I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Дмитрий Сергеевич Аничков


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Дмитрий Сергеевич Аничков 
Д. С. Аничков (1773-1788) Москва университетида 
таҳсил кўрди. 1771 йилдан шу ўқув юртида мантиқ, 
метафизика ва математикадан назарий курслар ўқий бошлади. 
У «Соф математика курси», «Арифметика», «Алгебра», 
«Геометрия», «Назарий ва амалий тригонометрия» каби 
дарсликларнинг муаллифи. Унинг «Турли халклар, айниқса, 
жоҳил халкларда Худога топинишнинг пайдо бўлиши 
тўғрисида фалсафий мулоҳаза» мавзуида ёқлаган докторлик 
диссертацияси ўзига кўп ташвишлар келтирди. Аничков 
Америка, Камчатка бўйлаб уюштирилган саёҳатлар 
натижасини қадимги муаллифлар қолдирган маълумотлар 
билан қиёслаш туфайли диннинг келиб чиқишини 
тасдиклашга уринган. Унинг фикрича, одамларнинг табиат 
кучлари олдидаги «қўрқув»и, таҳайюли ва «таажжуб»и 
табиатнинг илоҳийлаштирилишига сабаб бўлади
115

Аничковнинг қарашларида гносеология муаммолари 
эътиборли ўрин эгаллайди. Ўзидан аввал ўтган сенсуалистлар 
таълимотидан келиб чиқиб, у барча билимларнинг манбаи 
— сезги, деб уктиради. «Сезги барча билимларнинг ибтидоси 
сифатида воқелик тўғрисида ҳар қандай шубҳага ўрин 
қолдирмайдиган тасаввурларни шакллантиради. Ақл 
алданиш, янглишиш манбаидир. Кишилар акдни ўринсиз 
равишда «барча нарсаларнинг қоидаси ва меъёри» сифатида 
қабул қиладилар. Тадқиқотчи илмий изланишда муайян 
фактлардан мантиқий мулоҳазаларга эмас, аксинча, 
мавҳумлиқдан реал нарсаларга мурожаат қилар экан, у 
муқаррар равишда хаёлот ва уйдирмаларнинг қурбонига 
айланади», — дейди Аничков. 
389 


Демак, Аничков ўзининг мантиқий-гносеологик 
қарашларида Ф. Бэконнинг индуктив методини билиш 
назариясининг ҳақиқий воситаси, деб ишонади. У Р. 
Декартнинг азалдан мавжўд «туғма ғоялар»ини ўта 
рационализмнинг натижаси, деб қарайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling