кўрсатди. 
У умрининг охирига қадар клерикализмга, диний 
жазава ва мугассибликка қарши курашиб келди. Ана шу 
йўналишда Вольтер ўша замон Европа маънавий ҳаётида 
дунёвий ғояларнинг тарқалишига ва мустаҳкамланишига 
хизмат қилди. Вольтер ижоди ўзининг халқчиллиги, тилининг 
оммага яқинлиги, ғояларининг ниҳоятда тушунарлилиги 
билан ажралиб туради. У сермазмун ижоди билан нафақат ўз 
замонасида, балки кейинги давр фалсафий фикр ривожига 
катта таъсир кўрсатди. 
Вольтер юқори табақа вакили бўлган бўлса,

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling