I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Тасаввуф ва унинг тариқатлари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Тасаввуф ва унинг тариқатлари 
Маълумки, тасаввуф
3 7
ва тасаввуф фалсафаси 
Мовароуннаҳр ва Эронда, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ 
153 


халқлари диний-фалсафий тафаккурининг энг муҳим ва ўзига 
хос қисмини ташкил қилади. 
Мутахассислар Мовароуннаҳр ва Эронда ХП-ХУ юз 
йилликларда мавжуд бўлган- тасаввуф тариқатлари 
(оқимлари), мазҳаблари ва дарвешлик уюшмаларининг 
қодирия, рифоъия, тайфурия, суҳравардия, мавлавия, 
шозилия, кубровия, чиштия, нақшбандия, бектошия, 
сафавия, ҳайдария, неъматиллоҳия, жалилия кабилардан 14 
тасини туркумлаб ва тавсифлаб берганлар.
38 
Дж.С.Тримингэм Мовароуннаҳр, Эрон, ҳинд ва туркий 
халқлар орасида тарқалган асосий тасаввуф тариқатлари 
сифатида кубровия, яссавия, хожагоний-нақшбандия, 
чиштия, Ҳиндистон суҳравардиячилардан 7 тасининг келиб 
чиқиши ва батафсил тавсифини берган.
39
У ҳар ҳолда соф 
тасаввуф тариқатларни эшончилик, дарвешчилик, 
қаландарчилик ҳамда шийъалардаги орифчилик 
мазҳабларидан ажратиб қараган кўринади. 
Ҳ.Кароматов Хужвирий маълумотларига асосланиб, 
Хуросондаги 10 та тан олинган, 2 та эътироф этилмаган 
тасаввуф тариқатларини
40
Абдуллоҳ Ансорийга асосланиб 9 
мутасаввиф-зоҳидлар оқимини санаб ўтади. 
Буюк тасаввуфчилар Иброҳим ибн Адҳам, Абу Яазид 
Бистомий, Мансур ал-Халлож, Абу Бакр ибн Мусо ал-
Воситий ал-Фарғоний, ас-Суламий, Абу Сайд ибн Абу-л-
Хайр ал-Майҳонавий, Бобо Тоҳир, ал-Ҳамадоний, Аҳмад 
Яссавий, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Румий ўрта 
асрларда Мовароуннаҳр ва Эрондан етишиб чиққанлар. 
Бундан ташқари, бу даврда араблардан етишиб чиққан 
Зуннун Мисрий, Ҳасан ал-Басрий, Тустарий, Маккий, 
Жунайд, Муҳосибий, Сари Сақатий, Харроз, Қассоб, Ибн 
ал-Фарид, Ибн ал-Арабий ва бошқа мутафаккирлар тасаввуф 
маданиятини ривожлантирганлар, унинг мажозий 
фалсафаси, бадиияти, дарвешлик амалиёти анъаналари, 
қадриятларини шакллантирганлар. 
Одатда, илмий-оммабоп даражадаги фалсафа тарихига 
оид, шарқшунослик ёки адабиётшунослик талқин ва тадқиқ 
154 


Имтижпсида тасаввуфчиларнинг қарийб ҳаммасини у ёки бу 
дмрижлда, аммо, албатта, ваҳдат-ул-вужудчи, яъни пантеист 
Месим тасаввурлар мавжуд, ҳатто ҳозир ҳам бундай 
тмс/мшурлар сақланиб қолмоқца. Аслида Маъруф Карҳий, 
( при Сақатий, Ҳорис ал-Муҳосибий, Абдуллоҳ Ансорий, 
АГ>у Ҳомид Ғаззолий, Шаҳобиддин Суҳравардийларнинг 
• миҳдат-ул-вужуд» таълимотлари Аллоҳнинг Ҳақлиги, 
Оирлигини тасаввур қилишдан расмий «аҳли сунна ва жамоа 
л.тиқоди» Қуръони Карим, ҳадисларда қандай бўлса, 
шумдайлигича, яъни Аллоҳ Таолонинг ҳақлиги, бирлиги 
дум с га нисбатан ҳеч қандай муносабатсиз, алоқасиз олинади, 
ум дан узоқлашмайди. 
Бошқа томондан эса Муҳиддин ал-Арабий, 
Фаридиддин Аттор, Жомий ва Навоийларнинг «ваҳдат-ул-
иужуд» таълимотлари, гарчи ўзида кучли пантеистик 
майлларни акс эттирса-да ва Аллоҳ Таолонинг дунё билан 
алоқасини, боғлиқлигини эътироф этсалар-да, фақат Аллоҳ 
Таолонинг борлиги, унинггина Ҳақ эканлигини тан олиш 
ғояси устувордир. Демак, тасаввуфнинг бу вакиллари 
мўътадил пантеизм позициясида турганлар. 
Жунайд ал-Бағдодий, Абу Яазид Бистомий, Иброҳим 
ибн Адҳам, Айн-ул-Қуззот Ҳамадоний, Яссавий, Ҳожа 
Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Машраб, 
Бедилларнинг «ваҳдат-ул-вужуд» таълимогларида тасаввуфда 
«ғулу» бошланишига сабаб бўлган Аллоҳ Таолонинг Ҳақ 
вужуди билан ўткинчи, яратилган нарсалар дунёси вужудида 
айнан, жисмоний бирлик эмас
4 1
, моҳиятий бирлик 
мавжудлиги тўғрисидаги ғоя илгари сурилади. Ва демак, 
инсон маърифат ва риёзиётлар чекиб, ўзининг вужудидаги 
ана шу илоҳий моҳиятни кашф этсаю, уни ярқиллатиб 
бошқаларга зиё бера бошласа ана шундай сўфийларга Аллоҳ 
Таолога «етишиш», унинг «васлига муяссар бўлиш» шарафи 
иноят қилиниши тўғрисидаги муҳим диний-фалсафий ва 
амалий аҳамиятли хулоса чиқариш имкониятлари вужудга 
келарди. Бу «ғулу» (ғавғо) туғдирувчи ғоя тасаввуфда Аллоҳ 
Таоло олдидаги обиднинг аҳволи (ҳол), орифларнинг Аллоҳ 
155 


Таоло билан гўёки «қўшилиб кетишиши» (жамъ), «бирлашиб 
кетиши» (иттиҳод), хатто АллоҲ Таолонинг бирон авлиё-
ориф вужудига дўниши, иниши (нуазул), унинг «қиёфасида 
кўриниши» (ҳулул) хаёллари —ооддароқ қилиб айтилганда, 
худолик даъволарининг юзага чиқишига, тасаввуф билан 
ислом, мусулмон жамоаси ўртасидаги муносабатларнинг 
кескинлашувига Ҳаллож, Айн-ул-Қуззот, Насимий, 
Бадриддин Симавий, Машраб ва бошқаларнинг қатл 
этилишига, Бистомий, Ибн ал-Арабий, Жалолиддин Румий, 
Мирзо Абдулқодир Бедил, Муҳаммад Иқбол каби 
мутасаввиф мутафаккирларни куфр, бидъат ва худосизлиқца 
«айбланиш»ларига олиб келди. 
Л.Массиньон, Е.Э.Бертельс, А.Арберри, Л.Гарде, 
С.Х.Наср, Г.М.Керимов, В.Наумкин ва бошқа 
шарқшуносларнинг тасаввуф ҳақида олиб борган 
тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ўрта асрлардаги тасаввуф 
шаҳарлардаги ҳунарманд-косиблар, маърифатчи зиёлилар 
билан яқиндан боғланиб, уларнинг иқтисодий 
манфаатларини ифодалар ва катта ер эгалари зўравонлигига, 
адолатсизликларига қарши йўналтирилган эди. «Дарвешлар 
ташкилотларининг ўса бориши билан, — деб ёзган эди 
Е.Э.Бертельс, — улар тобора даҳшатли кучга айлана бордилар. 
Гарчи мутасаввиф шайхларнинг мақсадлари нариги дунёга 
ундаса ҳам, шуни унутмаслик керакки, орифлик ҳаракати 
аввал-бошданоқ яққол кўзга ташланадиган демократии 
талабларга эга эди ва уларни ўзининг келгуси ривожида ҳам 
муайян даражада сақлаб қола одди. Кенг шаҳар оммасининг 
ўй-фикрини эгаллаб олган шайх, агарда киборларнинг 
бирон-бир фаолияти унга маъқул келмай қолган тақдирда, 
уларнинг жуда хавфли душманига айланиб қолар эди. 
Халложнинг
42
қатли бирон-бир жиддий оқибатсиз 
амалга ошганлигининг сабаби шу эдики, руҳонийлар уни 
исломдан қайтган, кофир деб кўрсата олган эдилар. Аммо 
сунна доирасидан чиқмасдан ўз фикрларини ифодалай 
оладиган тақводор шайхнинг ҳаёти ёки эркига тажовуз қилиш 
156 


(кои иш эмас ва ҳокимлар учун жуда оғир оқибатларга олиб 
кслиши мумкин эди».
43 
Характерли ҳол шу эдики, ўрта асрлардаги тасаввуф 
қличалик хавфли кучга айланиб бормасин, расмий диний 
мутаассиблар тазйиқи, мутасаввифларни ўзларининг илғор 
<|>икрларини халқ турмуши, тили ва руҳиятидаги мажозий 
ифодаларда илгари суришга мажбур қилар эди. 
Мутасаввифлар ишлаб чиққан ўзига хос мажозий бадиият, 
тушуниш кийин бўлган иборалар уларга ниқоб вазифасини 
ўтар ва бу мажозий тил ёрдамида мутасаввифлар диний 
мутассибликка зид, инсон руҳининг эркинлиги тўғрисидаги 
энг ашадций, сўл қарашларни ҳам кўпчилик орасида бемалол 
айта олар эдилар. Умуман, бу давр мутасаввифларининг 
таълимотлари халқ ҳаётига яқинлиги, зўравонлик, зулм ва 
ҳақсизлик, адолатсизлик ва қонунбузарликларни қораловчи 
майллари билан ажралиб турар эди. 
Тасаввуфдаги демократик талаблар, катта ер эгаларига, 
руҳонийларга танқидий қараш тасаввуфни маънавий ҳаёт, 
маданиятнинг оммавий оқимига, ўша давр шароитида энг 
яшовчан таълимотга айлантирди. Тасаввуф маданияти ундаги 
диний ақидавий таълимотдан четлашувчи, шариат талаб ва 
таъқиқларига бефарқ қарашга ундовчи ғоялар ва амалиёт 
УШ-ХШ асрларда диний мутаассиблик мавқеининг 
сусайишига, машшоийун (Шарқ аристотелизми, 
перипатетизм) ва табиийун (Шарқда Демокрит 
натурфалсафасига ўхшаш эмпирик, тажрибавий билимларга 
асосланувчи фалсафий оқимнинг ақидачилик, ғайбни билиш 
даъвосини қилувчи узлатга кетиш, ғайри табиий мўъжизалар, 
бидъат-хурофотларга жиддий зарба беришига ҳизмат қилди. 
Тасаввуф айниқса расмийлаштирилган диний 
мутаассибликка, бидъат ва хурофотларни расмий ислом, 
калом нуқтаи назаридан қонунлаштириб, тарғиб ва ташвиқ 
қилувчи руҳонийларга жиддий хавф солар эди. 
Тасаввуфнинг ана шу оппозицион томонлари, ундаги 
демократик талаблари машҳур ақоид ва тасаввуф 
назариётчиси Имом Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолий — 
157 


«Ҳужжат-ул-ислом» томонидан унинг «Ихъёи-улум-ад-дин» 
(«Диний илмларнинг тирилиши») номли асарида расмий 
ислом, калом, шариат, ҳукмрон табақалар манфаатларига 
мослаб қайта ишлаб чиқилди ва-тасаввуфнинг орифликка, 
нариги дунёга, Худога интилиш каби ғоялари янада 
ривожлантирилди. Шу даврдан бошлаб тасаввуф маълум 
даражада аста-секинлик билан диний мафкуранинг таркибий 
қисмига айлана борди. 
Бироқ тасаввуф ўзининг руҳий камолотга, маърифатга 
эришиш, инсонийлик, эзгулик, халқпарварликка чақириш, 
ҳақсизлик ва зулмни қоралаш майлларини Имом 
Ғаззолийнинг юқоридаги саъй-ҳаракатлари даврида ҳам, 
ундан кейин ҳам сусайтирмади,

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling