I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Вилгельм Дильтей
«Ҳаёт фалсафаси»нинг Ницшеча талқинидан кейин Ғарбий Европа мамлакатларида «академик» ҳаёт фалсафаси оқими вужудга келди. Бу оқимнинг асосчиси Вильгельм Дильтей (1833-1911)дир. Дильтей пастор оиласида туғилди, теологик маълумотни Гейдельбер ва Берлин университетларида олди. Фалсафага бўлган қизиқиш уни теологиядан четлаштирди, лекин диний дунёқараши асарларвда сезилиб туради. Дильтей бир неча университетларда профессор лавозимида ишлади. 1882 йилдан эса Берлин университетида муқим ишлайди. «Руҳ ҳақидаги фанга муқаддима» (1894), «Фалсафа моҳияти» (1907) ва 379 Шлейермахер ва ёш Гегель тўғрисидаги махсус асарлар ҳам унинг қаламига мансубдир. Шунингдек, Дильтей марксизм асосчилари қарашлари билан ҳам таниш эди, ўсиб келаётган социал-демократлар ҳаракатидан ҳам хабардор, уларга муносабати эса қатъий салбий эди. Дильтей Ницше кўпгина қарашлари тарафдори эди, лекин унинг қадриятларни бутунлай қайта баҳолаш тўғрисидаги фикрига умуман қўшилмайди, аксинча, қадриятларни қайта тиклаш тарафдори бўлган. У Кант, Гегель фалсафий таълимотлари руҳида тарбияланди. Шунинг учун ҳам унинг ижодида мазкур файласуфларнинг таъсири яққол намоён бўлди. Дильтей ўзининг назарий вазифасини «тарихий тафаккур»ни танқидий таҳлил қилишда, тарихий жараённинг янги услубини ўрганишда ҳамда шу асосда тарихий дунёқарашнинг келажаги ва натижаларини кўриб чиқишда кўради. Ана шу муаммони ечишда ҳаёт фалсафаси тушунчалари тузилмасидан фойдаланиб, «ҳаёт» фалсафасини бирмунча ривожлантиради. Лекин у Ницше каби илм-фан аҳамиятини инкор қилмайди. Аксинча, Дильтей инсон, жамият, тарих, маданият ҳақидаги фанларни асослашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, ҳаёт соҳаси руҳият, руҳият фаолияти билан боғлиқдир. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling