I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Юсуф Хос Ҳожиб 
Юсуф Хож Ҳожиб (тахминан 1019-1021 йилларда 
Баласоғун шаҳрида туғилган, вафот этган йили номаълум) 
XI асрнинг кўзга кўринган шоири, мутафаккири ва олимидир. 
Унинг исми Юсуф бўлиб, Хос Ҳожиб эса шоирга берилган 
унвондир. 
Юсуф Хос Ҳожиб ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар 
жуда кам бўлиб, улар асосан, унинг ягона асари «Қутадғу 
билиг»да келтирилган, холос. Шу асар орқали муаллиф ҳақида 
баъзи маълумотларга эгамиз. 
Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг ўқимишли, фозил 
кишиси бўлиб, илм-фаннинг кўп соҳаларини чуқур мутолаа 
килган, салафларининг илмий, ижтимоий-фалсафий ғоя ва 
адабий меросини қунт билан ўрганган. 
Юсуф Хос Ҳожиб яшаган даврда қорахонийлар давлати 
гуллаб-яшнаётган эди. Бу давлат XI асрда жуда кенг майдонни 
эгаллаган бўлиб, маркази Қошғар шаҳри эди. Ўз-ўзидан 
равшанки, бундай катта ҳудудга эга бўлган давлатни 
149 


бошқариш, марказлашган кучли давлат тузиш анча мушкул. 
Қорахоний ҳокимлари мустаҳкам давлат барпо этишга, илм-
фан ва маданиятни ривожлантиришга интилдилар. Ўша даврда 
Юсуф Хос Ҳожибнинг -«Қутадгу-билиг» асари 
қорахонийларнинг марказлашган давлат тузиш тўғрисидаги 
мақсад ва орзуларига жавоб берар эди. 
Шоирнинг «Қутадғу билиг» китоби Шарқда кенг 
тарқалган панднома, ўгит-насиҳат жанрига оид бўлиб, 
дидактика ва таълим-тарбияга бағишланган қимматли манба 
ҳисобланади. Мутафаккир унда давлат ва уни бошқариш, 
мукаммал жамият ҳақида фикр юритади, донолик, одиллик, 
ҳалоллик, билимдонлик, инсонийлик, ширинсуханлик, 
дўстлик, сахийлик, камтарлик ва бошқа ахлоқий фазилатлар 
тўғрисида ўз даври учун илғор ғояларни илгари суради, тубан 
иллатларни қоралайди. Айниқса, унинг педагогика, таълим-
тарбияга оид фикрлари диққатга сазовордир. 
Юсуф Хос Ҳожиб дунёқараши рационализм ва 
гуманизм руҳи билан суғорилган. Донишманд ўз асарида 
ақлни юқори қўяди, илм-фанни пухта эгаллашга чақиради, 
билимли ва заковатли бўлишни уқтиради, инсон, унинг 
хислатларини улуғлайди. Айниқса, унинг ҳурфикрлилиги 
илм-фан ва билимга бўлган муносабатида ўз аксини топган. 
Алломанинг кенг мушоҳадали олим эканлиги яна шунда 
билинадики, у ўз даврининг табиий фанлар соҳасида 
эришилган ютуқларидан бохабар эди. Шунинг учун 
астрономия, математика, алгебра ҳамда тиббиёт 
фанларининг жамият тараққиётидаги ролини тўғри тушуна 
билди ва кишиларни илм фанни эгаллашга даъват этди. 
«Юсуф Хос Ҳожиб ҳаётнинг оддий икир-чикирларидан 
тортиб юлдуз сирларигача, коҳинларча даволаш усулининг 
сохталигидан тортиб кўрким, ўқит, чурни, шалисо, тарёқ 
ва ҳатто Митридус ҳапи каби дорилар, уларни қайси 
касалларга бериш нафли бўлишигача, қон босими ошишию 
қон олишгача, оддий бир киши билан гаплашишдан тортиб 
давлатни идора қилиш усулининг сирларигача, туркий 
халкларининг Алп Эртўнгаси ажамликларда Афросиёб номи 
150 


Оилан аталишигача, Фирдавсийнинг Фаридун, Заҳҳок каби 
қаҳрамонларидан тортиб Чин ва Мочин олимларининг 
ашъору амсолларигача, Ҳинд рожаларидан тортиб Рум 
қайсарларигачаю Асир зангларигача, хуллас, ҳамма-ҳамма 
соҳалардан хабардор, билим доираси кенг, асарида тилга 
олинган барча хислат, фазилат, заковат, равиш, автор, йўриқ 
ва ҳоказо-ҳоказоларнинг барчасини ўзида мужассам этган 
улуғ сиймодир» - деб ёзади мутафаккир ижодининг 
тадқиқотчиси Қ. Каримов.
35 
Лекин Юсуф Хос Ҳожибнинг дунёқараши қарама-
қаршиликларга ҳам эга эди. Бу ҳол унинг туғма ва яшаш 
давомида касб қиладиган фазилатларни талқин қилишида, 
амалдор ва зодагон кишилар манфаатларини ёқлашида, 
таълим-тарбия масаласида кўпроқ билинади. Булардан қатьи 
назар, унинг инсонпарварлик руҳи билан суғорилган илғор 
ғоялари кейинги даврларда Ўрта Осиёда ҳурфикрлиликнинг 
ривожланишига туртки бўлди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling