I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Михаил Александрович Бакунин
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Петр Лаврович Лавров
Михаил Александрович Бакунин
Россия ижтимоий ҳаётида народник ва анархистик йўналиш вакилларидан бири М.А. Бакунин (1814-1878) эди. У ўзининг анархистик ғояларини «Қамчи-герман империяси» (1871) ҳамда «Давлатчилик ва анархия» (1873) асарларида баён қилган. Бакунин Парижда Сен-Симон, Фурье, Луи Блан ва Кабе тарафдорлари ҳаракатининг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганади. Прудон билан самимий муносабат ўрнатади, К. Маркс билан танишади. Европа қитъасида 1848 йил инқилоблари даврида Бакунин шиддатли воқеалар марказида бўлди. Ўз табиатига кўра, фаол саъй-харакатлар тимсоли бўлган Бакунин 1848 йил француз инқилоби кунларида, сўнг Прага (1848) ва Дрезден (1849)да ҳакиқий «инқилобий жазава»ни бошидан ўтказди. 1863 йилда Италияда социалист-революционерлар яширин иттифоқини ташкил этади, Германия ва Франция ўртасида содир бўлган уруш пайтида Лион қўзғолонини анархистик йўналишга буриб юборишга уринади. Секин-аста Бакуниннинг анархистик ғоялари шакллана борди. 1868 йилда у шу йўналишнинг ифодаси сифатида «Социалистик демократия Халқаро альянси»ни тузади. 1873 йилда Бакуниннинг «Давлат ва анархия» асари чоп этилади. Унда оммани қўзғолонларга, қирғинларга чорлаш, 395 ҳар қацдай давлатчилик тамойилларини тан олмаслик асосий мақсад қилиб олинган. Инқилобий ўжарлиги учун 1874 йилда Дж. Гильома ва Сажина-Росс тазйиқи остида Бакунин «Социалистик демократия Халқаро альянси» раҳбарлиги таркибидан четлаштирилади. Бакунин 1876 йилда оғир касалликдан сўнг Берн шаҳрида вафот этади. Петр Лаврович Лавров П.Л. Лавров (1823-1900) — рус файласуфи, социолог, публицист, «народничество» идеологи. У помешчик оиласида таваллуд топди, болалик чоғларидаёқ немис, француз, инглиз тилларини пухта эгаллаб олади ҳамда Вольтер ва XVIII аср француз энциклопедистлари асарларига қизиқади. «Гегелнинг амалий фалсафаси», «Амалий фалсафа саволларидан лавҳалар», «Антропология нима?», «Фалсафанинг ҳозирги аҳамияти ҳақида уч суҳбат», «Позитивизм вазифалари ва уларнинг ечими», «Фалсафанинг танқидий тарихи», «1871 йил Париж Коммунаси» «Николай Гаврилович Чернишевский ва рус фикрини ривожланириш йўли» каби асарлар П.Л. Лавров қаламига мансубдир. Лавровнинг фалсафий қарашлари шаклланишида инглиз ва француз сенсуализми, Фейрбах антропологик материализми, гегелчилик, неокантчилик, позитивизм каби фалсафий йўналишларнинг ғоявий таъсири сезиларлидир. У Гегель тўғрисида гапирар э к а н , аввалги фалсафий оқимлардан сифат жиҳатдан фарқ этувчи ягона фалсафа тизимининг яратилишини машҳур немис мутафаккирнинг буюк хизмати, деб билади 119 . Рус инқилобчиси янги фалсафани яратишга даъво қилар экан, позитивизм ва материализм бирёкдамалигидан ҳоли бўлмоғи лозим, деб тушунади. Бундай фалсафа махсус фанлар ҳолатини фалсафий тизим қамраб олиши лозим бўлган муҳим соҳаларни кўрсатиб бериши, илмий-танқидий тафаккурнинг фикрлаш услуб-воситалари таснифи юқори ўрин эгаллаши 396 ва моҳиятан ноилмий тафаккурдан қатьиян ажралиб туриши хдмда табиатнинг объектив ҳодисалари, шахе тафаккури тараққиёти жараёни ва тарихда инсоният тараққиёти жараёни ўртасидаги алоқадорликни имконият борича тўла ҳамда батафеил кўрсатиб бериши шарт 120 . Билиш назариясида Лавровнинг қарашлари, кўп ҳолларда, агностицизм тамойилларига ҳамоҳанг. Унинг фикрича, инсон нарса-буюмларнинг зоҳирий томонларини била олади. «Ҳақиқий борлиқ, нарсалар моҳиятини билиш инсон реал имкониятидан ташқаридадир» 121 . Лавровнинг социологик тадқиқотларида ижтимоий равнақ, айрим шахсларнингг роли, шахе ва тарихий масъулият каби ғоят муҳим муаммолар ўрин олган. Унинг таъкидлашича, жамият ривожини тушунишда шахе тушунчаси ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ҳақиқий ижтимоий равнақ назарияси шахе ва жамият тараққиёти ўртасидаги мавжуд антагонизмга чек қўйиши лозим. Лекин у ижтимоий равнақ, кўпинча, эзилган халқ оммаси ҳисобига амалга ошаётганлигини таъкидлайди. XIX аср рус фалсафасида турли-туман фалсафий оқимлар билан ёнма-ён диний-фалсафий йўналиш ҳам ўзига хос ўрин эгаллай борди. В.С. Соловьёв, Е.Н. Трубецкой, П.А. Флоренскийларни унинг ёрқин намояндалари сифатида тилга олиш мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling