I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Серен Кьеркегор
Серен Кьеркегор (1813-1855) Даниянинг Копенгаген шаҳрида туғидди ва умрининг охиригача шу шаҳарда яшади. У оилада еттинчи фарзанд эди. Диний муҳитда вояга етади. Кьеркегорнинг отаси камбағал бўлиб, шунинг учун у худони айбдор қилиб ёмонлайди. Кейинчалик бойиб кетиб, ёшлигидаги қилган хатоси туфайли умрининг охиригача пушаймон еб яшайди. Отасининг мана шу характери Кьеркегорга ҳам таъсир қилади. Меланхолия, чуқур таъсирланиш ҳамда ўзини кузатиш ва ҳаракатларини қатьий баҳолаш Кьеркегорнинг характерига хос хусусиятлар эди. Кьеркегор характерига кўра зиддиятли шахе эди. Чунки унинг руҳий ҳолати доимий ва тартибсиз тарзда ўзгарарди. У тезда диний шубҳаланишдан фанатик эътиқодга ўтар, ўзининг ғоявий рақибларига қарши қатьий ташланар эди. У шундай инсон эдики, унинг шахсияти ва қалбида бўлаётган ҳолатлар бошқа нарсаларни орқага суриб ташлаган эди. Нима 324 гУфисида ёзмасин, фақат ўзини назарда тутиб ёзган. У уубьсктив, эгоцентрик ёзувчилардан биттаси эди. Шунинг учун хам инсон, ҳам мутафаккир унда бирлашган эди, яъни уминг ҳаёти ва таълимоти бир-бири билан чамбарчас Поғланган эди. У қандай яшаган бўлса, шундай фалсафий фикр юритган, қандай фикр юритган бўлса, шундай яшаган. Фалсафа тушунчасини у ўзининг шахсий ҳаётий тижрибасидан, изтиробларидан, ҳиссиётидан олган. У кўгарган масалалар, муаммолар умуминсоний хусусиятларга я-а эди, лекин уларнинг далилларини шахсий хаётидан олади. Шунинг учун ҳам бу масалаларнинг ечими чекланмаган. Ун инг барча асарларида бир хил фикрларни кўп учратамиз. Ёшлик ва талабалик йилларида Кьеркегор эркин, •жсцентрик ҳаёт тарзида яшайди. Кейин бундай ҳаётдан туйиб, ахлоқий қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда яшашга ўтади. Ахлоқий бурч, қатьиятлилик унинг идеалига айланади. Кейин у соф диний ҳолатга ўтади, Худо билан бирга яшашни, ҳақиқий христиан бўлишни мақсад қилиб қўяди. Кьеркегор руҳоний бўлишни хохлайди, лекин пасторларнинг ҳаёти унга тўғри келмайди. Унинг ҳаётида катта бурилиш ясаган ҳодиса — суюкли қайлиғи 17 ёшли Регина Олсен билан ажралиши бўлди. Кьеркегор ҳаётидаги ана шу ҳодиса умрининг охиригача чексиз мулоҳазаларга, ўз хатти-ҳаракатини ахлоқий оқлашларга асос бўлиб хизмат кдгщи. Кьеркегорнинг «Бир қарорга келиш» ва «Танлаш» ҳақидаги қарашлари, фикр- мулоҳазалари ўзининг соф руҳий изтиробидан келиб чиққанлигига шубҳа йўқ. Кьеркегор узоқяшамаган бўлса ҳам 12 жилдли асарлар ва 20 жилдли кундаликларни мерос қилиб қоддирди. У фалсафага қандай ёндашганлигидан қатьи назар, истеъдодли ёзувчи бўлганлигига шубҳа йўқдир. Китобларини у ўз ҳисобидан нашр эттирди, хаёлига нима келса ўшани ёзар эди. У ёзган нарсасини қайта кўриб чиқмас, шунинг учун ҳам асарларида қайтарилишлар кўп бўлар эди. Лекин шундай бўлса ҳам Кьеркегор Дания адабиётининг ғурури ҳисобланар 325 эди, унинг асарлари ўлимидан сўнг унга даҳо ёзувчя шуҳратини келтирди. I Кьеркегорни файласуф деб атаб бўлмайди, чунки униня ўзи ҳам бунга сазовор бўлишни истамаган. Билиш ҳақидаги масалалар кўпинча унда' ахлоқий, эстетик қарашлар билаЛ чатишиб кетар эди. Тизимли баён қилиш унинг дунёқарашига! хос эмас эди. I Унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари ўзига хос| характерга эга эди. 1848 йил инқилобига у шубҳа билан! қарайди. Халқдан нафратланади, халқни маъносиз туда, деб| атайди. Демократиянинг ҳар қандай шаклига қатьий қарши! чиқади, социалистах ғоялар унда тушунмовчиликни ] келтириб чиқаради. I Ижтимоий ҳаётнинг асосий тамойили, Кьеркегор фикрича, бўйсинишдир, итоат қилишдир. Кьеркегорнинг асосий асарлари: «Ёки-ёки» (1843); «Қўрқув тушунчаси» (1844); «Ҳаётий йўл босқичлари» (1848); «Хотимавий ноилмий қўшимча» (1846). Соф фалсафий масалалар билан Кьеркегор ўзининг ғоявий рақибларини инкор қилиш мақсадида шуғулланади, ўз қарашларининг фалсафий асосини яратишга ҳаракат қилади. Лекин унинг асосий қизиқиши диний-ахлоқий характерга эга эди. 1841 йил Кьеркегор «Ирония ҳақида» мавзуидаги магистрлик диссертациясини ёқлайди. Унинг асосий ғоялари диссертациясида ўз аксини топган. Ёшлик йилларида ёзган кундаликларида Кьеркегор ўзига шундай савол қўяди: «Мен нима қилишим керак, менинг ҳаёт йўлим нимадан иборат?». Бу саволга шундай жавоб беради: «Мен шундай ҳақиқатни топишим шартки, ана шу ҳақиқат учун яшашим, ана шу ҳақиқат учун ўлишим керак бўлсин». Бу саволлар кейинчалик Кьеркегорда шундай шакл олади. «Христианин бўлиш нима? Христианин бўлиш учун нима қилиш керак? Хотиржамликка қандай қилиб эришиш керак?» 326 Юмшидаги масалаларни ўрганиш натижасида Имрксгор дин инсондан муглақ эътиқодни ва ҷбеликни К килиши лозимлигига ишонч ҳосил қилади. Эътиқод ^ и т р и ^нчалик бемаъни бўлса, уларга ишонч шунчалик М У "' "к^ркегоГа^га қарши бўлган. Акл билан эьтиқод бир- Пири билан ҳеч келишмайдиган ҳодисалардир, ақл *и1икоднингашаддийдушманидир, дейди. Кьёркегор ўзининг ғоявий рақиби деб Гегелни билди_ Унинг даврида Копенгагенда Гегель фалсафаси тарғиб кн^Ги маётган Даврэди. Гегель фалсафасинингтерминологияси, Г Г « , «антитезис», «синтез» кенг истеъмолда эди^ К Гркегор фикрича, гегелчилик христианликка қарши курашувчи бошқа фалсафаларга нисбатан купроқ зарар кслтиради. Шунинг учун ҳам Кьёркегор Гегелнинг т ионаГстик фалсафасини «хазм» кила олмайди. Унингча Гсгел ь Г^сафаси мав^млашган мохиятларга қаратилган^Бу мо Қ иятП)ак1т умумий тушунчалар орқали етишиш «дмин. Ь У фалсафа ало Ҳ идалик, конкретлилик, «ндивидуаллик масалаларига қаратилмаган. Индивидиум энг умумиилиқда Қ ° Р И УнинГоу Н фикрларида қисман ҳақиқат бор. Гегель бутунлай умумийликка ўзини бағишлаган эди. Ғ ^ с « ҷ айтишича, унинг яхши курган аниқтаоми ҳам иуқ^эди.Унинг УЧУН фақат умумий таом мавжуд эди, холос. Гегель фа^сафГсидага хамма мазмун, Кьёркегор фикрича, умумий моТиятларга қаратилган, ўзига хос мавжудлик, и н д и Х ^ и к бу ерда тан олинмаган эди. Бу эса фалсафада ўзигаТсТвдиввдуашшк тан олинмаганлигидан далолат беради Геҷфа^сафаси ўзига хос мавжудликни тушунишга уму^ан қодир эмас эди, бундай масалани ўртага ташламаган Ҳ а М Тьеркегорнинг Гегель фалсафаси билан келиша олмаганлиги равшандир, чунки экзистенция, унинг фикрича умумантушунчаоркалиочилмайди,тушунилмаиди хГм Б^ ш у ^ й реапликки, уни обьективлаштириш мумкин 327 эмас. Айрим файласуфлар «Мен мавжудман» деган мавзуда фикр юритган бўлсалар ҳам, лекин мавжудликнинг асл моҳияти нимада эканлигини англамаганлар. Улар асосий холни ўз диққат-эътиборларидан- четда қолдирганлар, яъни менинг мавжудлигим тафаккурим, фикр юритишимда эмас, балки бевосита ҳаётда намоён бўлишини, ҳиссиётларимда, кечинмаларимда акс этади, деган хулосага келишган. Кьеркегор фикрича, мен ўз мавжудлигим билан тафаккуримдаги инъикос орқали эмас, балки ҳаётдаги оқим орқали учрашаман ва танишаман, учрайдиган турли муаммолар билан тўқнашаман. Кьеркегор айтадики, мен қанчалик кам фикрласам, шунчалик кўп мавжудман. Кьеркегорнинг таъкидлашича, ўзлиги билан «учрашув» инсон ҳаётининг тўфонли даврида, қачонки («Ёки-ёки») танлаш зарурати пайдо бўлганида содир бўлади. Айнан шундай вазиятда инсон ўз мавжудлигини яққол ҳис қилади, англайди. Кьеркегор ўз маъшуқаси Регинадан айрилиб, осойишта оилавий ҳаётдан воз кечди, ўзини бир умрга саргардонликка маҳкум қилди. Демак, ўз ҳаётидаги бундай мисол билан Кьеркегор шуни исботлайдики, танлаш вазияти абстракт, мавҳум фикрда эмас, балки ҳаётнинг энг оғир дамларида ўзини намоён қилади. Шундай қилиб, фақат умумий тушунчалар билан иш кўрганда ёки мавҳум моҳият масалалари билан шуғулланганда, конкрет ўз мавжудлиги борасида тўқнашадиган муаммоларни ҳал қилишга қодир бўлолмай қолади. Амалий, ахлоқий мавжудот сифатида ҳар бир инсон фақат умумий фикрлар билан қониқмайди, у ўзининг конкрет ҳаётида қандай йўл тутиши керак, қандай ҳаракат қилиши кераклигини билишни хоҳлайди. Кьеркегор ҳаётдаги танлаш масаласига диққат-эътиборини қаратиб, уни ҳал қилишга ҳаракат қилади. Кьеркегор фикрича, танлаш вазияти инсонни изтиробдан халос этиш билан боғлиқцир. Бу масалани ҳал қилищда у ўз руҳий ривожининг турли даврларини таҳлил 328 қилиди, буни инсон мавжудлигининг ривожланиш даврларига титбиқ қилади. Бу поғоналар қуйидагилардан иборат: эстетик, ахлоқий пи диний. Биринчи, иккинчи даврлар Кьеркегорнинг «Ёки- еки» асарида тўлиқтаҳлил қилинган. Учинчи давр эса «Қўрқув на ҳаяжон» асарида очиб берилган. Ҳар уч давр қайтадан яна «\аётий йўл чорраҳалари» номли асарида чуқурроқ тахдил қилинган. Файласуф фикрича, инсон моҳияти эркинликдадир. Бу | - оя кейинчалик экзистенциализм фалсафасининг тамал тоши бўлиб қолди. Инсон ўз ривожининг эстетик даврида ташки дунёга катта эътибор беради. Эстетика ҳиссиётлар ўйинидир. Бу даврнинг типик образи — Дон Жуан. У ҳамма нарсани билишни хоҳлайди, лаззатланишнинг ҳар бир турини ўз танида ҳис этишни истайди. Мусиқа, театр, аёллар — ҳаммаси унинг ихтиёрида. Унинг талқинида эстетик ҳаёт тарзи гедонизмдир. Бироқ, эстетика қанчалик ҳиссиёт оғушига берилса, у шунча кучли қониқмаганлик туйғуларини бошидан ўтказади. Кьеркегор кундаликларида ёзганидек, ўз ёрини чин муҳаббат билан севади, лекин мақсадига эришай деганда уни зерикиш ҳиссиёти қамраб олади ва маҳбубаси унинг учун ўз қадрини йўқотади. Бу фикрлар «Ёки-ёки» асарида яққол тасвирланган: «Менинг ҳаётим маъносиздир», «Қандай зерикарли... даҳшат, даҳшат, қанчалик зерикарли!» Шундай қилиб, эстетик ҳаёт тарзи инсонни зерикарли ҳаётга олиб келади, ундан воз кечиб юқорироқ даражадаги ҳаёт тарзига, яъни ахлоқий даврга ўтади. Бу даврда бурч ҳиссиёти ҳукмрон бўлади. Ахлоқий даврда инсон ҳиссиётлар ўйинидан воз кечиб, ўз хоҳиш-иродасини ахлоқий қонуниятга бўйсундиради. Бунда танлаш ҳаракати содир бўлиб, у ўзини ахлоқий мавжудот сифатида танлайди, яъни эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги фарқни билгувчи, ўзининг гуноҳкорлигини англагувчи ва ҳақ йўлини танлаган шахе сифатида намоён бўлади. Бу даврнинг яққол образи Суқрот 329 мисолида кўринади. Бу даврда эстетик ҳаёт тарзи танқид остига олинади. Эстетик даврнинг асосий камчилиги шундан иборатки, у даврда шахе ташқи олам, ҳиссиёт билан узвий боғлиқ бўлади. Эстетик лаззатланиш орқали яшашни истайди. Лаззатланиш эса, ўз навбатида, ташқи оламдан келади, у инсонга боғлиқ эмас. Ахлоқийлик ҳаёти бурчни адо этишдир, ташқи эмас, балки ички, ўз оддидаги бурчни бажаришдир. У ички, ботиний ҳаёт билан яшайди. Зотан, бурч бошқа инсонлар билан бўлган муносабатларда намоён бўлса ҳам, лекин ахлоқийликнинг асосий позицияси унинг ташқи ҳаракатлари эмас, балки ички ҳолатидир, яъни индивиднинг ички руҳий ҳаёти, фақат унга хос бўлган ҳолатидир. Ахлоқийликнинг ҳаётий вазифаси, унинг ўзидадир: у ўзининг тасодифий, бевосита «мени»ни «умуминсонийлик» билан бирлаштиради. Ҳал қилувчи ролни бу ерда ички эркинликнинг кўриниши бўлган танлаш ўйнайди. «Бу хазина ўзлигингда яширингандир, бу ирода эркинлигидир, танлашдир: «Ёки-ёки», унга эга бўлиш, инсонни фаришталардан ҳам юқорига кўтаради». Албатта, инсонда танлаш ҳар қадамда учрайди: папирос чекиш-чекмаслик, велосипед ҳайдаш ёки пиёда кетиш ва ҳоказолар. Кьеркегор бу ерда бундай тартибдаги танлашни назарда тутмайди, булар ҳал қилувчи танлашлар эмас, инсон тақдири, унинг ҳаёт йўлини ҳал қилмайди. У шундай дейди: «Менинг «Ёки-ёки»м эзгулик ёки ёвузлик ўртасидаги менинг танловим эмас, балки эзгулик ёки ёвузлик ўзи танланади ёки инкор қилинади». Буни қандай тушуниш мумкин? Эстетикага хос бўлган хусусият «эзгулик ва ёвузликка бепарво, ҳотиржам қарашдир». Унинг учун бу зиддият аҳамиятсиздир. Ахлоқийлик эса эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги зидциятни англайди ва ундан келиб чиқадиган оқибатни ҳам қандай бўлса шундайлигича қабул қилади. У ўзини эзгу инсон сифатида танлай олмайди, инсон гуноҳга ботгандир, ўз айбидан қочиб қутула олмайди. Лекин инсон ўзини ахлоқий инсон сифатида танлайди, чунки у 330 ЙХЛОҚИЙ фаолияти билан ёвузлик ва эзгулик ўртасидаги фарқни англаб етади. «Танлаш содир бўлди ва инсон ўзини кашф қилди... яъни эркин онгли шахсга айланди, у энди »нулик ва ёвузлик ўртасидаги мутлақфарқни тушунди». Фақат танлаш ҳолатидагина инсон ўзлигини топади, >ркинликкгина Ҳақиқий шахсни намоён қилади, деб таъкидлайди Кьеркегор. Эркинликни у танлашнинг мутлақ, ажралмас имконияти сифатида тушунади. Эстетик даврда инсон тасодифият ва зарурат ҳукми остидадир, яъни шахсий хоҳишлар, истаклар оқими қаерга бошласа, ўша томонга сузаверади. Эстетик бошланғич инсонни бевосита кимлигини намоён қилади. У қандай бўлса - шундайдир. Ахлоқийлик даражасида эса шахе сифатида намоён бўлади ва у мутлақ ягоналикдир. Шу маънода мен мутлақликни танладим, дейди Кьеркегор. Мутлақлик — мен, яъни ўзлигимнинг абадий мазмунидир; бошқа ҳеч нарса, ҳеч қачон абадийликнинг мутлақ предмети бўла олмайди. Менинг «Меним» нима ўзи? Бу, энг аввало, эркинликдир. Танлаш — эркинликнинг намоён бўлиши ва унга олиб борувчи йўл. Эркинлик танлашнинг ажралмас асосий қисмидир. Шундай қилиб, Кьеркегор ахлоқийлик давридаги танлаш ҳолатини масъулият билан чамбарчас боғлайди. Инсон ҳаётидаги танлашда эса, эътиқодни танлашни, эътиқод эркинлигини кўпроқ назарда тутади. Ахлоқий давр ҳам охирги давр эмас, у инсон ҳаётини тўлиқ қониқтирмайди. Инсон ўз имкониятларини тўлиқ амалга ошира олмайди. У бундай имкониятни диний даврда тўлиқ амалга оширади, дейди Кьеркегор. Ахлоқийлик даврининг камчиликлари шундан иборатки, биринчидан, бунда ҳаракатланувчи куч бахтга қараб интилишдир, яъни никоҳ ва оиладаги бахтлиликдир. Зотан, оила бахти юқори даражадаги мазмунга эга бўлса ҳам, бу бахтнинг охири мавжуддир. Иккинчидан, бу ерда инсон юқори қонунга бўйсунишига тўғри келади. Инсон ҳақиқий маънода ўзлигини намоён қила олмайди. Шунинг учун ахлоқий ҳаёт тарзи ҳам тўлиқ қониқишни бера олмайди. 331 Диний даврда инсон энг умумий қонунларга бўйсунмайди, ўзининг эътиқоди билан бевосита, шахсий мулоқотга киришади. Бу ерда инсон, ҳаттоки ҳар қандай умумий ахлоқий қонун чегарасидан юқори кўтарилади. Унинг чегарасвдан чиқади. Авраам бу давр образидир. Кьеркегор илоҳий китоблардан мисол келтиради. Авраам ўз ўғлини қурбонликка келтириши тўғрисидаги ҳодисани асос қилиб олади. Авраам Худодан ўз ўғли Исаакни қурбонликка келтириш ваҳийсини эшитади. Бу ерда зиддият вужудга келади, яъни ахлоқий қонун бўйича ота ўз фарзандини ҳимоя қилиши, асраб-авайлаши зарур. Авраам дахшатга тушади, оталик ҳиссиётига ҳамда ахлоқий қонунга қарши туриши керак. Иккинчи томондан, Худо амрйга бўйсунмасликнинг ўзи ҳам катта гуноҳ. Авраам ҳам ахлоқий, ҳам художуй инсон сифатида саросимада қолади. Бир вақтнинг ўзида Авраам учун икки бир- бирини инкор қилувчи илоҳий талаб вазияти содир бўлади. Катта масъулиятни ўз бўйнига олиб, Авраам танлаши керак эди. Уни қўрқув ва шубҳа, гумон ҳиссиётлари қамраб олади. Бу ерда унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Масалани Авраамнинг ўзи ҳал қилиши керак эди. Мана шундай вазиятда инсоннинг ҳақиқий ўзлиги, моҳияти намоён бўлади. Агарда Авраам ўз ўғлини қурбон қилишни танласа, Кьеркегор учун бир масала аниқ ечим топади, яъни шахсият жамоадан юқори туриши исботланади. Ахлоқнинг умумий қонунияти мен учун ҳар доим ҳам мажбурият бўла олмайди. Бу қонуният менинг ботинимдаги қаршиликка учраса, менинг ички «Меним»га зид бўлса, мен унга амал қилишим шарт эмасдир, дейди у. «Мен ўзим — умумийликнинг ўрта қисми эмасман, балки аниқ, қайтарилмас ягоналикман, ҳеч қандай қонун мени тўлиқ қамраб олмайди. Шунинг учун ҳам ахлоқий қоидалар турли вазиятлардаги менинг ҳолатимни ва олдиндан мен ўзимни турли вазиятда тўғри ҳаракат қилишим учун аниқ, мутлақ ҳақиқий йўлланма кўрсата олмайди. Фақат мен якка ўзим, ўз шахсий ишончимга асосланиб, бир қарорга келишим мумкин». Бу ерда ҳақиқат субъектив 332 Иуеусиятга эгадир. Ҳақиқат тўғрисида гапирганда Кьеркегор цхлоқий ҳақиқатни назарда тутади. Ҳақиқат мезони эса, олим фикрича, ҳар бир инсон қиқиқий деб билган бирон-бир ғояни чин дилдан, тўлиқ ишонч, эътиқод билан қабул қилишдир, шу ғоя учун ҳар қимдай қурбонликларга ҳам, азоб-уқубатга ҳам тайёр туришдир. Субъективлик, файласуф таъкидича, ўзи қабул қилган ғояга бутун вужуди, ботини билан ишонишдир, чаттоки у эътиқод қилган объекти асоссиз (абсурд) бўлса ҳам. «Абсурд нима? Абсурд — бу замонда вужудга келган абадий ҳақиқат. Масалан, худо туғилган, ўсган ва ҳоказолар. Инсонлар ҳам худди шундай. Инсонлар бир-бирига ўхшаса \ам, уларнинг ўз ҳаёти бор», — дейди Кьеркегор. Демак, ҳақиқатни аниқлаш эътиқод билан бир хил бўлиб қолади, христиан эътиқоди эса асоссиз (абсурд) ва англашилмовчилик (парадокс)дан иборат. Шундай қилиб, илмий ҳақиқат Кьеркегор учун аҳамиятсиздир, уни фақат ахлоқий ҳақиқат қизиқтирган, бу ҳақиқат эса доим субъектив характерга эгадир. У ҳақиқатнинг субъективлиги ҳақидаги тасаввури дин ақидаларининг асоссизлиги ва иррационаллигидан келиб чиқади. Дин ақидаларини тафаккур йўли, усуллари билан исботлаш мумкин бўлганлиги учун унга фақат эътиқод қилиш зарурдир. Кьеркегорнинг Авраам ва Исаак воқеаси мисод қилиб келтириши диний даврни тушунишга ёрдам беради. Бунда шу нарса исботланадики, умумий қонуният якка тасодифиятларни бутунлай қамрай олмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам инсон шундай вазият содир бўлганда қарор қабул қилиб, ана шу қарори учун бутунлай жавобгарликни ўз бўйнига олиши, унинг оқибати учун ҳам шахсан ўзи жавоб бериши керак. Шундай қилиб, Кьеркегор танлаш ва унга масъулиятли бўлишни талаб қилади. Танлаш бўлса ҳар доим тасодифан юзага келади, у ҳеч қандай сабаб-оқибатлар билан боғланмайди. Агар танлаш бирон сабаб оқибатида юзага келган 333 бўлса, демак, бундай танлаш эркин ҳолатда қабул қилинмаган, шахе эса бунинг учун масъуллятли бўла олмайди. Шунинг учун ҳам танлаш, Кьеркегор фикрича, сабабсиздир ва объектив, инсондан ташқаридаги мезон орқали баҳоланиши бутунлай мумкин эмас. Демак, Кьеркегорнинг инсон ҳаёти йўлининг уч даври ёки даражаси рационализмни эмас, экзистенционализмни тақозо қилади, яъни учга бўлиниш инсон ички олами, эътиқоди, руҳияти ривожи даврларидир. Бир даврдан иккинчисига ўтиш мантиқий жараён сифатида содир бўлмай, балки ирода ҳаракатининг, танлашнинг оқибатидир. Бундай танлашда тафаккур эмас, балки инсон ўзининг бутун ботини билан иштирок этади. Даврдан даврга ўтиш қандай ва нима учун содир бўлади, унинг руҳиятдаги акси қандай бўлади? Кьеркегор фикрича, ўтиш инсоннинг ички пушаймонлар, надоматлар бўҳрони туфайли, тафаккурдан воз кечиш орқали юзага келади. «Муҳтожликни танлаб, мен пушаймонни, надоматни танлайман, надоматни танлаб мен мутлақни танлайман, шунинг учун ҳам мутлақлик — менман...», - дейди Кьеркегор. Тафаккур билан қалбнинг тўқнашиши ҳисларни ҳиссиёт бўҳронига олиб келади ва уларни маънан қайта кўришга бориб тақалади. Лекин бу бўҳрон инсонни ҳалокатдан қутқариш қувватига эга бўлади. Бу қувват қўрқув орқали келади. Инсон ҳаётининг айрим даврларида, лаҳзаларида қўрқув, ваҳима ҳолати, руҳияти қамраб олади. Нима олдидаги қўрқув? Бу қўрқув аниқ бир нимадан чўчиш эмас, балки қандайдир ноаниқлик, умуман дунёдан қўрқув ҳолатидир. Қачонки қўрқув ҳолати ўтиб кетса, деярли ҳеч қандай ҳодиса содир бўлгани йўқ, деймиз. Аслида эса, бу қўрқув ҳеч нима олдидаги қўрқувдир. Кьеркегор таъкидича, оддий инсон ҳақиқий ҳаётдан, умр кечиришдан йироқдадир. У кундалик майда юмушлар билан машғулдир. Ўз майда манфаатларига чўмгандир. Ўзига керакли бўладиган инсонлар билан мулоқотда бўлади ва ҳоказолар. Ана шундай даврда у ўз ҳаракатлари, фаолияти 334 •* п « V оплий, одатий ҳаёт икир- р у н чисобот бермаиди. У <ҷ>^ ДЯ шайверади. Цирларига механик тарздаамал қ и л ^ . д а * Лскин қўркув ҳолатида № ^ ^ * ~ ^ д , Я Қ Қ О л намоен Инеонмавжудлишнингхакда^^^ и к и р _ Й9„»ди. Мана шунда и ^ ° » а " ^ Г й "шашнинг моҳияти ч и к и р л а р б и л а н я ш а ш д а ^ ^ ^ ^ а й л а н и б 0 ( | Д И да, мавжудлик ° ^ а ^ ҷ^ 0 ниягларни туғдиради. к ,шади. Куркув эса бизд. ички^ҷ ^ м а ж б у р қилади. К " С Р Г с Р о н кандай Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling