I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


-боб. XIX асрнинг иккинчи ярмидаги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

16-боб. XIX асрнинг иккинчи ярмидаги 
Шарқ фалсафаси 
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган 
мустамлакачилик истибдосига қарши миллий озодлик, ўрта 
аср қолоқлигига қарши, маърифат ва тараққиёт учун кураш 
Шарқ фалсафаси ривожига муҳим ўзгаришларни олиб кедци. 
Биринчидан, илк бор ўрта аср қолоқлигининг бутун 
ижтимоий ва маънавий ҳалокатли оқибатлари устида жиддий 
429 


ўйлаш, қолоқлик исканжасидан қутулиш йўл- воситаларини 
қидириш, диний-миллий озодлик, шахе эркинликлари 
муаммоларини қуйиш, бошланган ва тобора авж олаётган 
миллий озодлик курашининг назарий, амалий-сиёсий 
стратегияси ҳамда тактикаси масалаларини ишлаб чиқиш 
жуда кенг кўламдаги миллий уйғонишга олиб келди. 
Иккинчидан, миллий озодлик учун кураш йўлларини 
қидириш ислом цивилизациясининг динамик қувватлари, 
салоҳияти, замон ва янги шароитларга мослаша олиш 
қобилиятини қайтадан ҳаракатга келтириш учун диний-
маданий ислоҳотлар йўлининг таклиф этилишига олиб келди. 
Бу исломдаги мудроқ ҳолга тушиб қолган мазҳабий 
курашларни, охир-оқибатда «Иттиҳоди исломий» 
(панисломизм)
132
, кейинчалик эса панарабизм каби бир қатор 
«измлар»нинг туғилишига сабаб бўлди. 
Учинчидан эса, миллий-озодликка эришишнинг 
«Европача йўли», «Изчил миллий-озодлик учун кураш йўли» 
ҳозирги замон тараққиётига эришиш йўллари сифатида 
таклиф этидди. Айни шу даврда илк бор жамиятда, айниқса, 
туркий дунёда анъанавий мусулмон «уммат», «қавм», 
«миллат» тушунчаларининг ислоҳоти ўрнига ҳозирги замон 
маъносидаги кишиларнинг тарихий-этник уюшиш шакли 
бўлмиш «миллат» — «турк миллати», «араб миллати», «эрон 
миллати» каби истилоҳлар қўлланила бошланди, 
мусулмончилик анъаналари кенг тарқалган жамиятда ҳозирги 
замон миллатларининг шаклланиш жараёни бошланди. 
Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ана шу 
замонавий миллат сифатида шаклланишга уринаётган буржуа 
миллатчилиги мустамлака таҳциди шароитида, иқтисодий 
жиҳатдан заиф бўлганлиги учун миллат манфаатларини 
ҳимоя қилишда ва амалий-сиёсий жиҳатлардан қатъийлик, 
изчиллик кўрсатишда ожиз, иккиланувчи ва тараддудда 
қолган бир аҳволда эди. 
Бугунги кунда шуни мамнуният билан қайд қилиб ўтиш 
лозимки, мусулмон Шарқидаги миллий озодлик кучлари ўша 
мураккаб, қалтис тарихий шароитларда умуммиллий озодлик 
430 


кураши муаммоларини мамлакатлар тараққиет даражаси 
турлича бўлганлигига қарамасдан, ижобий ҳал қила олдилар. 
XX асрнинг 40-50- йилларида очиқ мустамлакачиликдан, 
60-70-йилларга келиб эса мустамлакачиликнинг янги 
ниқобланган кўринишидан ҳам озод бўлишга эришдилар. Ана 
шу муҳим жараёнлар Шарқ фалсафасида ўз инъикосини 
топди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling