I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Дени Дидро 
Дени Дидро (1713-1784) - машҳур француз 
мутафаккири. Унинг фалсафий қарашлари «Табиатни 
тушунтириб бериш тўғрисидаги фикрлар», «Д»Аламбернинг 
Дидро билан суҳбати», «Материя ва ҳаракатнинг фалсафий 
тамойиллари» каби асарларда ривожланиб борган. Бундан 
ташқари, у «Энциклопедия»да фаол қатнашган, қатор 
мақолалар чоп эттирган, «Жак-фаталист ва унинг 
хўжайини», «Рамонинг жияни» каби бадиий асарларнинг 
муаллифидир. „ 
Шуни таъкидлаш жоизки, Дидронинг фалсафий 
қарашлари механистик материализм идеалларига якин туради. 
У оламнинг объектив ва моддий эканлигини эътироф этади. 
Материя ва ҳаракат - мавжуд реаллик. Унинг қарашларида 
оламнинг моддий бирлиги ва оламнинг чексизлиги муҳим 
урин олган. Доимий ривожланиш концепцияси Дидро 
қарашларига хос жиҳатдир. 
Дидро кўпгина файласуфлар, жумладан Декарт, Локк, 
Б Спиноза, Лейбниц, Бэкон кабиларнинг асарларидан 
бохабар бўлганлиги маълум. Бу эса, ўз навбатвда, фалсафий 
муаммолар ва уларнинг ечимларига алоҳида эътибор билан 
қаоашни шакллантирди. У биринчилардан бўлиб, табиатнинг 
ўзида сезиш, сесканиш, ҳис қилиш каби ҳодисанинг ички 
имконияти мавжуд эканлигига эътиборни каратди. Пекин акд, 
интеллектуал фаолият эса олдиндан тайёр ҳолда учрамайди, 
у узоқ эволюцион жараёнлар натижасидир, деб уктиради. 
Билишда жонли мушоҳада, аклнинг ўзаро бир-бирини 
тўлдиришини таъкидлайди. Унинг фанлар таснифи 
Бэконнинг фанлар таснифини эслатади. Унинг француз 
материалистлари дунёқарашининг шаклланишига таъсири 
муҳим бўлган. 
265 


Этьен Бонне Де Кондильяк 
Локк қарашларининг Францияга тарқалишида Этьен 
Бонне де Кондильяк (1715-1780)нинг асарлари муҳим роль 
ўйнади. У ўзининг асосий асарлари бўлмиш «Инсон 
билимларининг вужудга келишини тадқиқ "таш тажрибаси», 
«Тизимлар ҳақида рисола» кабиларда Локкнинг 
сенсуализмини, унинг тажрибага бўлган муносабатини қабул 
қилади. У Декартнинг туғма ғоялари концепциясини рад 
этади, энг қизиғи, сенсуализмнинг айрим тамойилларини 
тафаккурга ҳам тиқиштиришга ҳаракат қилади. Хотира, 
тафаккур, муҳокама-ҳукм ҳис-туйғунинг муайян вариантлари 
сифатида талқин қилинади. 
Кондильяк моддий олам ва унинг муҳим атрибутив 
хоссаларини билиш мумкин эканлигини рад этади ва 
Спинозанинг ягона субстанция тўғрисидаги таълимотини 
танқид қилади. 
Кондильяк инглиз сенсуализми ва XVIII аср француз 
материализмини ўзаро бир-бири билан боғловчи «кўприк» 
вазифасини бажариб келди. Кондильяк билан Ламетри, 
Гольбах, Гельвеций ва Дидро, Д'Аламбар каби 
энциклопедистлар бевосита боғланганлар. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling