Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари


Кичик қоравой – Малый баклан – Phalacrocorax pygmaeus


Download 1.21 Mb.
bet28/31
Sana03.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1156600
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Кичик қоравой – Малый баклан – Phalacrocorax pygmaeus
Кичик қоравой куракоёқлилар туркумининг қоравойлар оиласига мансуб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига 3(NT) ва Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига (LR-NT) киритилган. Кичик қоравойнинг Ўзбекистондаги асосий тарқалиш ҳудудларига Оролбўйи сув ҳавзалари, Амударёнинг ўрта ва қуйи оқими, Қашқадарё ҳавзалари, Сирдарёнинг ўрта оқимини киритиш мумкин. Бу ерларда у уялаш ва қишлашда қайд этилади. Ўзбекистондан ташқарида Қозоғистонда уялашда, Шарқий Европа жануби, Ғарбий Осиёда уялаш ва қишлашда учрайди.
Сўнгги йилларда Бухоро вилоятидаги сув ҳавзаларида ҳам кичик қоравойнинг сони ошиб, тарқалиш доираси кенгайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Вилоят сувликларида мазкур турнинг илк бор уя қуриш ҳаракатлари 1991 йилда Қорақир кўлида қайд этилган бўлса (Шерназаров, 1992), 2001 йилда биз мазкур турнинг уя қуриш ҳаракатларини вилоятнинг Замонбобо кўлида, Тўдакўл сув омборида ва Когон балиқчилик хўжалиги ҳовузларида қайд этдик. Бугунги кунда 1.06.2022 ҳолатида Хадича, Зикри ва Қумсултон кўллар тизимида колония ҳосил қилиб уялашини кузатдик.
Қишлаб қолувчи қоравойлар вилоятнинг турли типдаги сувликларида, кўлларда, сув омборларда, балиқчилик хўжаликлари ҳовузларида, дарё ва каналлар ёқасида шакилланган кўлмакларда, зовурларда озиқланадиишда учрайди. Апрель ойининг ўрталаридан бошлаб май ойининг иккинчи ўн кунлигига қадар уя қуриш ҳаракатлари кузатилади. Уяларини ҳавзадаги қамиш ва қўға уюмларининг устида, баъзан эса юлғун шохларига жойлаштиради. Уяда 4-8 тагача оқ рангли тухум қўяди ва уларни 27-30 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июн ойидан бошлаб учиб чиқади. Кичик қоравойлар сувликлардаги майда балиқлар билан озиқланади ва балиқ човоқлари тайёрлашга ихтисослаштирилган хўжаликларда баъзан иқтисодий зарар етказиши мумкин. Аммо кичик қоравойларнинг сони республикамизда катта бўлмаганлиги учун улар муҳофазага муҳтож тур саналади. Республикамизнинг Судочье, Тузкон, Қорақир, Денгизкўл сувликларида муҳофазага олинган. Овлаш таъқиқланади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling