I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


бой  маънавий меросини ўрганиш мустақилликдан сўнг эътиборга  молик масала сифатида курила бошланди. Ўзбекистонда  1993


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

 бой 
маънавий меросини ўрганиш мустақилликдан сўнг эътиборга 
молик масала сифатида курила бошланди. Ўзбекистонда
 1993 
йилда аллома таваллудининг 675 йиллиги кенг нишонланди, 
шу муносабат билан Бухоро Давлат университети ҳузурида 
«Нақшбандия» илмий маркази иш бошлади. Бу ерда 
тасаввуфий-ирфоний меросни тадқиқ этиш йўлга қўйилди. 
Бухоро давлат музей-қўриқхонасида ҳам «Нақшбандия» 
маркази тузидди. 
Ҳозир жамиятимизда миллий ғоя ва мафкурани кишилар 
онги ва турмуш тарзига сингдириш, уни шакллантириш, 
баркамол авлодни тарбиялаш борасида самарали ишлар 
қилинмоқда. Маънавиятимизни юксалтиришда нақш-
бандийлиқда илгари сурилган ҳалоллик, меҳнатсеварлик, 
тўғрилик, софдиллик, ўзгаларга ёрдам бериш, саҳийлик, 
имон эътиқодли бўлиш, меҳр-шафқат каби хулқ-одоб 
қоидалари, шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Бу қоидалар 
кишиларни мутаассиблик ва ақидапарастлик, тарки-
дунёчиликка берилмасликдан бу дунё ишларида фаол 
қатнашишга, эзгулик ва хайрли ишлар қилишга даъват этади. 
Маҳмуд Замаҳшарий 
Абул-Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад аз-
Замаҳшарий (1075-1143йил) тилшунослик, луғатшунослик, 
жуғрофия, ҳадис, фиқҳ, тафсир, мантиқ, аруз ва адабиёт 
соҳасида баракали ижод қилиб қолмасдан, балки фалсафа 
172 


Ц ихлоқ илмида ҳам ўз даври учун қимматли ғоялар яратган 
ЙМрик олимдир.. 
Аз-Замаҳшарийнинг «Навобиғ ул-калим» («Нозик 
Иборалар»), «Атвоқ уз-заҳаб» («Олтин шодалар»), «Ал-фоиқ 
фи гариб ил-ҳадис» («Ғариб ҳадислар ҳақида ажойиб асар»), 
•Мақомоти Аз-Замаҳшарий» («Аз-Замаҳшарий мақомлари»), 
•Ал-Кашшоф» («Қуръони каримга ёзилган тафсир») каби 
рисолаларида инсон ва унинг жамиятдаги ўрни, ахлоқий 
фичилатлари, адолат, имон-эътиқодли бўлиш каби ғоялар 
Угит-насиҳат, ибратомуз иборалар шаклида баён қилинади. 
Уларда золим подшоҳларнинг адолатсизлиги, халққа 
кУрсатган жабр-зулми, қозилар, уламоларнинг 
фирибгарлиги, таъмагирлиги ва бошқа ярамас одатлари 
қораланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Замаҳшарийнинг 
фалсафий ва ахлоқий қарашлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган. 
Виз Замаҳшарийнинг М.Оқиловнинг араб тилидан таржима 
қилинган афоризмлари ҳамда У .Уватов томонидан арабчадан 
узбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган «Навобиғ ул-
калим» («Нозик иборалар») рисоласига таяниб, олим 
ахлоқий қарашларининг баъзи томонларига тўхталмоқчимиз. 
Аз-Замаҳшарий фалсафаси ва ахлоқий қарашларининг 
асосини мўътазила мазҳаби ғоялари ташкил қилади. 
Манбалардан маълумки, мўътазилалик илк исломдаги 
оқимлардан бўлиб, VIII аср охирида араб халифалигида 
вужудга келган. Унинг асосчиси Восил ибн Ато (699-748) 
ҳисобланади. Бу оким дастлабки пайтда араб халифалигида 
расмий эътиқод ҳисобланиб, ҳар томонлама қўллаб-
қувватланган. Кейинчалик эса таъқиб қилина бошлайди. Ўша 
вақтда мўътазилийлик Хоразмда кенг тарқалган эди. 
Мўътазилийларнинг дунёқарашига, Е.Э.Беляевнинг 
таъкидлашича, қадимги юнон ва эллинистик фалсафанинг 
таъсири кучли бўлган. Мўътазилийлар қадимги юнон 
файласуфларининг мантиқий услуб ва тушунчаларини 
қўллаб, уларни илоҳиётга тадбиқ қилганлар, ақл-идрокнинг 
ролини кўтариб, уни Қуръон ва Сунна қаторига қўйганлар. 
173 


Улар ўзларининг дунёқарашида тавҳид (якка худолик 
адолат, инсон эркинлиги, Худонинг абадийлиги 
Қуръоннинг Аллоҳ томонидан яратилганлигини тан оли 
ётади. . 
Аз-Замаҳшарий ахлоқ муаммоларини рационалист] 
нуқтаи назардан ҳал қилишга интилади. Инсон ўз хатти-» 
ҳаракати, юриш-туришида ақл-идрокка таяниши лозимлиги 
унинг панд-насиҳатлари ва афоризмларида мухим ўринни 
эгаллайди. 
Алломанинг фикрича, «Ҳар қандай мушкул иш ақл 
эгалари туфайли ислоҳ қилинур, чунончи еру кўк фақат ўз 
теграси қутблари атрофида айланур». Инсоннинг ўз хатти-
ҳаракатида ақл амрига қараб иш тутиши, ақл-идрок ва 
тафаккурнинг ўрни, айниқса, илмни эгаллаш, таълим-
тарбияга оид фикрларида яққол кўзга ташланади. «Ёки илмий 
бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни 
тинглаб эшитадиган бўл, бироқ тўртинчиси бўлма, чунки 
касодга учраб ҳалок бўласан (жувонмарг бўласан)»,
47
- дейди 
олим. 
Аз-Замаҳшарий илмнинг жамиятдаги ўрни, баркамол 
ва комил инсонларни тарбиялашдаги аҳамиятини тўғри 
тушуниб етди. Олимнинг таъкидлашича, илгари замонларда 
илм-фан қадрланган, олимлар «подшоҳларидан ўз 
оғирликлари баробар олтин ҳадя» олганлар, кейинги 
даврларда илмнинг қиймати камайиб, «нодонлар олимлардан 
ортиқ кўриладиган бўлиб қолди». Аз-Замаҳшарий 
рисолаларида нодонлик, жоҳиллик ва саводсизликни қаттиқ 
танқид қилади, уларни инсоннинг энг тубан иллатларидан 
ҳисоблайди. «Илмли бўлиш бир баланд тоққа чиқиш каби 
кўп машаққатлидир, — дейди у, — лекин ундан тушиш 
осондир, жоҳиллигу нодонлик булоғи чуқур чашма мисоли 
бўлса-да, бироқ у кўп қийинчилигу азобларга гирифтор 
қилади».
48 
Донишманд инсоннинг ҳалол меҳнат қилиб, шунинг 
эвазига кун қўриши лозимлигини уктиради. Киши бирор касб 
билан машғул бўлиши, машаққатли меҳнат қилишга 
174 


Цщликдан ўрганиши лозим. «Деҳқончилик қилиб зироат экиш 
фойдаю хайр-барака бирла муштаракдир, ўз халқини беҳад 
муи хайр-баракага буркайдир»,
49
— деб деҳқон меҳнатини 
I улуглайди, уларни жамиятдаги энг ҳурматли тоифалар 
' қдторига қўшади. 
Олим умри давомида мўътазилийликнинг адолат ва 
қиқиқат тўғрисидаги ғояларини янада ривожлантирди. Унинг 
У'Ш ахлоқий қадриятларни кишилараро муносабатларда 
мустаҳкам жой олиши учун кураш олиб борди. Унинг 
шмондоши — машҳур шоир Рашидуддин ал-Ватвот «Ҳатто 
У (ига зарар бўлса-да, у доимо адолат юзасидан иш тутар эди», 
деб айтган эди. 
Аз-Замаҳшарийнинг фикрича, Аллоҳ таоло тоғу 
тошларни, бутун тирик мавжудотларни, денгизу сахроларни 
яратган. У инсоннинг қилмишидан, юриш-туришидан доимо 
огоҳ бўлиб туради. Бас, шундай экан, инсон бу дунёда хайрли 
ишлар билан шуғулланиши, одил бўлиши, ёмонлик ва 
ёвузликка қарши кураш олиб бориши, ҳақиқат тарафдори 
бўлиши керак. «Барча ишлардан огоҳ Аллоҳ таолони ҳеч бир 
ишингда назарингдан қочириб унутма, ҳар бир 
тасарруфингда одил бўлиб, бировга зулм қилма,
50
— дейди 
олим. Айниқса, Аз-Замаҳшарий давлат арбоблари, 
ҳокимларни адолат ва ҳақиқат иўлидан боришга, халққа зиён-
заҳмат қилмасликка, жабр-зулм етказмасликка чақирди. 
«Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир 
раҳбар ва бошлиқ, — деб таъкидлайди аллома, — қаттиқ 
азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлади».
51
Пекин олим 
замонасидан зорланиб, кўпчилик ҳақиқат иўлидан 
бормаётганлигини, ваъдасига вафо қилмаётганлигини алам 
билан ёзади. Булардан қатъий назар, у ҳақиқат ғолиб 
келишига ишонади. «Қуёш нурларини беркитиб 
бўлмаганидек, ҳақиқатнинг чироғини ҳам сўндириб 
бўлмас,
52
—дейди донишманд. 
У ахлоқий қарашларида, панд-насиҳат ва ибратомуз 
сўзларида инсонни гўзал фазилатларни касб қилиши, уларга 
хулқ-одоб қоидаларини эгаллаши зарурлигини таъкиблаб ўтди. 
175 


Донишманд йирик тилшунос сифатида, нутқ маданияти 
ва ўзаро муомала қоидасига катта эътибор беради. Унинг 
одамларга қўйган биринчи талаби кўп сўзламасликдир, > 
зероки, маҳмадонагарчилик ўзгаларга ёқмайди. «Кўп сўз ва
г 
такаббурлик кечирилмас,— деб таъкидлайди Замаҳшарий, 
— яъни кўп сўзлашув сабабли эшитувчи ранжир, они ҳеч 
авф қилмас».
53
Шунинг учун ҳар бир одам бошқалар олдида 
ўзини тута билиши, фикр-мулоҳаза юритиб, кўп гапирищцан 
ўзини тия билиши зарур. «Агар тилингни сақлай олмасанг, 
тизгининг учини шайтонга топширган бўласан. Тилингни 
сақла, ортиқ сўзлама»,
54
— дейди мутафаккир. Кўп гапириш, 
сафсатабозлик инсон қадрини ерга уради, нохуш оқибатларга 
олиб келади. Унинг айтишича, тан жароҳатини тузатса 
бўлади, лекин тил жароҳатини тузатиб бўлмайди. 
Аз-Замаҳшарий тўғрилик ва покликни улуғлайди, 
уларни инсоннинг энг яхши фазилатлари сирасига киритади. 
У Муҳаммад алайҳиссаломни энг тўғри ва пок инсон деб, 
кишиларни унга иймон келтиришга ундайди. Ҳалоллик ва 
поклик инсон хулқини безайди, уни камолат сари етаклайди. 
«Ҳалол, покиза киши,— дейди олим,— доимо хотиржам ва 
тинчликдадир, бировга хиёнату ёмонлик қиладиган киши 
эса ҳалокатга гирифтордир».
55
Тўғри ва пок йўлдан борувчи 
ҳеч нимадан қўрқмайди, ҳайбат билан юради. Ростгўй киши 
доимо ваъдасига вафо қилади. 
Замаҳшарий саёҳатларда кўп бўлиб, ўзга мамлакатларни 
кезган, яхшию ёмонни кўриб, дусту душманни ажрата билган. 
Шунинг учун мутафаккир ҳақиқий содиқ дўстни юксак 
қадрлаган. «Огоҳ бўлингизки, — деб таъкидлайди у, — карим 
ва ҳурматли, вафодор одамни йўқотиш эр кишига вафотдан 
ҳам оғирроқдир».
56
У ҳақиқий дуст, биродар ҳурматини 
жойига қўйишга, уларни доимо эъзозлашга кишиларни 
даъват этади. 
Мутафаккир турли тоифага мансуб одамлар ичидан 
юксак камолот эгаси бўлган фозил, доно ва ақлли кишиларни 
танлаб, дуст тутинишга чақиради. У ҳақиқий дуст қандай 
бўлиши керак, деган саволга муфассал жавоб беради. 
176 


Олимнинг фикрича, кишининг бошига кулфат тушган 
қийиичилик кунларида ҳамдард бўлиб, ёрдам қўлини чўзган 
К и 1П и ни чин дуст деб ҳисобласа бўлади. Аз-Замаҳшарийнинг 
пп.кидлашича, «одамларнинг энг азиз ва ҳурматлилари қайғу 
\исрату ташвишли дамларда билинур, гуёки бу тавишлар улар 
(\урматли кишилар) учун опа-сингилдек яқиндир».
57
Лекин 
олим рисоласида замонасидан зорланиб, одамлар орасида 
мехр-оқибат кўтарилаётгани, уруш-жанжал, адоват, бир-
Оирини кўролмаслик, фисқу-фасод, макру ҳийла тобора 
кучайиб кетаётганлигини баён қилади. Унингча, қавму 
қариндош, ака-ука, оға-ини ва биродарлар ўзаро адоватда 
бўлмоқдалар. «Баъзан яқин кишинг — оға-ининг сенга гўё 
соқчи ва назоратчи каби бўлиб ўлимингни, яқин вақтда 
сенинг қабрга қўйилишингни истарлар: боланг, мол-дунё 
менга мерос қолади, дейди: туғишган оға-ининг эса ўғлинг 
борлиги учун меросдан маҳрум бўлгани сабабидан сен учун 
астойдил жон қуйдирмайди. Хуллас калом, сен ғафлатда 
бўлма - ҳеч бир қариндош-уруғдан ва яқинлардан фойда 
йўқ, ўғлинг юрагинг бўлаги бўлатуриб, сенинг тезроқ 
ўлишингни кутиб, меросга эгалик қилиш орзусида бўлгандан 
кейин бошқалардан не умид?»
58
- дейди. Шунга қарамасдан, 
кишиларни ўз ёру биродарлари билан аҳил ва тинч-тотув 
яшашга даъват қилади. У ўзаро феодал урушлари, турли 
биродаркушликлар авж олган даврда яшади, шу туфайли 
турли қавмлар ўртасида жанжалларни бартараф қилиш 
тарафдори бўлди, мамлакатда тинчлик ва осойишталик ҳукм 
суриши учун бор кучини сарфлади. 
Унинг «Навобиғ ул-калим» рисоласида илм-қунар 
эгаллаш, гўзал фазилатли ҳулқ-одобли, баркамол инсонни 
тарбиялаш тўғрисидаги фикрлар кўп. У инсондаги салбий 
иллатларни қоралади. Олимнинг фикрича, одамнинг ботинию 
зоҳири, дилию тили бир бўлиши керак, шундагина у сахий 
ва салим бўлади. «Одамлар ичидаги энг ярамаси хасисидир, 
уларнинг ичидаги энг ялқови—пасткашидир»,
59
«Такаббурлик 
ҳеч бир кимсанинг қадр-қиммати ва улуғворлигини зиёда 
қилмайди, у бор-йўғи довул ичидаги шамолдан бошқа нарса 
177 


эмас»,
60
—дейди мутафаккир. Айниқса, Аз-Замахшарий нопок, 
гердайган, билимсиз такаббур одамларни танқид остига олади. 
«Эзгулик, хайрли ишларга астойдил кириш, уларни 
пайсалга солиб, кейин қиларман, деган ўйлардан воз кеч, 
шайтон йўлдан урадиган шошма-шошарлик билан эмас, 
тафаккур ва идрок билан иш тут»,
61
—деб уларни савоб ва 
солиҳ ишларни килишга ундайди. 
Хуллас, аллома, у ўз даврининг инсонпарвар 
мутафаккири бўлган, ахлоқий қарашларида инсон шахси ва 
унинг фазилатларини юксакликка кўтарган, инсоний 
қадриятларга катта ўрин берган. Унинг таълим-тарбия, хулқ-
одоб тўғрисидаги ибратомуз сўзлари, панд-насиҳатлари, 
ўгитлари Ўзбекистонимизда баркамол ва етук инсонни 
тарбиялашга ёрдам бериши шубҳасиздир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling