I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Герман Гельмгольц
Герман Гельмгольц (1821-1894) неокантчилик ҳаракатининг вужудга келишида алоҳида ўрин тутган буюк олмон физиологи ва физигидир. Гельмгольц физика билан биргаликда фалсафага ҳам қизиқди. Табиатшунос олим сифатида шуғулланган муаммолари унинг эътиборини билиш назариясига қаратди. Бу ҳиссиётнинг физиологик соҳасидаги тажрибавий 344 тидқиқотлар, геометрик аксиомаларнинг табиати масаласи пи иеевклид геометрия физиканинг асослари масаласи эди. Каптнинг танқидий фалсафасини у физиологах жиҳатдан гилқин қилишга ҳаракат килди. Ана шу тадқиқотларида Гельмгольц тушунча- ларимизнинг объектларга қанчалик мое тушиши ёки гушмаслиги масаласига эътиборини қаратди. Лекин Гельмгольцнинг қарашларида қарама-қаршиликлар мавжуд )ди. Чунки у, бир томондан, фикрнинг «априор қонуни»ни тан олади ва, иккинчи томондан, макон ва замоннинг «трансцендент реаллиги»ни ҳам эътироф этади. Бизнинг ҳиссиётимиз мазмуни ташқи предметларнинг таъсирига боғлиқ, бошқа томондан, бу таъсир фақат «белгилар» ёки «символлар»дир. Бундай қарашлари билан Гельмгольц бир вақтнинг ўзида ҳам агностицизм, ҳам материализмнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Агностик сифатида у ҳиссиётни ташки ҳодисаларнинг белгиси сифатида қарайди ва шу орқали нафақат ўхшашликни, балки нарсалар билан бир хиллигини ҳам инкор қилади. Ва шу ернинг ўзида моддиюнчи сифатида тушунчалар ташқи предметларнинг асаб системамизга таъсири натижасида вужудга келади, дейди. Шундай қилиб, Гельмгольц ғояни борликдан, онгни табиатдан ажратиб қўяди. Чунки гоя ва у акс эттираётган объект икки турли дунёга тегишли, дейди. Кантга ўхшаб «ҳодисалар» билан «нарса ўзида»ни бир-биридан ажратиб қўяди. Ана шу қарашни Гельмгольц 1878 йилда «Идрок фактлари» номли машҳур маърузасида асослаб беради. Гельмгольцнинг фикрича, ҳиссиётимиз ташки таъсирнинг хусусиятлари ҳақида хабар беради. Ҳиссиёт белги ҳисобланади, лекин тасвир эмас. Чунки тасвирдан маълум маънода предмет билан ўхшашлик талаб қилинади. Белгидан эса предмет билан бундай ўхшашлик талаб қилинмайди. Гельмгольц предмет билан уни ҳис қилувчи субъект тасаввурининг ўхшашлиги ҳақида гносеологик масалани ўртага ташлади. Аммо бу масалани тўғри ҳал қила олмайди. Унингча, бундай қарашнинг моҳияти шундаки, ҳар бир 345 предметнинг ўзгариши ҳиссиётда ҳам ўзгаришга сшиб келади. Шундай қилиб, Гельмгольц Кант танқидий фалсафасининг айрим томонларини ривожлантирди. Билиш назариясида эса тадқиқот, тажрйба ўтказиш, шунингдек, математик аксиомаларнинг табиати ҳақидаги масалалар бўиича ўзининг мустақил қарашларига эга бўлди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling