Иа. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети геология – Қидирув ва ва кон металлургия факультети маркшейдерлик иши ва геодезия кафедраси


Download 37.68 Kb.
bet6/8
Sana18.03.2023
Hajmi37.68 Kb.
#1280292
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ КОНЧИЛИК КАДАСТРИ 2021 22

Биринчи маъруза. КОНЧИЛИК КАДАСТРИ ФАНИГА КИРИШ


Маъруза режаси:
1.1. Кадастр сўзининг замонавий таърифи.
1.2. Кадаст тизимининг имкониятлари.
1.3. Кадастр тизимининг қисқача тарихи ва кадастр бошқаришга
таъсир этувчи омиллар.


Таълим-тарбиявий вазифаси: талабаларни кадастр тушунчаси ва унинг тарихи, кадастр тизимининг имкониятлари, кадастр тизимининг қисқача тарихи ва кадастр тизимини бошқаришга таъсир этувчи омиллар билан таништириш ва улар ҳақида кўникмалар бериш.


Жиҳозлар: Ўзбекистон ҳудуди тасвирланган мавзули хариталар ва
давлат кадастрларига оид меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар.


1.1. Кадастр сўзининг замонавий таърифи.
Ананавий кадастр сўзи лотинча “каритастрим” сўзидан келиб чиққан бўлиб, тақдим этилаётган предметларни хатлаш (опись податных предметов) маъносини англатади, шу билан бирга французчадан кадастр яъни варақ, реестр сўзидан олинган бўлиб қуйидагиларни англатади: киши бошига солиқ тўлаши керак бўлган инсонлар рўйхати; маълум объект бўйича доимий ёки вақти – вақти билан кузатув натижасида тизимлаштирилган маълумотлар тўплами (масалан, ер кадастри, сув кадастри ва бошқалар)./ 1 /
Кадастр сўзининг тушунчаси доимий бўлиб қолмайди, у мамлакатда содир бўлаётган иқтисодий ўзгаришлар, сиёсий, экологик ва ижтимоий муҳит таъсирида ўзгариши мумкин. Замонавий кадастр – бу мамлакат миқёсида ёки регионларда ерга эгалик ҳуқуқи, ер участкаларига тегишли чегара бўйлаб кадастр съемкаси асосида, ягона усулда шакллантирилган ва доимий равишда янгиланиб олиб бориладиган давлат реестри маълумотларидир./ 2 /


1.2. Кадастр тизимининг имкониятлари.
Эффектив кадастр тизимининг асосий имкониятларига қуйидагиларни киритиш мумкин / 3 /: - кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг гарантияси ва мустаҳкам ҳимояси;
- асосланган ер ҳақидаги ва кўчмас мулк ҳақидаги маълумотлар асосида солиқ тизимини қўллаб – қувватлаш;
- кредит олишга гарантия бериш, ипотека тизимини ривожлантириш;
- ер ва кўчмас мулк бозорини ривожлантириш ва назорат қилиш;
- ерларни рационал ишлатиш ва муҳофаза қилиш;
- ерга ва мулкка эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳамда мулкка эгалик ҳуқуқини тиклаш бўйича суд жараёнлари натижларида кафолат;
- ер ва мулк билан боғлиқ мажороларнинг сонини камайиши;
- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини таъминлаш;
- инвестицтицияларни жалб этиш бўйича имкониятларни кенгайтириш, шу жумладан чет элларникини;
- шаҳар инфратузуми хўжалигини ривожлантириш эффективлигини ошириш;
- табиий ва хўжалик ресурсларидан ҳамда атроф муҳитдан рационал фойдаланишни қўллаб - қувватлаш;
- иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни прогноз қилиш учун бошқарув органларини кадастр маълумотлари билан таъминлаш, бошқарув қарорларини қабул қилиш.
Кадастр тизимининг асосий имкониятларини таҳлил қилиш, бозор иқтисодиёти шароитида кадасрт унинг асосий элементи деб хулоса қилишга имконият беради. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг истиқболли (приоритет) тармоқларининг ривожланиши ва кадастр тизимининг асосий йўналишларининг бир - бири билан тўла мос тушиши бунинг далолатидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида кадасртнинг ролини етакчи чет эл мамлакатлари мисолида ҳам кўриш мумкин.



Download 37.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling