I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Герман Коген 
Герман Коген (1842-1908) — неокантчиликнинг 
Маргбург мактаби асосчиси ва раҳбари. У Маргбург 
университетида ўқитувчилик фаолиятини бошлаганлиги 
учун бу мактаб фалсафий адабиётларда шундай деб аталади. 
У 1875 йили Ф.А.Ланге вафотидан сўнг фалсафа кафедраси 
мудири лавозимини эгаллайди. 1912 йидда Коген истеъфога 
чиқиб, Берлинга келади ва умрининг охиригача шу ерда 
яшайди. 
Маргбург мактабининг аҳамияти шундаки, Коген ва 
унинг издошлари меҳнати туфайли Кантнинг билиш 
назарияси айрим ғояларидан янги фалсафий тизим асослари 
тузишга ҳаракат қилинди. Коген ўз илмий фаолиятини 
Кантнинг асосий рисолаларини талқин қилишдан бошлайди. 
1871 йидда «Кантнинг тажриба назарияси»; 
1877 йидда «Кант ахлоқини асослаш»; 
1883 йидда «Чексиз зарралар тамойили»; 
1889 йидда «Кант эстетикасини асослаш»; 
1904 йидда «Иммануил Кант»; 
1907 йилда «Соф ақлни танқид»ига шарҳлар» 
асарларини чоп эттирди. 
Коген фаолиятининг иккинчи даври шахсий фалсафий 
таълимотини яратиш билан боғлиқ. Айнан ана шу таълимот 
неокантчиликнинг Маргбург мактаби фалсафаси асосини 
ташкил қилади. Шу даврда яратилган асарларида нафақат 
Кант, Маймон ва Фихтенинг, балки Гегелнинг ҳам таъсири 
сезилиб туради. «Соф билиш мантиғи» (1902), «Соф ҳиссиёт 
эстетикаси» (1912) каби асарларда Коген қарашлари 
кантчилар қарашларидан кўп жиҳатдан фарқ қилади. 
Кант фалсафасини ўргана туриб, Коген ундаги 
дуализмни олиб ташлашга ҳаракат қилади. Шу билан бир 
қаторда, Коген Кантнинг билиш назариясида ҳиссиётнинг 
аҳамияти тўғрисидаги фикрини ҳам олиб ташлайди. Идеализм 
мантиқийлик нуқтаи-назаридан гносеологик таълимот 
сифатида талқин қилинади. 
354 


Худди шундай талқинни Коген математика ва 
Гйвиатшуносликни «трансцендентал» асослаш деб атайди. 
Унииг фикрича, фалсафа онгнинг борлиққа муносабати 
мпсаласидан эмас, балки математика, табииётшунослик, 
ЙХЛОҚ
каби фанларнинг тушунчаларини мантиқий асослаш 
масаласидан келиб чиқиши зарур. Шунинг учун ҳам 
фплсафанинг биринчи ва асосий фани мантиқцир, аниқроғи 
«соф билишнинг мантиғидир». Унинг мақсади «фалсафий 
ги (имни асослашдан иборатдир». Фалсафа нафақат услубий 
жи\атдан илмий бўлиши керак, балки предмети жиҳатидан 
<|>ан фалсафаси бўлиши керак. 
Коген фалсафий таълимотида Кантнинг ҳиссий билиш 
тўғрисидаги фикрлари бутунлай ўзгартирилди. Кант учун 
макон ва замон ҳиссиёт шакллари эди. Коген учун эса бундай 
бўлиши мумкин эмас. Кант учун макон ва замон икки 
хусусиятга эга, яъни улар ҳам ҳиссиёт оламига, ҳам априор 
билиш аппаратига тегишлидир. Буларнинг интуитив, 
мушоҳадавий хусусияти, ақлий билиш мантиғи, тушунча ва 
категорияларга қарама-қарши қўйилади. 
Коген бўлса, Кантга нисбатан билишнинг ҳамма 
шаклларини идеализм асосида бирлаштиришга ҳаракат 
қилди. Буни бажариш учун ҳиссиёт билан ақл ўртасидаги 
фарқни силликлайди. Кантнинг «нарса ўзида»ни ҳиссиётга 
таъсири тўғрисидаги доктринасидан воз кечади. Борлиқ 
Коген учун категория орқали англанадиган борлиқдир. 
Макон ва замон ҳам ҳиссий интуициядир. Бунда 
тафаккурнинг априор категория ва шакллари туфайли 
«Х»нинг янги қирра ҳамда муносабатлари очиб борилади. 
Билиш предмети ҳеч қачон бизга тайёр, тугалланган ҳолда 
мантиқий тафаккурдан ташқарида берилмайди. Билиш 
предмети «нарса» эмас, балки билиш вазифасидир. Бу 
вазифани ҳал қилиш чексизликка олиб келади, лекин ҳеч 
қачон ўзининг якунига етмайди. Бунда доим қандайдир 
«иррационал» қолдиқ қолади, «нарса ўзида» «чегаравий» ёки 
охирги, ҳеч қачон охиригача очилмаган тушунчадир. 
355 


Шундай қилиб, бу мактабнинг фалсафий фикрлари, 
биринчидан, Кант фалсафасидаги материализмдан бутунлай 
воз кечди ва дунёни тўлиғича онг, тафаккур дунёсига 
айлантирди, иккинчидан, пайдобўлаётганянгифанларнинг 
тенденциясини акс эттирди. 
Коген идеализми билиш назариясидан ташқари, 
тажриба ва борлиқни ҳам ўз ичига олади. «Онг -
трансцендентал нуқтаи назардан ўйланадиган қонуннинг 
биринчи шаклигина эмас, балки услублар йиғиндиси ҳамдир, 
жумладан, илмий тажриба ва унинг мазмуни ҳамдир». 
Тажриба илмий бўлиши учун турли мазмунларни бир 
қонунга бирлаштирувчи қоидага айланиши керак. Ана шу 
қонун ва қоидалар юқоридаги асослардан келиб чиқиши 
лозим. Бу ерда Коген бирлик фақат онгда бўлишини 
таъкидлайди. Моддийлик ҳеч қачон бирлик бўлмаган, 
моддийлик агрегатдир. Шунинг учун ҳам билиш предмета 
«нарса» эмас, балки предмет ҳақидаги тушунчадир. Борлиқ 
ўзидан ўзи келиб чиқмайди, балки у дастлаб фикрда пайдо 
бўлади. Агар фикр «бирламчи фикр» бўлса, унда буни билиш 
— билишнинг ибтидосини фикрдан қидиришни англатади. 
Шундай қилиб, фикр фақат ўзидагина, унинг дастлабки 
фикрида мавжуддир. Ана шу дастлабки фикр бутун 
борлиқнинг асоси, бошланғичидир. 
Чексиз билиш жараёни ва борлиқни яратилишида 
Когеннинг идеали математик билишдир. Янги 
табииётшунослик математик табииётшуносликдир. Бу жараён 
Кант давридан бошланган эди. 
Когенда математика фанларнинг идеали эканлиги 
алоҳида маъно касб этади. Шу жиҳатдан, математика ҳақидаги 
таълимотда марказий ўринни чексиз заррачалар тўғрисидаги 
тушунчалар эгаллайди. Математиканинг асосий услуби эса 
чексиз заррачаларни ҳисоблаш услубидир. Айнан математик 
тушунча бўлган чексиз заррачаларда Коген ўзининг 
идеалистик фикрини тасдиқлашга ҳаракат қилган. Унга 
биноан воқеликни фикрдан топамиз, ҳиссиётдан эмас, унда 
айнан ҳиссизликдан чиқиб фикрий бошланғичга борамиз. 
356 


Фаннинг ўзи эса мавжудликнинг бошланғичини 
\иссизликдан ташқаридалигини исботлаши керак. 
Коген фикрича, фан ҳақиқатан буни исботлайди. 
Ҳамма моддаларда содир бўлаётган ҳодисаларни модда 
\одисаси сифатида физика чексиз заррачалар ҳаракати орқали 
тушунтиради, яъни ҳиссиёт томонидан қабул қилинмайдиган 
атом ва молекулаларни шунингдек, вазнсиз эфирнинг 
тўлқинсимон ҳаракатини ҳам ҳиссиёт томонидан билиб 
бўлмайди. Чексиз заррачалар тушунчаси борлиги туфайли бу 
парсалар равшанлашади, яъни физиклар «материя»си ҳис 
қилинмайдиган ҳақиқийликдир, «...материя фақат 
гипотезадир». Бу «гипотеза» — ўз диққат-эътиборига 
\иссиётни олади, лекин уни ҳиссиётнинг шуурий руҳий 
олами асосида тушунтирмайди, балки математика услублари 
орқали тушунтиради. 
Коген ўз қарашларида чексиз заррачалар тушунчасини 
ишлатиб, электр ва магнетизм ҳеч қандай ҳиссиёт 
уйғотмаслигини, лекин «ҳозирги физика электрдан бутун 
ҳақиқийликни асослашга уринаётганлигини» таъкидлайди. 
Ўз навбатида реалликнинг ҳақиқий категорияси, 
нафақат математикада, физикада ҳам чексиз заррачалар 
тушунчасидир. Ҳамма физик жараёнларнинг бошланғичи 
чексиз заррачалар ҳаракати бирлигидан иборатдир. Чексиз 
заррачалар тушунчасисиз табиат қонунини на асослаб, на 
тушунтириб бўлади. Шунингдек, усиз физик назария ҳам, 
ҳаракат ҳам бўлмайди. Ваҳоланки, ҳаракат узлуксизликдир, 
узлуксизлик эса макон ва замондаги чексиз заррачаларнинг 
бениҳоя кўплигини талаб қилади. 
Ҳаттоки, ҳиссиётнинг мазмуни ҳам, Коген фикрича, 
фикрдан, яъни — математик бирликдан иборат. Предмет ҳам 
ўз реаллигини фақат сон орқали ифодалайди. Сон бу 
фундаментдир. «Реал предметлар ўзининг методологик 
асосини математика фанидан, яъни сондан топади». Шунинг 
учун ҳам чексиз заррачалар тушунчаси илк асос аҳамиятига 
эгадир. 
357 


Коген учун ахлоқ фалсафий фавдир. Унинг фикрича, 
«соф билиш мантиғи» математикага асосланса, «соф ахлоқ 
иродаси» ҳуқуқ, давлат ҳақидаги таълимотга асосланади. 
Когеннинг ахлоқий қарашлари «ахлоқий социализм» 
таълимотида намоён бўлади. Ахлоқий социализмнинг ўзига 
хос хусусияти шундан иборатки, бу жамиятнинг «абадий» 
ҳаракатидир, лекин у амалга ошмайди, яъни социалистик 
идеалга эришиш асло мумкин эмас. 
Файласуф ахлоқ тушунчасини ҳуқуқ тушунчаси орқали 
очиб беради. Ҳуқуқ соҳасида эса давлатнинг аҳамияти 
мутлақлаштирилади. Коген учун давлат маданиятнинг ахлоқий 
тушунчасидир, «тарихий тараққиёт мақсадидир». 
Хуллас, социализм тушунчаси, Коген фикрича, 
ижтимоий бирликдир. Бу бирлик тўғрисидаги ғоянинг 
бениҳоя, абадий ҳаракатидир. Ана шу ижтимоий ҳаракатнинг 
мақсади услубдир. «Ҳаракат ҳамма нарса, мақсад ҳеч 
нарса»дир. 
Шундай қилиб, Когеннинг фалсафий қарашларида 
пифагорчилик қайта туғидди. Лекин қадимги пифагорчиликда 
сонлар руҳий хусусиятга эга бўлса, Коген тизимида эса, сон 
категория, тушунча. Пифагор таълимотида сонлар борлиқнинг 
асосини ташкил этади, лекин бу сонларни Пифагор тирик, 
руҳий мавжудотлар сифатида тушунган. Сонларга бундай 
қараш Когенга мутлақ бегонадир. Когеннинг сонлар 
тўғрисидаги таълимоти релятивистик функционализм 
кўринишига эга. Унингча, ҳамма тушунчалар нисбий 
хусусиятга эгадир. Шунингдек фан тараққий этаверади, фан 
тушунчаларининг янги хусусиятлари очилаверади. Шунинг 
учун ҳам фаннинг ўзгармас асослари ҳақида гап бўлиши 
мумкин эмас. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling