I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Цйқиқптлар тажриба орқали кашф этилади ва исботланади. 
Улпрми мантиқий асос ва далиллар асосида исботлаш 
вимирасиздир. 
Янги давр фалсафаси янгидан-янги назарий 
мумммоларга эътибор қаратди, уларнинг ечимини топишга 
У'шиинг муносиб улушини қўшди, фалсафий тафаккурнинг 
ижойиб қирраларини кашф этди. 
Жорж Беркли 
XVIII аср давомида жамият маънавий ҳаётида туб 
У
г
)гаришлар рўй берди. Феодал муносабатларнинг таназзули 
дииий тасаввурларнинг жамиятдаги мавқеига кескин таъсир 
қилди. Лекин шунга қарамасдан, у ўзининг жамият устидан 
\укмронлигини сақлаб қолди. Шунинг учун илк буржуа 
ииқилобларининг протестантизм руҳида, динни ислоҳ қилиш 
шиори остида олиб борилганлиги табиийдир. XVIII асрга 
кслиб Францияда содир бўлган инқилоб ҳеч қандай диний 
ииқобда эмас, очиқ-ойдин буржуа сиёсий идеалларини талаб 
қилиб чиқишда намоён бўлди. У жамиятда кишилар сиёсий 
на ижтимоий-ахлоқий мақсадларининг ўзига хос турткиси, 
манбаи бўлиб қолган бўлса-да, фан, фалсафа соҳаларида 
унинг аввалги вақтдаги мавқеига путур етди. 
Аммо шунга қарамасдан, фан ва фалсафада рўй 
бераётган жараённи бир хил меъёр ва мезон билан таққослаш 
мумкин эмас. Бу жараёнда хилма-хил фалсафий идеал ни 
қўллаб-қувватловчи йўналишлар ҳам фалсафий тафаккур 
саҳнасида фаоллик кўрсата борди. Буни Ж. Беркли, Д. Юм, 
француз ва немис маърифатчилари намояндалари ҳамда 
француз материалистлари мисолида яққол кўрамиз. 
Ж. Беркли (1684-1753) Ирландияда инглиз дворян 
оиласида туғилди. У Дублин университетида таҳсил кўрди. 
Университетда ўша вақтда илоҳиёт, метафизика, 
ахлоқшунослик, мантиқ каби соҳалар етакчи ўрин эгаллар 
259 


• 
эди. Беркли 1734-1752 йилларда епископ лавозимида фаоллик 
кўрсатади. У мавжуц барча фалсафий йўнал ишларнинг ривожи 
билан танишиб чиқди. Беркли Локкнинг сенсуализмдан келиб 
чиққан ҳолда, ундан янгича хулоеалар чиқарди. У «Инсон 
бил ими ибтидолари ҳақида рисола», «Гилос ва Филонуснинг 
ўзаро уч суҳбати» каби асарларнинг муаллифидир. 
Беркли Локкнинг мувҳумлаштириш методидан келиб 
чиқиб, инсон ақли ҳар кандай мавҳумлаштириш жараёнини 
амалга ошйра олмайди, материя, фазо, вақт каби мавҳум 
тушунчалар бемаънигарчиликдир, деган хулосага кеяади. Унинг 
таъкидлашича, биз айрим нарсаларни сезамиз, ҳис қиламиз. 
Улар сезгиларимиз йиғиндисини ташкил қилади. Биз аслида 
алоҳида рангларни кўрамиз. Локкнинг материям инг бирламчи 
ва иккиламчи сифатлари ҳақида сўз юритиб, иккинчи 
сифатлар объектив мазмунга эга эмас, дейди Беркли. Инсон 
онгигина мавжуддир. У руҳ ва ғоядан иборат. Ғоялар — инсон 
томонидан кабул килинган субъектив сифатлар. Руҳ эса 
субъектив фаолиятнинг номоддий субъектидир. Ғоялар пассив, 
сует фаолият тимсолидир. Руҳ эса, аксинча, фаолдир. Субъект 
билан ёнма-ён нарсалар ҳам мавжуд. Бордики, субъект йўқ 
бўлиб кетганда ҳам нарсалар йўқ бўлиб кетмайди. Улар 
Худонинг интеллектида ғоялар йиғиндиси сифатида 
яшайверади. Беркли пировард натижада фалсафий 
муаммоларни неоплатонизм руҳида талқин қилишга уринади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling