Иа. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети геология – Қидирув ва ва кон металлургия факультети маркшейдерлик иши ва геодезия кафедраси
Кадастр тизимининг қисқача тарихи ва кадастр тизимини бошқаришга таъсир этувчи факторлар
Download 37.63 Kb.
|
1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ КОНЧИЛИК КАДАСТРИ 2021 22 2
1.3. Кадастр тизимининг қисқача тарихи ва кадастр тизимини бошқаришга таъсир этувчи факторлар.
Солиқ солиш тизимини ҳамда ерларни бошқариш бўйича Европа, Осиё ва Африканинг кўплаб қадимий жамоаларида кадастрнинг энг содда турлари ишлаб чиқилган. Бизнинг эрамиздан аввалги даврларда, қадимги тарихий ёдгорликлар, шеъриятида ва фалсафасида ерни таксацияси ҳақида (taxatio – баҳолаш ёки оценка) маълумотлар сақланиб қолган. Масалан, Хитойда бизнинг эрамиздан аввалги 3 минг йилликда тупроқ (почва) 9 синфга бўлинган. Қадимги Рим, Греция ва Египетнинг кўплаб тарихий обидалари ўзида ер кадастрига оид мукаммал маълумотларни сақлаб келади. Египет папируслари, бизнинг эрамиздан аввалги даврларда, ерларнинг сифатига қараб кўплаб ер тоифаларининг мавжудлигидан далолат беради. Египет фараонларининг даврида эса (эрамиздан тўрт минг йил аввал), солиқ солиш ва ерга мулк эгалигини ўрнатиш мақсадида ерларни баҳолаш бўйича уларнинг мукаммал рўйхати олиб борилган. Нил дарёсининг қирғоқларида олинган фойдадан бешдан бирини сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаганлар. Ерларнинг бундай хатлови ёки ҳисобга олиниши фараоннинг амалдорлари (чиновниклари) – махсус таксаторлар томонидан йилига икки маротаба ўтказилган./ 4/ Эрамиздан аввалги Х11 - V111 асрларда греклар ер ва тупроқ тушунчаларини фарқлаганлар. Ерни космос элементи, тупроқни эса ишлов бериладиган ернинг хусусияти сифатида ўрганганлар. Ксенофонтнинг қўл ёзмаларида, айниқса унинг шогирди Аристотель Ксенофонтнинг асарларида ерларнинг сифатини таққослаш зарурати борлиги ҳақида кўрсатиб ўтилган. Ксенофонтнинг (эрамиздан аввалги 430 – 355 йй.) “Иқтисодиёт” номли асарида (сочинениях), хўжаликни тўғри юритиш учун, ушбу ерда қайси турдаги экинларни экиш мумкинлигини, бунинг учун қўшни ер участкаларини, у ерларга экилган экинларни ўрганиш орқали, ушбу ерда қайси турдаги экинларни экиш мумкинлигини билиш кераклиги ҳақида кўрсатма берилади. Теофраст (эрамиздан 327 -287 йй.) тупроқлар сифатини ҳисобга олиш кераклигини, ерларнинг турларини алоҳида кўрсатар экан, уларнинг сув ўтказувчанлигига, сув шимишига, химиявий таркибига, иссиққа бўлган муносабатига, тупроқнинг рангига, структурасига ва бошқаларга алоҳида тўхталади. Қадимги Римда ер кадастри хусусий ерларни хатлашни ўзида намоён этади ва бу амаллар эрамиздан аввал V1 асрда яшаб ўтган Серсию Туллиюга мансуб бўлган. Бунда махсус реестрларга киритиладиган маълумотлар ёзилган; - ер участкасининг миқдори; - ишлов бериш тури; - сифати; - ердан олиниши мумкин бўлган фойданинг ҳажми. Бронзадан қилинган табличкаларда ер участкасининг (имениянинг) плани; номи, чегаралари ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган. Шу билан бирга хўжалик ва ернинг сифати ҳақидаги маълумот ҳам ёзиб қўйилган. Ўрта асрларда ер кадастрининг ривожланганлигини Византиянинг қишлоқ хўжалиги энциклопедияси – Геопоникаси тасдиқлайди. Унда кўрсатилишича, ернинг сифатини тупроқ ва ўсимликларнинг ташқи кўринишидан аниқлаш мумкин экан. Жойнинг рельефига катта эътибор берилган, қияликлар экспозицияси, шу билан бирга тупроқнинг қуйидаги хусусиятларига: зичлигига (зич, қаттиқ, оғир, тўқ (тучная), озғин (тощая); таркибига ( қумли, лойли, тошли); сув ўтказувчанлигига (қуруқ, нам, сувли); рангига (оқ, кул ранг, қизил, тўқ сариқ, қора). Юқоридаги кўрсаткичлари билан тупроқлар энг яхши, жуда яхши, жудаям яхши, энг яхшилари, ёмонларга бўлинган. Манбаалардан / 5 / маълумки, Амир Тимур вақтида асосий солиқ харадж (ерлар солиғи) бўлган. Ерлар солиғи ишлов берилаётган майдон ва олинган ҳосилни ҳисобга олган ҳолда белгиланган. Шу билан бирга давлат ғазнасига ҳар йиллик тўлов, ер майдонининг ҳажми ва ҳосилнинг миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолда, белгиланган солиғи ҳам бўлган. Лекин, бу олинган ҳосил ва ирригация усулига боғлиқ бўлиб, ҳар доим ўзгариб турган. Бундай солиқ тизимидаги ўзгаришлари (дифференцацияси) ер майдони ҳақида аниқ маълумотлар бўлишини талаб этади, яъни кадастрни. ХIX - XX асрларда Ўзбекистон ҳудудида кадастр “темир дафтар” шаклида ривожланган. Унга кўра, қози томонидан ер участкалари, ер участкаларининг мулкдорлари, кўчмас ва кўчар мулк ва фойда ҳақидаги маълумотларни хатлов (регистрация) қилинган. “Темир” дафтар солиқ солишда ва суд ишларида асосий ҳужжат ҳисобланган. Ушбу темир дафтар ҳозирги кунгача мавжуд бўлиб, маълумотлар базасини электрон вариантига ўтилиши муносабати билан, ўз кучини йўқотди ёки иш жараёнидан олиб ташланди. Жамиятнинг ривожланиши ва мулк билан боғлиқ олди бердиларнинг кўпайиши, кадастр ёзувларининг юридик мақомини (ролини) ошишига олиб келди. Ҳозирги кунга келиб кадастр кўплаб функцияларни бажариб, кўплаб фойдаланувчиларга хизмат кўрсатаяпти. Кўплаб юз йилликлар даврида ҳар хил кадастр тизимлари ривожланди ва уларнинг бир биридан фарқи географик жойлашувга, ердан фойдаланиш турига, халқларнинг маданиятига ҳамда ишлаб чиқариш технологияларга ва бошқаларга боғлиқ бўлиб қолди. Ана шу хусусиятларни инобатга олган ҳолда кадастрларни, у бажарадиган мақсадига кўра қуйидагича таснифланиш мумкин: - биринчи навбатдаги функциясига кўра (масалан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни бошқа мулк эгасига расмийлаштириш учун ҳужжатларни тузиш, ерларни тақсимлаш, ерлардан кўп мақсадда фойдаланишни бошқариш); - ёзиб олинган ҳуқуқ турлари (масалан, хусусий мулк, фойдаланишга берилган ҳуқуқ, минераллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган тоғ ташламалари); - маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлашда давлат маъсулиятининг даражаси бўйича; (масалан, давлат мандатининг тўлалигига, жамият ва физик шахс орасидаги маъсулиятнинг бўлинишига); - жойлашган ўрни ва юрисдикцияси бўйича ( масалан, шаҳар ва қишлоқ хўжалиги кадастрлари, марказлашган ва марказлаштирилмаган кадастрлар); - ер участкалари бўйича маълумотларни йиғиш усулларининг кўплиги бўйича (шу жумладан, геодезик тармоқ тизимидаги таянч нуқталарига боғланган ҳолда ер усти съемкалари, координация қилинмаган ер усти съемкалари ва ўлчашлар, аэрофотосъемка, мавжуд тарихий ёзувга туширилган маълумотларни рақамли шаклга ўтказиш ва бошқалар). Юқорида кўрсатилган факторларнинг ҳаммаси график шаклдаги маълумотларнинг масштаби ва керакли ечим даражасини аниқлашга имкон беради (шу жумладан кадастр карталарини ҳам), маълумотларнинг таснифи ва турларини, ҳох график тарзда ёзилган бўлсин, ҳох атрибутив файллар шаклда, ҳамда маълумотлар билан бошқаришдаги ташкилотчилик мутахассиснинг ихтисослик маъсулияти даражаси бўйича). Кадастрни бошқаришда, унинг мазмунига ва ташкилий шаклига таъсир этувчи, бошқа факторлар қуйидагилар: - ерга эгалик қилишнинг ананавий тизимлари, тарихи ва маданияти; - физик ва иқтисодий география; - аҳолини тақсимлаш; - технологиянинг даражаси; - давлат миқиёсида ёки жойларда бошқаришнинг ананавий тизими; - ер ва мулкка эгалик ҳуқуқи; - юрисдикция учун ер билан боғлиқ сиёсатнинг устиворлиги. Юқорида санаб ўтилгган омил(фактор)ларнинг ҳаммаси, алоҳида олинган ҳар бир мамлакат учун кадастрни бошқаришда, яъни унинг структурасини, мазмунини, технологик параметрларини, шу билан бирга уни бошқариш шаклларини аниқлашга имкон беради. Ишлатилган адабиётлар: 1. Словарь иностранных слов. -М.: Русский язык, 1983. -608с. 2. Henssen J.,(1995) Basik Principles of the Main Cadastral Systems in the Word. In Proceedings of the One Day Seminar held during the Annual Meeting of Commission 7, Cadastre and Rural Land Management, of the international Federation of Surveyors ( FIG ), May 16, Delft, The Netherlands. 3. Руководящие принципы управления земельными ресурсами с уделением особого внимания странам с переходной экономикой. – ООН. Нью- Йорк-Женева, 1996. -150с. 424с. 5. Хукхэм Х. Властитель семи созвездий. –Т.: Адолат, 1994.320с. Download 37.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling