I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Аҳмад Дониш
Аҳмад Дониш Бухоро яқинидаги «Суғут» қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. У фарзандларига ёзган васиятда шундай деган: «Ҳали мактабга бормасимдан илгари онам ҳузурида абжад ўқишни, тахтага ёзиб борадиган ҳижо ҳарфларини ўқишни ўрганган эдим. Мактабга бормай туриб Қурьоннинг тўртдан бирини, «Чор китоб»нинг бир китобини ўқиб туширдим. Уларнинг ёлғиз ёзувини ўқиш билан қаноат 422 қилмай, маъносини ҳам билишга интилганимдан Яъқуб Чарҳийнинг тасвирига ўқиган Қуръонларимни таққослаб кўрар эдим» 130 . Аҳмад Дониш ўқимишли ота-онаси таъсири оствда 5-8 ёшида ўткир зеҳни билан мукаммал маълумот олишга интилган. Сўнгра араб тили, исломий илмларни мунтазам ўрганиш учун Бухоро мадрасасига борган. Бу ерда у мустақил тарзда сиёсат, ҳандаса, нужум, мусиқа, фалсафа, тасвирий санъат каби илмларни Мирзо Абдулфаттоҳ, Мунажжим каби устозлардан ўрганган. Ахмад Донишнинг дунёқараши Ибн Сино, Умар Ҳайём, Жомий, Навоий, Фузулий, Бедил, шунингдек, мумтоз тасаввуфий мутафаккирлар Имом Ғаззолий, унинг «Кимёи саодат», «Иҳъёи-улум-ад-дин» асарлари, Муҳийаддин ал- Арабий, Жалолиддин Румий, Яъқуб Чарҳий, айниқса, Бедил диний-орифий фалсафаси таъсирида шаклланди. Шунингдек, унинг мутафаккир, сиёсатчи, давлат арбоби ва ислоҳотчи сифатида шаклланишида ўша даврда ҳам анъанавий давом этаётган узбек давлатчилиги («Тарихи салтанати манғития», «Таржима-йэ аҳвол-э амирони Бухоро») таъсири, 1863, 1869, 1873-1874 йилларда Бухоро амири томонидан Петербургга юборилган элчилар ҳайъати аъзоси сифатида Петербург, Москвада бўлиши, Ғарбий Европа давлатчилиги, парламент, ҳукумат тузиш, қонунлар чиқариш, идора ва бошқарув усуллари катта ўрин тутган эди. Аҳмад Донишнинг фалсафий, ижтимоий-сиёсий, диний-ахлоқий, иктисодий ва табиий-илмий дунёқараши тўла маънода анъанавий Шарқ машшоюн ва табииюн фалсафаси усулларига таянади, деб хулоса чиқариш мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling