I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
VI БЎЛИМ. РОССИЯДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАР РИВОЖИ
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Василий Татишчев
VI БЎЛИМ.
РОССИЯДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАР РИВОЖИ Россияда XVII асрдан бошлаб ҳукмронлик қилиб келган крепостноичилик тузуми негизида янги товар ишлаб чиқариш иқтисодий муносабатлари секин-аста шакллана борди. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш жамият олдига қатор муҳим масалаларни кўндаланг қилиб қўйди. Мамлакатнинг ривожланиш истиқболлари, Ғарбий Европа ва Шарқ маданиятига муносабат, дунёвий билимлар ва маънавият муаммолари шулар жумласидандир. Техника, механика, ҳарбий соҳа, география, тиббиёт, биология ва бошқа илм соҳаларига оид турли хил адабиётлар рус тилига таржима қилинди. В. Н. Татишчев, А. Д. Кантемир, М. Б. Ломоносов, Д. С. Аничков, Я. П. Козельский, С. Е. Десницкий ва бошқалар ижодида Россияда табиий фанлар билан бир қаторда схоластик фалсафа ҳам шакллана борди. Киев-Могилян ва Москва славян-юнон-грек руҳоний академиялари схоластик фалсафанинг марказлари, шу билан биргалиқда, илк олий ўқув юртлари эди. Ўқув юртларида лотин ва юнон тиллари, грамматика, нотикдик санъати, фалсафа, илоҳиёт кабилар асосий соҳа ҳисобланарди. Россияда схоластиканинг тарқалиши узоқ давом этмади. XVII асрнинг иккинчи ярмида Ғарбдан Россияга кириб келган схоластика XVIII асрнинг бошларига келиб, ўзининг мавқеини йўқота борди. Илғор дворянлар манфаатлари, уларнинг ижтимоий- сиёсий, фалсафий қарашлари «Пётр I нинг олимлар дружинаси» тўгараги фаолиятида ўзи ифодасини топган. Ф. Прокопович, В. Н. Татишчев, А. Д. Кантемир, А. М. Черкасский, И. Ю. Трубецкой кабилар бу тўгаракнинг фаол иштирокчилари бўлганликлари маълум. 384 Василий Татишчев В.Татишчев (1686-1750)нинг таъкидлашича, жамиятнинг истиқболи маориф, жамиятдаги турли ижтимоий кучларнинг ўзаро муносабати, мамлакатнинг фаровонлиги даражаси, давлатни бошқариш шаклларига боғлиқдир. Татишчев ўзининг фалсафий қарашларида фан мавқеига алоҳида эътибор қаратади. «Фанда энг муҳим нарса — инсоннинг ўзини билиши», — дейди у. Ҳар қандай фан соҳасининг қадр-қиммати унинг инсонга, жами5пта муайян наф келтириши билан белгиланади. Инсонга наф келтиришга қодир бўлмаган фан яшаш ҳуқуқидан маҳрумдир. Фанлар таркибида фалсафа эътиборли мавқега эга, чунки у борлиқнинг энг чигал муаммоларини ҳал этишни вазифа қилкб олган. Ташки олам ҳодисаларини билиш масаласида олим руҳ ва тана муносабати муаммосига тўхталиб, инсоннинг тана тузилиши масаласи фалсафага, руҳ (психика) эса диний муаммоларга тааллуклидир; тана ўзининг ибтидоси ва интиҳосига эга, у чегараланган, вақти келиб йўқ бўлади, руҳ эса абадийдир, деган хулосага келади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling