I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Улуғбек ва унинг академияси


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Улуғбек ва унинг академияси 
Шарқца илм-фан тараққиёти муҳим омилларидан бири 
подшолар саройларида ташкил этилган илмий анжуманлар, 
академиялар бўлган. Мана шу анъана Темурий шаҳзода Мирзо 
Улуғбек (Муҳаммад Тарағай) (1394.22.3 - 1449.27.Ю) 
саройида ҳам бевосита унинг ҳомийлигида ташкил қилинган 
эди. Мирзо Улуғбек Мовароуннаҳрнинг ҳокими (1409-1449) 
бўлиш билан бирга машҳур астроном ва математик, қомусий 
аллома бўлган. 
Ўрта Осиё халқлари илм-фани ва маданиятини ўрта аср 
шароитида дунё фанининг олдинги сафига олиб чиққан 
олимлардан бири—Улуғбекнинг астрономия соҳасига бўлган 
қизикиши устози Салоҳиддин Мусо ибн Қозизода Румии 
таъсири остида шаклланди. Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси 
(1420) расадхона билан бирга олганда, ўша даврнинг 
академияси ҳам эди. Замонасининг машҳур олими, математик 
ва астроном Қозизода Румий Мадраса муаллимларидан бири 
бўлган. Улуғбекнинг ўзи ҳам астрономиядан даре берган-
Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший, Низомидцин ал-Биржандии 
Улуғбек мактабининг таниқли астрономларидан бўлган. 
Тарихчи Давлатшоҳнинг ёзишича, «Улуғбек геометрия 
борасида Евклидга, астрономия соҳасида Птоломейга 
ўхшарди». Улуғбекнинг астрономик жадваллари «Зижи 
Кўрагоний», «Зижи жадиди Султоний», «Зижи жадидии 
Кўрагоний», «Зижи жадидий Султоний-зижи Улуғбек» каби 
номлар билан илмий муомалага кирган. 
Бу асарнинг форс ва араб тилларидаги 5 та қўлёзма 
нусхалари ЎзФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар 
191 


хазинасида сақланади. Улуғбек ўз жадвалларида тақвиМ; 
(календарь)га алоҳида эътибор қаратган. Илмий тадқиқотлар' 
муайян ҳодисалар, воқеаларнинг қачон содир бўлганлигини-
аниклашни, сана ва йил ҳисобини тўғри белгилашни муҳим, 
деб билади. Асарда йил ва ой астрономия фанида қандай 
таърифланиши, сўнгра ҳижрий, юнон, яздигурд, Малика 
ёки Жалолиддин, уйғур ва хитой саналари, уларнинг келиб 
чиқиш тарихи ва ўзаро муносабатлари тўғрисида аниқ 
маълумотлар берилади. Ҳафта, ой ва йилнинг бошланишини, 
ўтган ёки келгуси вақтнинг санасини аниқлаш учун тузилган 
жавдалларни тақдим этади. 
Астрономик ҳисоб-китобларда тригонометрии 
жадвалларнинг роли беҳад даражада мухим. Шу боис, аниқлик 
даражаси юксак бўлган тригонометрик жадвалларни тузиш 
устида Улуғбек ва унинг астрономик-математик мактаби 
вакиллари самарали иш олиб бордилар. Натижада аниқлиги 
миллиарддан бир бўлган тўққиз хонали тригонометрик 
жадвалларни тузишга эришилди. Самарқанд расадхонаси 
томонидан олиб борилган кузатувлар кўмагида эклиптика 
текислиги билан экватор текислигининг орасидаги бурчак, 
яъни эклиптика текислигининг экваторга оғмалиги ўта 
аниклик билан 23° 30
1
49
й
қилиб белгиланди. 1 йил эса 365 
кун 6 соат 10 минут 8 секунд қийматида белгиланди. Бу 
маълумотни Нъюкомб маълумоти (365 кун 6 соат 9 минут 6 
секунд) билан киёслаганда Улуғбек ўз жадвалларида юксак 
аниқликка эришган. 
Улуғбек табиий-илмий, ижтимоий-фалсафий, ахлоқий 
ва сиёсий қарашларида унгача яшаб келган, унинг даврида 
етакчи мақом ва аҳамиятга эга бўлган тамойиллар таъсири 
остида Мовароуннахр ҳукмдори ҳамда астрономия фанининг 
султони мақомига эришди. Улуғбек диний ва дунёвий 
билимларга ўзига хос тарзда ёндащди: Аллоҳ ҳақиқий борлиқ, 
чунки у барча нарсаларни яратгувчисидир. У ҳамма нарсага 
қодир. Лекин яратганнинг абадий эканлиги у яратган 
оламнинг абадийлигини ҳам таъминлайди, акс ҳолда сабаб 
билан оқибат бир-биридан узилиб қолган бўлар эди. 
192 


У ўзига хос куч-қувват, мантиққа зид бўлмаган қонун-
қоидалар асосида ўзга нарсаларни, маънавий-руҳий 
жараснларни яратади. Барча ўзга жараёнлар, ҳодисалар унинг 
бсқисс ҳусну жамолини тараннум этувчи нарсалардир. 
Яратган, яратилган ашёларда, турли-туман мўъжизавий 
қодисаларда ўзини намоён этмаса, у оламни беҳудага яратган 
бўлади. У оламни, инсон ва жамиятни, ақл-заковатни, 
ҳиссий-нафсоний қувватларни тасодифан, беҳудага яратмаган. 
1>у яратишнинг ўзида уқиб олинмаган сир-асрори бор. 
Уларнинг ўзаро алоқадорлиги, сабаб-оқибат муносабатларга 
кириши, таъсир этиш ва таъсирланиши азалдан матрицалар 
сифатида берилган. Лекин улар нодон ва калтафаҳм кимсалар 
учун нафис пардалар билан ниқобланган. Ақл-заковат, 
фаросат, фаҳм ва шу каби Кубравиянинг асоси барчага 
тақсимланган, лекин уларнинг инсоний қувват ҳосил қилиши 
ҳар бир инсоннинг истак-хоҳиши, эхтиёжига бориб тақалади. 
Калтафаҳм кимсалар нафис пардани кўтаришга аҳд 
қилганларни даҳрийликда айблайдилар, чунки улар Қуръони 
Карим ва ҳадиси шарифда ақл, илмга берилган мақомни 
тушунмайдилар. 
Улуғбек таълимотига кўра, ҳамма нарса олдиндан аниқ 
ва равшан бўлганда эди, инсон ва жамиятнинг яратилиши, 
инсонни ер-заминни обод қилиш ва уни бошқаришга вакил 
қилиниши, барча мавжудотларни унга бўйсундириши 
ҳақидаги фармонда маъно ва мазмун мантикда зид бўлиб 
қолар эди. Шундай экан, олам сир-асрорини билиш, 
нодонликдан, жоҳилликдан нафратланиш, илм олишдан 
маънавий лаззатланиш, илм аҳлини эъзозлаш, уларни хайрли 
ишларда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар иқгидорини 
Аллоҳнинг буюк инъоми ва неъмати, деб билиш барча 
фуқаронинг муқаддас бурчи бўлиб қолмоғи лозим. 
Илмий ҳақиқат ва юксак даражага эришган аниқлик 
бир-бири билан узвий боғлиқ. Бундай аниқликка эришиш 
ҳамма вақг ҳам осон бўлавермайди. Аникдик биринчи галда 
ашёларнинг миқдорий муносабатларини белгилаш, 
математик қонун-қоидалардан тўғри ва самарали фойдаланиш 
193 


натижасида қўлга киритилади. Математикани турли илми 
соҳаларга, айниқса, астрономияга тадбиқ этиш инсон ~ 
жамиятта катта наф келтиради. Бунинг боиси шундаки, Қуёш 
Ой ва бошқа сайёралар Ерда содйр бўладиган ҳодисаларг 
яқиндан таъсир қилади. Тақвимлар яратиш, аниқ вақтни 
белгилаш, Қуёш ва Ой ҳолатларини ўрганиш, уларнин 
тутилишини олдиндан башорат қилиш муайян эҳтиёжларни 
қондиришга қаратилган. 
Билимнинг бошқа вазифаси ҳам мавжуд, у инсонни 
комиллик мартабасига эришишига восита ҳам бўлади. Илм 
кишиларни кибру ҳаводан, манманлиқдан, мутаассибликдан, 
нафс қулига айланишдан асрайди, дилларни ёритади,, 
қалбларни турли хил иллатлардан поклайди, ҳаёт йўлини 
нурафшон қилади, емонликни жиловлайди, эзгуликка даъват ; 
қилади. Айниқса, мурувват ва саховатнинг инсон маънавий 
юксалишидаги ўрни беқиёсдир. Улуғбекнинг саҳоватли 
ҳукмдор, ҳақиқат ва адолат бобида тенги йўқ шоҳ бўлган. 
Илм-фан, маданият аҳли, иқтидорли талабалар, 
ижодкорларга ҳомийлик қилган. Давлатшоҳ Самарқандий 
«Унинг даврида олиму фозиллар мартабаси баланд 
кўтарилди», — деб ёзади. Улуғбек жадваллари 200 йилдан 
кейин, 1643 йилда Оксфорд университетида форс тилидан 
лотинчага таржима қилиниб, чоп этилди. 
Алломанинг астрономик жадваллари 1648, 1650, 1665, 
1725, 1765, 1839, 1845, 1847, 1853, 1854, 1889 йилларда 
Англия, Франция, Бельгия ва Европанинг бошқа 
мамлакатларида чоп этилди. 1917 йилда «Улуғбек зижи» 
АҚШда нашр этилди. Улуғбек Птолемей, Коперник, Галилей 
каби буюк олимлар қаторидан эътиборли ўрин эгаллайди. 
Улуғбек Академиясининг йирик вакилларидан бири 
Алоуддин Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Самарқандий 
Қушчи (тахм. 1403, Самарқанд — 1474.17.12, Истанбул) 
машҳур астроном, математик ва файласуф бўлиб, Улуғбек 
раҳбарлигида Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, 
Форобий рисолаларини, Берунийнинг «Қонуни Масъудий» 
асарини, шунингдек, қадимги юнон олимлари асарларини 
194 


1'нииС), Қозизода Румий, Ғиёсидцин Жамшид ал-Коший, 
уқпммад Хавофий сингари устозлар қўлида таҳсил олади. 
Мидраеани битиргач, Улуғбек рухсати билан бир неча йил 
Йроппинг Кирмон вилоятида яшайди. Бу ерда Насириддин 
Ту1'ийминг «Тажрид» асарига шарҳсифатвда «Рисолаи ашкол 
Ш) қамар» («Ойнинг шакллари ҳақида рисола»)ни ёзади. 
Улуғбек расадхонасини қуриш, хусусан, Қозизода 
Румий ва Ғиёсиддин Жамшид вафотидан кейин уни 
Оитказиб, зарур кузатиш асбоблари билан жиҳозлаш Али 
Қушчи зиммасига тушган. Улуғбекнинг «Зижи жадидий 
( ултоний — зижи Улуғбек» асари хам шогирдининг бевосита 
мадади билан тугатилган. Улуғбек вафотидан сўнг Али Қушчи 
Гуркия подшоси Мухаммад Фотиҳнинг таклифига биноан 
Истанбулда доимий яшаб қолади, София мадрасасига бош 
мударрис этиб тайинланади. 1472 йили математикага оид 
«Рисола ал-Муҳаммадия» асарини ёзиб тутатади. 
Али Қушчи талабаларига маъруза ўқиётганда Улуғбек ва 
унинг Самарқанддаги расадхонаси ҳақида атрофлича сўзлар 
щи. Шунинг баробарида Туркияда Самарканд олимларининг 
ил ми риёзиётдаги ютукларини, айниқса, касрларни «Айлана 
қақидаги рисола» китобида кашф этган Ғиёсиддин Жамшид 
ал-Кошийнинг математикага дойр илмий ишларини ҳам Али 
Қушчи Туркияда оммалаштирди. Ўнлик касрлар таълимотини 
Европада 150 йил ўтгач, Симон Светин кашф қилди. Али 
Қушчи Истанбулда денгиз тошкинлари ва сувнинг қайтиши, 
90 грдцусга тенг бўлмаган энг кичик бурчак хам ўтмас бўлиши 
мумкинлиги каби баҳсталаб муаммолар билан банд бўлади. 
Қейинчалик у илми нужум — астрология (юлдузлар ҳолатига 
қараб воқеаларни башорат қилиш) ва жамиятни бошқаришнинг 
маъмурий тамойиллари билан қизиқади. Умри поёнида Али 
Қушчи Истанбулнинг жуғрофий координатларни кўрсатувчи 
ҳисоб-китоб харитасини тузган ҳамда Қуёш соати ясаб, Аё 
София мадрасасига совға қилган. Али Қушчи Истанбулда 71 
ёшида вафот этган. У дафн этилган Айюб Султон мозори 1815— 
20 йилда Туркия ҳукумати томонидан қайта таъмирланган. 
Муқими шуки, Али Қушчи устози Улуғбекнинг нодир асарлари 
К 
195 


батамом йўқолиб кетиши хавфини бартараф этиб, жаҳон 
тамаддунида ўз пирига ўлмас ҳайкал ўрнатди. 
Умуман, Улуғбек ва унинг академияси вакилларининг 
бой маънавий мероси бугунги .илм-фанимиз ва ёш авлод 
тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мустақиллик 
катта имкониятлар яратди. Улуғбек ва унинг сафдошларига 
оид бой маънавий мерос қайта тикланиб, асарлари чоп 
этилмоқда ҳамда дунёқарашимизнинг такомилида муҳим 
манба бўлиб қолмоқца. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling