I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Жон Стюарт Милль
Жон Стюарт Милль (1806-1873) дастлабки позити- пшмнинг йирик вакилидир. У фалсафий қарашларида Контнинг позитив ғоясини қабул қилади, лекин ижтимоий- еиссий қарашларида унга қўшилмайди. Ж.С.Милль «Мантиқ тичими» (1843) асарида янги билим фақат эмпирик йўл билан олиниши мумкин, деган хулосага келади. Шунингдек, у мантиқни психологиянинг бир тармоғи сифатида талқин қилади ва мантиқ қонуниятларига психологик туе беради. Дедукция услуби, унинг фикрича, ҳеч қандай янги билим бера олмайди. Бундан ташкари, ҳар қандай хулоса хусусийдан умумийликка қараб боради. Математика, Ж.Милль фикрича, эмпирик тарзда келиб чиққан. Унинг ҳамма аксиомалари кузатиш ва умумлаштиришга асосланади. Шундай қилиб, янги ҳамда умумий билимлар манбаи индуктив мулоҳазадир. Бэконнинг индуктив услубига таяниб, Ж.Милль индуктив услубнинг тўрт усулини ишлаб чикди: 1) келишув услуби; 2) фарққилиш услуби; 3) қолдиқ услуби; 4) йўлдош ўзгарувчанлик услуби. Индуктив мулоҳаза, унинг фикрича, инсоният билимининг хилма-хиллигига ишонишдан иборатдир. Ҳодисалар ўртасидаги сабабий боғланишлар узоқ кузатишлар натижасида тасдикланганлиги учун кўпгина тасодифлар ҳам сабабий боғланишларни исботлайди. Ж.Миллнинг сабабий боғланишлар тўғрисидаги қарашлари Юмнинг ғояларига ўхшаб кетади. У ҳодиса сабабини «ўзгача бўлган ҳодисалар йиғиндиси оқибатидир, шунинг натижасида мазкур ҳодиса албатта содир бўлади», - деб тушунтиради. Сабаб тўғрисида шундай дейди: «Маълум далиллар асосида кейинги далиллар келиб чиқади, бунга бизнинг ишончимиз комилдир. Ўзгармас олдинги факт сабаб бўлади, ўзгармас кейинги факт оқибат бўлади» 98 . Шундай қилиб, Ж.Милль сабаб, оқибат муносабатлари ҳаракатлар кетма-кетлиги тарзида ҳал қилади, келтириб 323 чиқарувчи, шартловчи, ишлаб чиқарувчи, яратувчи ва ҳоказо муносабатларни эътиборга олмайди. Материяни «доимий ҳиссиёт имконияти» сифатидаги машҳур позитив таърифлаш Ж. Миллнинг қаламига мансубдир. Олимнинг фанга бўлган муносабати Ч.Пирс прагматизмига таъсир қидди. У.Жеймс Ж. Миллга юксак баҳо беради, ўзининг «Прагматизм» асаршш унинг хотирасига бағишлайди. Диний қарашларида у ғайритабиийликни фан доирасидан чиқиб кетмаган шаклини тан олади. Унинг ўлимидан сўнг «Дин ҳақида уч лавҳа» (1874) асари нашрдан чиқади. Бу асардан маълумки, у Худони тан олади, лекин унинг имкониятини, кўламини, қудратини чеклайди. Негаки, Худо ёвузликни бирданига йўқ қила олмайди, дейди. Бу ғоя пировард натижада У.Жеймс томонидан янада ривожлантирилди. Шунингдек, Ж.Милль қарашлари Г. Спенсер ижодига ҳам катта таъсир қидди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling