I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Бобурийлар сулоласи даврида ижтимоий-фалсафий
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Бобурийлар сулоласи даврида ижтимоий-фалсафий
билимлар ривожи Ҳиндистонда Х1-ХУИ аерларда ислом динининг ёйилиши, сўнгра бобурийлар сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатилиши, Европа мамлакатлариннинг Ҳиндистонга кириб келиши каби воқеалар ҳинд халқи тарихида чуқур из қолдирди. Табиийки, бундай вазият мафкурага, фалсафий мактаблар мазмун, шакл-шамойилларига, тақдир ва салоҳиятига катта таъсир кўрсатди. 211 Дин ўрта асрда ҳукмрон мафкура ролини ўйнади. Анъанавий брахманизм ва буддизм ўрнига ҳиндуизм дини деярли барча фалсафий мактабларга, жамиятнинг маънавий ҳаётига ўз таъсирини ўтказа борди. Ислом дини, диний- тасаввуфий таълимотнинг мавқеи кучайди, таъсирчан кучи ошди. Х1-ХУ асрларда халқ тарқоқлиги, чет эл босқинчи- ларининг юриши натижасида Ҳиндистоннинг маданий- маънавий ҳаёти бирмунча инқирозга юз тутади. ХУ1-ХУ1И асрларда бобурийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида, айниқса, Акбар ҳукмронлик қилган даврда Ўрта Осиё, Эрон билан Ҳиндистон ўртасида ўзаро алоқа ва ҳамкорлик кучая боради. Ижтимоий ҳаётдаги ижобий силжишлар ижтимоий- фалсафий жараёнда ҳам ўз аксини топади. Ўрта асрларда «Худога муҳаббат» («бхакти») ҳаракати тасаввуфнинг кўпгина жиҳатларини ўзлаштира боради. «Бхакти» ва тасаввуф шиорлари остида хилма-хил фалсафий ғоялар, янги фикр- мулоҳазалар юзага келади ва ривожланади. ХШ-Х1У асрларда Ҳиндистонда яшаган буюк шоир Амир Хусрав Дехлавий (1253-1325 йил) «Хамса», «Хисрав ажойиботлари» («Ижози Хусрави») асарларида фалсафий ахлоқий муаммоларни ёритган. Деҳлавий инсонпарвар шоир ва мутафаккир сифатида турли диний эътиқодларга мансуб кишиларни бирлашишга, тинч-тотув яшашга чорлайди. Кабир (1380-1428), Тулси Дас (1532-1624 йил) каби мутафаккирлар «бхакти» ҳаракатининг ғоявий илҳомчилари эдилар. Масалан, Кабир турли эътиқодга мансуб кишиларнинг бирлашуви учун курашди. Кабирга диндаги зоҳидлик, таркидунёчилик, дарвишлик маъқул келмайди. У «Агар фақирлардек яланғоч юриб, худо васлига етиш мумкин бўлса эди, унда ўрмонлардаги барча ҳайвонлар аллақачон бу олий мартабага етган бўлар эди», — деб ёзганди. Акбар Ҳиндистонда подшохлик қилган даврда Муборак Нагори, Жалолиддин Таннисорий, Илохдод Султон Пурий, Абул Фазл, Қодир Бадаюний, Амин Аҳмад Розий каби мутафаккир ва олимлар ижод этганлар. ХУП-ХУШ асрларда 212 У|»|>и Шерозий, Назарий, Нуриддин Зуҳурий, Толиб Амулий, Абу Толиб Калим, Муҳсина (Фоний), Доро Шукуҳ, Чпидра Бхан, Мирзо Бедил кабилар машҳур эдилар. Бобурийлар сулоласи даврида мамлакат ҳаётида Оирмунча ижобий жараёнлар рўй беради. «Бобурнома», кўИлаб ғазал ва рубоийлар муаллифи Бобур бир-биридан I ў шл боғ-роғлар қурдирди, маҳобатли саройлар, мақбаралар (>лрпо эттирди. Шоҳ Жаҳон севгилиси Аржуманд бонуга атаб <• Гож Маҳал» мақбарасини яратди. Даврнинг ўзига хос жиҳати (>у бобурий маликаларнинг шиддат билан адабиётга кириб кслиши бўлди. Масалан, Бобурнинг учинчи қизи Гулбаданбегим ўз даврининг оқила, донишманд аёлларидан ->ди. У жияни Ҳумоюннинг ўғли Акбаршоҳнинг даъватига жавобан «Ҳумоюннома» асарини ёзади. 1658 йили отаси Шоҳ Жаҳонни назарбанд қилиб, ака- укаларини тиғдан ўтказгач, Аврангзеб Ҳиндистоннинг подшоҳи бўлади. Унинг деярли ярим асрлик ҳукмронлиги даврида илм-фан, санъат ва адабиёт тушкунликка учрайди. У ҳиндуларга беҳисоб изтироб ва аламлар келтирди: уларнинг ибодатхоналари вайрон қилинди, бут-санамлар йўққилинди, диний йиғинлар ман этилди. Ҳатто шиалар ҳам таъқибдан четда қолмадилар. Аврангзеб шиаларга узун соқол қўйишни тақиқлаб фармон жорий қилади ва уларнинг соқолини ўлчаб, ортиқчасини қирқиб ташлаш учун махсус кишиларни тайинлайди. Ракқосалар саройдан қувғин қилинадилар. «Махсус кишиларга мусиқа садоси эшитилган ҳар қандай уйга босиб кириш ва мусиқа асбобларини ёқиб юбориш ҳуқуқи берилади. Шу тариқа беҳисоб мусиқа асбоблари йўқ қилинади ва машшоқлар очликка маҳкум этилади. Жами раққосаларни эрга бериш ёки салтанат ҳудудидан чиқариб юборишга фармон берилди. Аврангзебнинг ғам-ғуссадан иборат ҳукмронлик йилларидаги зулматни шеърият ва гўзаллик шайдоси бўлмиш қизи Зебуннисо ёритиб турган» 75 . 213 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling