I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Отто Либман
Отто Либман (1840-1914) илк бор «Кантга қайтиш!» шиорини ўртага ташлаган файласуф ҳисобланади. Унинг фи крича, «Кантга қайтиш» фақатгина Кант ва унинг I арафдорлари таълимотини қайта тиклаш орқалигина мумкин. Лна шу фикрни Либман «Кант ва эпигонлар» (1865) асарида ривожлантирди. Либман фикрича, Кант таышмотининг ўзига хос томони шундан иборатки, у «жон», «мия» ёки Лейбницнинг руҳий «монада» тушунчасидан келиб чиқмайди, балки ўз таълимотига «онг» тушунчасини асос к.илиб олади. Лекин Кант ўзининг билиш соҳасидаги тадқиқотларини алоҳида индивиднинг ёки инсониятнинг онгини таҳлил қилишга қаратмаган, балки мавҳум «онг» категорияси устида ишлаган. Демак, Либман фикрича, «онг» категорияси дунёни тушунишнинг биринчи шартидир ва у ҳар кандай фан объектининг асосида ётади. Ана шу онг дунёси ўзининг ички «имманент» шакли орқали бошқарилади. Яъни, калейдоскоп ўз майдонидаги буюмларни кандай акс эттирса, онг ҳам бутун борлиқни ички қонуниятлари орқали акс эттиради. Бироқ Либманнинг Кантдан фарқи шундан иборатки, унингча «нарса ўзида» ҳиссиётимизнинг объектив сабаби эмас, балки онгнинг ички (имманент) ғояси билиш дунёмизни ўзига мослаб тузади. Либман айтадики, «Баҳор гули менинг онгим нуридан ташқари нима ҳам бўлар эди? Ҳеч нима!» Бундан Либманнинг кейинги ишларида Кант фалсафасининг идеалистик томони кўпроқ ривожланганлигини англаб олишимиз мумкин. Кантнинг априор тушунча тўғрисидаги ғояси эса Либман қарашларида космик, метакосмик мазмун олди ва дунёнинг асосий сабабига айланди. Либман Кантнинг фалсафасига қайтишга унинг идеалистик онтологиясидан келиб чиккан ҳолда ёндашган бўлса, ана шундай чақириқ табииёт тадқиқотчилари 343 томонидан ҳам илгари сурилди. Бу асосан ҳиссиётнинг ташқи физиологияси ҳақидаги таълимотларнинг ривожи билан боғлиқҳодиса. Машҳур физиолог олим Иоганн Мюллер (1801- 1858) ташқи ҳиссиётнинг ўзига хос энергияси қонунини кашф қилди. Мазкур қонун бўйича, ҳиссиёт — нарса ёки таналарнинг ташқи ҳолати, сифатини онгга етказувчи механизм эмас, балки ҳиссиёт — ташқи сабаблар таъсири натижасида асабларимиз орқали онгга борувчи сифатдир. Мюллер томонидан кашф қилинган қонун ана шу XIX аср иккинчи ярмида ривожлантирилиб, кенг тарқалди. Бунда Мюллер қонунига биноан, бир хил ташқи таъсирлантирувчилар кўзнинг турсимон қобиғига таъсир этиб, нур (чироқ) сифатида қабул қилинади, терида эса иссиқлик ҳиссиётини уйғотади. Ва аксинча, турли таъсирлантирувчилар бир хил ҳиссиёт уйғотиши мумкин. Худди ана шу кузатиш ва умумлаштириш табииётшунослар ўртасида Кант билиш назариясининг субъектив-идеалистик томонига катта қизиқиш уйғотди. Демак, улар бундан хато хулоса чиқардилар, яъни ҳиссиётимиз, тажрибамиз фақат бизнинг тузилишимиз маҳсулидир. Ички ҳолатимиз ташки таъсирлантирувчилар натижасида намоён бўлиши мумкин, лекин ташки олам объектларининг ҳакиқий табиати ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Бу гносеологик хулоса Кантнинг билиш назариясининг физиологик талқини асосида юзага келди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling