I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Заҳириддин Муҳаммад Бобур


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530 йил) узбек 
халқининг йирик мутафаккири, давлат арбоби, узбек мумтоз 
адабиётининг кўзга кўринган вакили, тарихчи олим, шоир 
ва таржимондир. У темурийлар авлодидан бўлиб, 
Ҳиндистонда «Буюк мўғуллар империяси» деб ном олган 
давлатнинг асосчиси ҳисобланади. 
Бобур Андижонда туғилди. Болалик йиллари шу ерда 
ўтди. Унинг отаси Умар Шайх темурийлар сулоласига мансуб 
208 


Оулиб, ўша давр да Фарғона вилоятида ҳокимлик қилар эди. 
Ьобур сарой муҳитида тарбияланди, ёшлигиданоқ, илм-
(|)анга меҳр қўйди, айниқса, адабиёт ва тарих билан қизиқа 
Пошлади. Отаси Умар Шайх вафотвдан кейин Бобур 12 ёшда 
тахтга ўтириб, давлатни бошқариш билан машғул бўлди. 
Бобур яшаган давр мураккаб воқеаларга бой бўлиб, тахт 
учун кураш авжга чиққан эди. У давлатни марказлаштириш 
на кучли империя тузиш мақсадида Самарқандга юриш 
қилади ва бир неча уринишлардан сўнг 1496 йилда 
Самарқандни эгаллайди. Орадан 100 кун ўтиб шаҳарни 
ташлаб, Андижонга — унга қарши кўтарилган ғалаённи 
бостириш учун кетишга мажбур бўлади. Бобур Андижонни 
қўлга киритиш учун катта куч сарфлаб 2 йилдан кейингина 
уни эгаллади. Кейин яна Самарқандга юриш қилади ва 
иккинчи марта ишғол қилади. Пекин бу вақгда, яъни 1500 
йилда Самарқандга Шайбонийхон катта куч билан бостириб 
киради. Натижада Бобур аскарлари билан Самарқандни 
ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. Бобур Самарқандни 
эгаллаш учун яна бир неча бор ҳаракат килиб, Шайбонийхон 
билан жанг қилади, лекин истаган натижага эриша олмайди. 
Охири 1504 йилда у 300 дан ортиқ навкари билан Кобулга 
қараб йўл олади. 
XVI аср бошларида Афғонистон тарқоқ эди. Бобур турк 
ва афғон қабилаларини ўзига бўйсундириб, Кобул, Ғазни 
шаҳарларини қўлга киритади, 1508 йилда ўзини шу ернинг 
ҳокими деб эълон қилади. 
Умуман, Бобур ва унинг ўғли Афғонистонда 1504 
йилдан 1526 йилгача подшоҳлик қилдилар. Шу давр ичида 
тарқоқ қабилаларни бирлаштирди, мамлакатни иқтисодий 
ва сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлади. У доимо кучли, 
марказлашган давлат тузиш орзусида бўлди. Бобур мамлакат 
ободончилигига, илм-фан ривожига катта эътибор берди, 
ўзи ҳам рубоий ва ғазаллар битди. «У, — деб таъкидлайди 
Н.М. Маллаев, — Афғонистоннинг хўжалиги ва маданиятига 
катта эътибор берди, ариқ ва каналлар очди, чорбоғлар 
содди, йўл ва кўприклар қурди, мактаб ва мадрасалар бино 
209 


қилди, Бухоро олуси, найшакар ва бошқа хил дарахт 
кўчатларини келтириб эктирди. Бобур маҳаллий аҳолининг 
диний эътиқодларига, урф-одатларига эркинлик берди, ерли 
амалдорларни иззат-ҳурмат қилди. Булар Бобурнинг шон-
шуҳратини ошириб юборди». 
Бобур ўзининг тобора мустаҳкамланиб бораётган 
давлатини кенгайтириш мақсадида 1526 йил Деҳли томон 
юриш қилади. У1526 йил 21 апрелида Панипат жангида Дехли 
султони Иброҳим Лўдий бошчилик қилган армияни енгиб, 
Дехлини эгаллайди. 
Бобур Ҳиндистонга, шубҳасиз, босқинчи сифатида 
кириб келди. Уни забт этишда ўн минглаб одамлар қириб 
юборилди, қишлоқлар хонавайрон қилинди. Шу маънода 
олганимизда, Бобур бошқа феодал ҳукмронларидан кам фарқ 
қилар эди. Лекин Бобурнинг кейинги фаолияти, унинг 
иқтисодиёт, маданият, илм-фан, маърифатпарварлик 
соҳасида қилган ишлари Ҳиндистон тарихида катта роль 
ўйнади. 
Бобур бу ерда марказлашган кучли давлат барпо қилди. 
Унинг даврида Ҳиндистоннинг қўшни мамлакатлар, хусусан, 
Россия ва Ўрта Осиё билан алоқаси кучайди. У мамлакат 
ободончилигига катта эътибор берди, шаҳарларни 
ривожлантирди, ирригация иншоотлари қурдирди, боғлар 
барпо қилди. Бобур илм-фанни ривожлантиришга, олим ва 
шоирларга ҳомийлик қилишга интилди. 
У 1530 йилда Аграда вафот қилди. Кейинчалик унинг 
хоки Кобулга келтирилиб, дафн этилди. 
Бобур узбек адабиёти, тарих, география, фалсафага 
ҳисса қўшган мутафаккир. У ёшлигидан бадиий ижод билан 
шуғулланди. Уни бутун жаҳонга танитган асари 
«Бобурнома»дир. «Бобурнома» жуда қимматли адабий-
тарихий асар бўлиб, у XV аср охири XVI асрнинг 30-
йилларигача бўлган мураккаб тарихий даврни ўз ичига олади. 
Бобур ушбу асарда Мовароуннаҳр, Афғонистон, Хуросон 
ва Ҳиндистонда рўй берган сиёсий воқеаларга батафсил 
тўхталади. Унда ўзаро урушлар, тахт учун курашлар, халқ 
210 


н\нолининг ёмонлашуви ва бошқа воқеалар баён қилинади. 
Шунингдек, Бобур Андижон, Самарқанд, Кобул ва 
Дехлидаги ўз фаолиятига ҳам тўхталади. «Бобурнома» асари 
география ҳақида ҳам қимматли маълумот беради. Бобур ушбу 
лсарда шунча кўп географик номлар, кишилар номи, 
\айвонот ва ўсимликлар номини келтирадики, булар ҳаммаси 
унинг ноёб хотира қувватига эга бўлганни исбот қилади. Бобир 
чет тиллардаги киши ва географик номларни мумкин қадар 
мслида қандай бўлса шундай беришга ҳаракат қилади. 
Юқоридаги асардан ташқари, Бобур аруз вазни ва 
қофияга бағишланган «Муфассал» номли асар ёзган, 
\уқуқшуносликка оид унинг «Мубаййин» рисоласи ҳам 
маълум, мусиқага бағишланган «Мусиқа илми» номли китоб 
ҳам битган. Шунингдек, Бобур Хўжа Аҳрорнинг «Волидия» 
рисоласини форс-тожик тилидан узбек тилига таржима 
қилган. 
Бобур ўзининг лирик асарлари билан машҳурдир. У 
ғазал, рубоий, маснавий ва бошқа шеърларида ўз 
ўтмишдошлари Умар Ҳайём, Ҳофиз, Навоийларнинг энг 
яхши анъаналарини давом эттиради. У гуманист шоир бўлиб, 
инсон, унинг эркини, бахтини куйлади, ишқ-муҳаббат, 
вафодорлик, меҳру-шафқат ҳақида сўз юритади. Бобур 
маърифатни халқ орасига ёйишга, илмни жамият равнақи 
йўлида ҳизмат қилдиришга интилди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling