I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
) 400 VII БЎЛИМ
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
)
400 VII БЎЛИМ. XVIII АСР ВА XIX АСР ОХИРЛАРИДА ШАРҚ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ФАЛСАФАСИ 15-боб. XVIII аср ва XIX аср охирларида Туркистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар Тарихда ижтимоий-иқгисодий ва маданий жиҳатдан гуркираган Ўрта Осиёда XVII асрдан бошлаб иқгисодий, ҳарбий соҳаларда Европа мамлакатларига нисбатан ижтимоий пассивлик кузатилади. Туркистоннинг ижтимоий-тарихий ва сиёсий ҳаётида бир-бирига қарама-қарши жараёнлар давом этади. Бир томондан, марказлашган ягона давлатни барпо этиш ҳаракати, иккинчи томондан эса, майда давлатлар мустақиллигини тиклаш ва уни сақлаб қолишга бўлган сеператистик кайфиятлар авж олди. Мустақил миллий давлатлар (Бухоро, Хоразм хонлиги)нинг мавжудлиги исломнинг минтақа халқлари ижтимоий хаётидаги мавқеини янада кучайтирди, уни қудратли маънавий-мафкуравий кучга айлантирди. Бу ўзига хос руҳий-маънавий жараён, ўз навбатида, мутафаккир- ларнинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий, ахлоқий, эстетик қарашларида, улар асарларида яққол кўзга ташланади. Гарчанд ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Форобий, Закариё ар- Розий, Беруний, Ибн Сино каби алломаларнинг табиий- илмий ва ижтимоий-фалсафий анъаналари унутилмаган бўлса-да, янги тарихий давр эҳтиёжи фалсафанинг умумназарий муаммоларини ҳал этишни эмас, балки аниқ ижтимоий масалаларга эътиборни қаратишни долзарб мақсад қилиб қўйди. XIX асрнинг иккинчи ярмида Туркистон ўлкасининг Россия империяси томонидан забт этилиши натижасида туркий халкдар давлатчилиги асосларининг баъзи заиф қирралари яққол сезилди. Туб иқтисодий, маърифий ислоқотларни амалга ошириш зарурлиги ўқимишли кишиларга аён бўлиб қолди. Маърифатчилик, жадидчилик, 401 илм-фанга даъват кучайди, миллий мустақиллик тўғрисидаги гоялар шакллана борди, баъзи ҳолларда ислом билан дунёвий билимлар муштараклигига эришиш талаблари эшитила бошланди, инсон камолоти ва ижтимоий адолат муаммолари муҳим мавзуга айланди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling