I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
-боб. XIX аср ўрталари ва XX аср бошларида
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
14-боб. XIX аср ўрталари ва XX аср бошларида
Ғарб фалсафаси Жаҳон фалсафий тафаккури тараққиётида XIX аср ўзига хос ўрин тутади. Бу давр фалсафаси ғоят мураккаб ва хилма- хил фикрларга бой бўлиб, турлича мактаб ва қарашларни ўз ичига олади. Ушбу даврда Ғарб ижтимоий ҳаётида муҳим ўзгаришлар юз берди. Табиатшунослик фанлари илгарилаб кетиши билан биргаликда янги-янги муаммолар ҳам келиб чиқци. Булар ичида инсон муаммоси, хусусан унинг ички дунёси, борлиғи, моҳияти ва унинг фалсафий тахлили каби масалалар долзарблиги билан файласуфлар диққат- эътиборини жалб килди. Бу ўз навбатида ноанъанавий (ноклассик) йўналишдаги оқим ва мактабларни юзага келишига олиб келди. Уларнинг вакиллари эса ижтимоий тараққиёт, инсон ақли билан боғлиқмасалаларни қайта кўриб чиқибгина қолмасдан, жамиятдаги маънавий бўҳрондан қутилиш чораларини қидирдилар. Дунёнинг турли-туман ва ранг-баранглиги, инсон ва унинг моҳияти, маънавий ҳаётнинг қонуниятлари, яшашнинг маъноси, инсон руҳиятининг тахлили, фалсафий тафаккурнинг ўзига хослиги каби муаммоларга алоҳида эътибор бердилар. Бу ҳақда турли хил назария ва қарашларни илгари сурдилар. Опост Конт Ғарб фалсафасида француз файласуфи Огюст Конт (1798-1857) қарашлари муҳим ўрин тутади. Унинг фикрича, фалсафа ҳар қандай биринчи сабабни, яъни субстанционал ва ҳиссиётдан ташқари моҳиятни қидиришдан воз кечиши 319 шарт. Ана шу изланишларни позитивистлар кераксиз «метафизика» сифатида талқин этиб, унга қарши «ижобий» билимлар тизимини яратишга интиладилар. Улар ҳар қандай фалсафий спекуляцияга қарама-қарши, мунозарасиз ва аниқ далилларга асосланадиган билимларни тарғиб қилдилар. Ана шундай билимни тизимга келтиришни О.Конт ўз фалсафасининг асосий вазифаси деб билди. «Позитивизм» тушунчасини О.Конт қуйидагича таърифлайди: биринчидан, ёлғончиликка қарши ҳаққонийлик; иккинчидан, кераксизликка қарши фойдали; учинчидан, шубҳалиликка қарши ишончлилик; тўртинчидан, ноаниқлик ва мавҳумликка қарши аниқлик; бешинчидан, салбийликка қарши ижобийлик ва, ниҳоят, олтинчидан, бузғунчиликка қарши тузувчанлик. Инсон билими, тафаккури олдинга қараб ҳаракат қилади. Шунинг учун у ўз тарихига эга. Инсоният тафаккури тараққиётини шу тарзда ўрганиш қуйидаги қонуниятни очишга олиб келади, яъни у уч босқичли қонуният деб аталади. Биринчиси теологик ёки ёлғон (фиктив); иккинчиси метафизик ёки мавҳумлашган; учинчиси позитив ёки илмийдир. Инсон билиш жараёнида шу йўллардан албатта ўгади. Демак, бу услублардан уч турдаги фалсафий дунёқараш ёки умумий қарашлар тизими вужудга келади. Биринчиси инсон тафаккурининг бошланғич ҳаракатга келувчи нуқтаси; иккинчиси ўтувчанлик ролини ўйнайди; учинчиси аниқ, якуний ҳолатидир. Конт «Позитив фалсафаси»нинг асосий ғояси — фан ҳодисаларнинг ташқи қиёфасини тасвирлаб кўрсатиш билан чегараланиши керак, деган талабдан иборат. Огюст Конт ана шу ғояга асосланиб, «метафизика» бартараф қилинмоғи лозим, деб даъво қилган эди. Конт кенг табиий-илмий материални синтезлаштиришга уринди, лекин бу уриниш унинг фалсафий позицияси туфайли фанни сохталаштиришга олиб келди. Конт табиатни билиш тарихини уч даврга бўлди. 320 Унии па буларнинг ҳар бири дунёқарашнинг муайян типига: теологик, метафизик ва позитив типларга мувофиқ келади. Биринчи теологик давр инсон ақли ҳодисаларни шйритабиий кучларнинг, худонинг таъсири билан изоҳлашга уринган. Контнинг фикрича, метафизик дунёқараш теологик дунёқарашнингўзгарган шаклидир. Метафизик дунёқарашга кўра, барча ҳодисаларнинг асосини абстракт метафизик моҳиятлар ташкил этади. Теологик ва метафизик дунёқараш ўрнига, Контнинг фикрича, «позитив метод» келади ва бу метод «мутлақ билим»дан (аввало, материализм ва объектив идеализмдан) воз кечишни талаб этади. Конт ўзининг уч босқичли схемасидан фанларни туркумлаш ҳамда фуқаролик тарихини системалаштириш учун фойдаланди. Файласуф жамиятни изоҳлашда илк бор «социология» терминини қўллайди. Унинг фикрича, жамият тартибларини инқилобий йўл билан ўзгартириб бўлмайди. Капитализм ҳукмрон бўлган жамиятда инсоният тарихи тарақкиётнинг энг юқори чўққисига чиқиб, инқирозга юз тутади. У якка Худога эътиқод қилиш ўрнига мавҳум олий зотга сиғинувчи «янги» динга эътиқод қилишни ижтимоий барқарорлик омили, деб ҳисоблайди. Конт фанларни таснифлашнинг янгича усулини таклиф қилди. Бу тасниф Ф.Бэкон берган фанлар таснифидан бугунлай фарқ қилади. Бэкон ўз таснифини тафаккур, хотира, тасаввур тамойилларига асосласа Конт таснифи қуйидаги уч тамойилга асосланади: 1) соддадан мураккабга қараб ҳаракат қилиш; 2) мавҳумликдан аниқликка қараб ҳаракат қилиш; 3) қадимги давр фанларидан ҳозирги замон фанига қараб ҳаракат. Контнинг фикрича, бу таснифда фанларнинг мукаммаллиги ва аниқдигига урғу берилган. Лекин бу таснифда ижтимоий фанларга деярли ўрин ажратилмаган, жумладан, тарих, мантиқ ва психология бугунлай тушириб қолдирилган бўлса, социология ва ахлоқ фанлари эса охирги ўринда. Бунда ижтимоий фанларнинг 321 ўзига хос хусусиятлари инобатга олинмаган ҳолда, уларга нисбатан механик тарзда ёндашилади. Контнинг бу таснифини кейинчалик неокантчилар ва «ҳаёт фалсафаси» вакиллари қаттиқтанқид остита олдилар. Контнинг фалсафага муносабати қандай эди? Бу саволга у жавоб бермайди. Бироқ, фалсафанинг вазифаси ҳақида позитив фалсафа аниқ фанларнинг хулосасини механистик тарзда умумлаштирмасдан, яхлит ички тузилмага эга бўлган фан бўлиши керак, дейди. Шу билан бирга, Конт фалсафанинг дунёқараш хусусиятини олиб ташлайди. Унинг мифология ва динга боғлиқ томонини ҳам инобатга олмайди. Фалсафанинг предмети, Конт фикрича, фанларнинг энг умумий хулоса ва усулларини бирлаштириш, шу асосда уз услубини яратишдир. Фалсафа фани, аслида методологиядир. Конт индукция, дедукция ва гипотеза услубларини юқори баҳолайди. Ундан ташқари кузатиш, тажриба, солиштириш орқали таҳлил қилиш усулларини ҳам юқори баҳолаб, уларни айрим фанларда ўзига хос ўрни борлигини таъкидлайди. Бу усулларни барча фанларга бир хилда ишлатиб бўлмаслигини тасдиқлайди. Масалан, физика, химия фанлари кўпроқ тажрибага; биология кузатишга, солиштиришга, тарих эса солиштириш орқали таҳлил қилишга асосланади. Контнинг фикрича, социология жамият тўғрисидаги фан бўлиб, ижтимоий ҳодисаларни солиштириш ва таҳлил қилиш услубларига асосланади. У ижтимоий ҳаётда оила, табиий муҳит, урушлар, маданият, санъат, иқгисодий ишлаб чиқариш ривожи ва бошқа жараёнларни таҳлил қилади. Шу билан бир қаторда, социология фанини миянинг физиологик жараёнларини ўрганувчи френология фанига боғлаб қўяди. Кейинчалик фан ривожи френологияни сунъий ва асоссиз эканлигини исботлади ва бу фан аста-секин йўқолиб кетди. Ғарб фалсафасининг кейинги ривожида инглиз олимлари Джон Стюарт Милль ҳамда Герберт Спенсерлар муҳим роль ўйнадилар. 322 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling