I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


§Англанган ғоягина ҳар қандай ҳақиқий санъат асарининг


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси


§Англанган ғоягина ҳар қандай ҳақиқий санъат асарининг 
боф ва ягона манбаидир. Шунинг учун ҳам ғоя мусаввир 
Томонидан аниқ тасаввур этилади: мусаввир инстинктив, 
оигсиз ҳис-туйғулар тилида гапиради». 
Ғоя ва тушунча ўртасидаги зиддиятни мутлақлаш-тириш 
йули билан Шопенгауэр фалсафадаги рациона-лизмга қарши 
курашади. Демак, айнан анъанавий рационал фалсафадан 
илмий, яъни тафаккурий, тушунчавий, мантиқий 
томонларини олиб ташлаш, унинг ўрнига интуитив, образли, 
и неон онги, қобилияти чексиз-лигини кўрсатиш — 
иррационал фалсафанинг асосий усулларидан биридир. Ана 
шундай фалсафий йўналишнинг асосчиларидан бири 
Шопенгауэр ҳисобланади. 
Шопенгауэр шеъриятнинг билишдаги ўрнини 
бўрттириб кўрсатади. Албатга, шу ўринда у қисман ҳақцир. 
Шеърият — инсоннинг ўз-ўзини англашида, тушунишида 
жуда кучли восита ролини ўйнайди. 
«Ҳақиқий шоир лирикасида бутун инсониятнинг руҳи 
а кс этади, ўтмишида, ҳозирда ва келажакда яшовчи 
миллионларнинг кечинмалари, ҳис-туйғулари қайта-қайта 
жонланиб, соф шеъриятда ўз акс-садосини топадк. Шоир 
инсоният кўзгусидир, яъни ўзи ҳис қилган туйғуларини 
жонди равишда инсоният онгига сингдира олади», — дейди 
Шопенгауэр. 
Албатта, шеъриятнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, 
о^им уни тарихга қарама-қарши кўяди. Шопенгауэр айтадики: 
..Ҳар қандай тарихда ҳақиқатга нисбатан бўҳтонлар 
кўпроқдир. Шоир бўлса инсониятнинг қандайдир бир 
гомонини илғаб олиб, уни ўз руҳиятига сингдириб, майда 
хусусиятларигача жонлантириб, аниқ кўрсатишга қодирдир. 
Шунинг учун ҳам шеърият ҳаётнинг ўзидир. Унда ҳеч қандай 
ёлғон йўқ». Мазкур фикрини ривожлантириб, у яна шунд- '* 
дейди: «Даҳо, яъни шоир шеърида ўз руҳини куйлайди. Бу 
руҳият инсоният борлиғининг моҳиятидир, бу моҳият эса 
ғоянинг ўзидир. Шунинг учун ҳам шеъриятда соф гоя, тарихга 
297 


нисбатан ниҳоятда аниқ, равшан очилади ва соф ички 
ҳақиқат тариҳца эмас, балки шеъриятда бўлади». 
Шопенгауэрнинг фикрича, шеъриятнинг қироли 
трагедиядир. Трагедиянинг мақсади инсоният ҳаёти, 
борлиғининг оғир фожиали томонларини қўрсатишдир. Бу 
ерда алий даражада объектив ироданинг ўз-ўзи билан кураши 
яққол намоён бўлади. Бу кураш тасодифлар оркали юз берган 
инсонларнинг изтиробида, азоб-уқубатида кўринади. 
Шунингдек, инсонларнинг шахсий хоҳишлари билан 
кўпчиликнинг ёлғон, жоҳилликлари тўқнаш келиб қолганда 
ҳам кўзга ташланади. Унинг фикрича, трагедиядаги олижаноб, 
саҳоватли қаҳрамонларнинг фожиали ўлими учун қайғуриш 
керак эмас, чунки трагедиянинг асл мазмуни қаҳрамон 
томонидан гуноҳларининг ювилишидир: «Гуноҳлар 
қаҳрамонларга тегишли эмас, балки мавжудот, одамзод пайдо 
бўлишидаги дастлабки гуноҳнинг борлигидир. Трагедияда акс 
этган буюк бахтсизлик истисно эмас, балки инсоннинг 
моҳиятидан келиб чиқадиган, уни борлиқда тутган ўрнидан 
келиб чиқадиган заруратдир». 
Шундай қилиб, шеърият ҳақиқатан хам инсон борлиғи 
тубидаги ҳис-туйғуларини. игггилишларини, изтиробларини 
жонли тарзда очиб беришга қодир жанрдир. Шеърият 
инсоннинг ўз-ўзини англашига ёрдам беради. Нафақат бунда, 
балки инсоннинг маънан шаклланишида ҳам унинг аҳамияти 
каттадир. Шундай дейиш ҳам мумкинки, шеърият инсон 
ҳиссиётларини вужудга келтиради ва ривожлантиради. Агар 
шеърият бўлмаганида эди, инсон руҳий олами ниҳоятда 
қашшоқ, ғариб бўлиб қолар эди. 
Шопенгауэр санъат тўғрисида фикр юритар экан, 
унинг турли соҳаларини таҳлил қилади. Лекин 
Шопенгауэрнинг мусиқага бўлган муносабати ўзгачадир: 
«Агарда санъатнинг бошқа соҳалари иродани қисман ёки 
билвосита билса, мусиқа эса иродани бевосита, тўлиқлигича, 
худди ўзидагвдек билади... Шунинг учун ҳам мусиқанинг 
таъсири жуда кучли ва чуқурки, бошқа санъат турлари бу 
даражага ета олмайди. Бошқа санъат соҳалари соялар ҳақида 
298 


гппирса, мусиқа эса моҳият ҳақида сўзлайди». Албатта, 
(|)айласуфнинг мусиқага оид фикрлари диққатга сазовордир. 
Мусиқа, Шопенгауэр фикрича, ҳаётнинг, ҳодисаларнинг 
қаймоғини акс эттиради. У ҳиссиётлар, эҳтирослар тилида 
пширади, сўз бўлса ақл, тафаккур тилвдир. Мусиқанинг ўзига 
хос хусусияти шундан иборатки, унинг тили товушлардан 
иборат, у товушлар орқали борлиқнинг моҳиятини очиб 
бсради. Товушлар нозик ҳис-туйғу, кечинмаларимизни, 
шодонлик ҳуррамликни, шу билан бирга хўрсиниш, оғриқ, 
кулги, йиғи, қўрқув ваҳимаси ва ҳоказоларни акс эттиради. 
Товушларда нафақат инсон, балки, ҳайвонот олами ҳам ўз 
эҳтиросларини намоён қилади. Товушнинг имкониятлари 
чексиз, чегарасиздир. 
Сўз мазмунни билишни талаб қилса, мусиқа учун 
бундай талаб зарур эмас. У ҳамма учун тушунарлидир, фақат 
бунга инсонда айрим маънавий-маданий тайёргарлик, 
кўникма бўлса етарлидир. Шундай қилиб, санъат Шопенгауэр 
учуч дунёни ирода сифатида англзшга ёрдам беради. Ҳаётнинг 
ўзи, ирода, борлиқ - доимий изтиробдир. Лекин уни санъат 
орқали қайта тушуниш, кўриб чиқиш, англаш бутунлай 
бошқа аҳамият касб этади. Шунингдек, дунёни санъат орқали 
чуқур англаш инсонга қувонч бағишлайди. 
Шопенгауэр асарларида ҳаётнинг моҳиятига оид 
м. салаларни ўз фалсафасининг марказига қўйди. Бу соҳада 
л
ам у ирода ҳақидаги тушунчасини илгари суриб, уни 
инсонлар ҳаётига, уларнинг туғилиши ва ўлимига даҳлсиз 
деб хисоблади. Унинг иродаси ҳаётга бўлган иродадир. У инсон 
томонидан ҳис этилмаиди, у ҳеч қандай қонунларга 
бўйсунмайдиган, стихияли жараёндир. Табиатнинг 
абадийлиги, ундаги чексиз ва мутлақ ироданинг намойиши 
инсонга онгли мавжудот сифатида катта аҳамият касб этади. 
Шопенгауэр фикрича, ўтмишнинг инсон учун ҳеч 
қандай аҳамияти йўқ. У ўтмишни хаёл деб тасвирлайди. 
Унингча, бутун эътиборни ҳозирги замонга қаратиш 
лозимдир. Ҳолбуки, ҳозирги ҳаётимиз асосини, маъно-
моҳиятини унга бўлган интилиш, ирода белгилайди. Ҳозирги 
299 


ҳаётидан қониққан инсон ўзини бахтли деб ҳисоблаши 
мумкин. Негаки, у келажак учун бўлган қўрқувни енгган. Бу 
қўрқув келажак учун раҳна солмайди. Улик олдидаги қўрқув 
кўпинча ҳаётдан қониқмаганлик натижаси.цй пайдо бўлади. 
Қачонки, инсон нотўғри яшаётганлигини англаб етса, у ўз 
вазифасини бажармасдан туриб, ўлиб кетишидан қўрқади. 
Агар инсон ҳаётда ўз ўрнини топса, кўнгли ҳотиржам бўлиб, 
умридан қониқади. 
Шопенгауэр учун ҳаётга бўлган муносабат ҳам катта 
аҳамиятга эгадир. Бу масалани ҳал қилиш учун у билиш 
жараёнига мурожаат қилади. Бу борада гап фикрларни 
ўрганиш устида эмас, балки ирода жараёнини ўрганиш 
ҳақида кетади. 
Олим умумий дунёвий ирода интилиши мутлақ 
қониқишга олиб келмаслиги, натижада ҳар бир инсон ўз 
ҳаётида бирон-бир нарсадан тўлиқ қон лқмаслиги (бу 
қониқиш вақтинчалиги) ва натижада бахтли бўлмаслиги 
ҳақида қайта-қайта гапиради. Унингча, ҳар бир қониқиш 
вақтинчадир. Ҳозирги ҳаётни Шопенгауэр «Ҳозирни улик 
ўтмишга айлантириш, абадий ўлиш», қисқача қилиб 
айтганда, «абадий изтироб чекишди •<->, — дейди. 
Агар инсон азобдан қутулса, унга ҳамма нарса 
зерикарли кўрина бошлайди. Изтироб ва зерикиш инсонга 
азалдан берилган икки ҳолдир. 
Ўзининг ахлоқий қарашларида Шопенгауэр инсонга 
учта хислат хос деб қарайди. Булар: эгоизм, ғазаб нафрат, 
раҳм-шафқат. Барча ахлоқий ҳаракатларнинг заминидп 
ўзгаларга раҳмдиллик қилиш, уларга қўлдан келганча ёрдам 
бериш, ғамхўрлик қилиш — раҳм-шафқатнинг асосий 
хусусиятидир. Шопенгауэр фикрича, «Раҳмдиллик — инсон 
маънавиятининг пойдевори, фақат раҳмдиллик ҳақиқий 
инсонпарварлик ва адолатни белгилаб беради. Адолат ва 
инсонпарварлик эса маънавий қадриятлар ичида энг 
олийсидир. Раҳмдиллик хислатини Шопенгауэр нафақат 
инсонларга, балки ҳайвонларга нисбатан ҳам қўллаш л озим, 
дейди. 
300 


Шопенгауэр фикрича, умумий дунёвий иродага 
интилиш ва шахсий ҳаётда иродани ҳис этиш, унга қўпгалиш 
Қйстга бўлган иродани бўшаштиради ва таркқцунёчиликка 
олиб келади, яъни инсон ҳаёт қувончлари, моддий 
мсьматларидан ўзини тийиши лозимдир. Иродага интилиш 
хоҳишларни йўқотиш билан баробардир. Хоҳишлардан 
қугулишнинг ягона чораси хотиржамликда, деб билади. Ички 
хотиржамлик таркидунёчиликдадир, дейди Шопенгауэр. 
Юзаки қараганда, ўз-ўзини ўлдириш ҳаётга бўлган 
ингилишни йўқ қилувчи энг яхши чорадир. Лекин 
Шопенгауэр буни рад этиб, ўз-ўзини ўлдириш, аслида 
иродасизлик ва ҳаётга бўлган интилишга бўйсунишдир, деб 
\исоблайди. Бунинг ўрнига, Шопенгауэр фикрича, барча 
хоҳишлар ва истакларни рад этиб, улардан воз кечмоқ 
лозимдир, яъни у христиан дини ва ҳинд фалсафасига хос 
бўлган зоҳидлик, таркидунёчиликни хоҳишлар ўрнига қўяди. 
Шопенгауэрнинг динга бўлган муносабати ўзига хосдир. 
Ункнгча, Худонинг бор-йўқлигини исботлаб бўлмайди, 
чукки, ироданинг абадийлиги олам яратилганлигини инкор 
этади. Бундан ташқари, вақт мутлақ абадий бўлмасдан, 
тасаввурлар оламига хосдир. 
Файласуф илоҳий иродани оламий иродадан ажратиб, 
уни ҳеч қандай мақсадсиз бўлган ҳаракат, деб хисоблаш билан 
6-фга, назарий исботлардан ташқари, динга хос бўлган 
ғсботсиз эътиқодни ва шунингдек, ғайритабиий йўл билан 
ҳақиқатни очишни тан олмайди. Бундай ҳақиқатни очиш 
усуллари билан фалсафа ўртасида тубсиз жар бор, дейди 
Шопенгауэр. 
Унинг фикрича, дин зиддиятли хусусиятга эга, бир 
томондан, динда халқни юпатиш ва нотўғри фикрлар, алдаш 
хусусияти бўлса, иккинчи томондан, динда инсонпарварлик, 
раҳм-шафқат ғоялари мавжуд. 
Шундай қилиб, Шопенгауэр таълимотида 
иррационализм фалсафасида дастлабки пайдо бўлган 
ғояларни кўришимиз мумкин. Бу ғояларда илк бор буддизм 
таълимотининг таъсирини ҳам сезиш мумкин. Агар 
301 


Шопенгауэр фалсафаси тушкунлик руҳиятидаги

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling