Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари
Кичик оққўтон – Малая белая цапля-Egretta garzetta
Download 1.21 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миср қарқараси–Египитское цапля–Bubulcus ibis ibis
Кичик оққўтон – Малая белая цапля-Egretta garzetta
Ўзбекистон Қизил китобига 2(VU:D) киритилган. Республикамизнинг Сирдарё ҳавзаларида, Жанубий Оролбўйи ва Амударёнинг ўрта оқимидаги сув ҳавзаларида кўчманчи, мигрант ва уя қуриб кўпайишда, баъзан қишлаб қолувчи тур саналади. Ўзбекистондан ташқарида Қозоғистоннинг марказий ва жанубий вилоятларидаги қатор сувликларда, шарқий Европанинг жануби, Жанубий Осиё ва Африка мамлакатларида уялашда, Ўрта Ер денгизи, ғарбий Осиё ва шимолий Африкада қишлашда учрайди. Республикамизда ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Оролбўйи сувликларида юзага келган экологик ўзгаришлар туфайли кичик оқ қарқараларнинг республикамиздаги тарқалиш ареали жанубий шарқий йўналишда кенгайганлиги кузатилди. Республикамизда кичик оқ қарқараларнинг уялари Оролбўйи ҳавзаларидан ташқари 1995 йилда илк бор Алан кўлларида қайд этилган бўлса (Шерназаров, 1995), 2000 йиллардан бошлаб Бухоро вилоятидаги Когон балиқчилик хўжалиги ҳовузларида, Тўдакўл сув омбориниг жанубий-ғарбидаги кўлмакнинг қамишзорларида, Замонбобо, Қорақир, Хадича, Зикри кўлларида қайд этилди (Тўраев 2003). Кичик оқ қарқараларда уя қуриш ҳаракатлари апрел ойининг ўрталаридан бошланиб, май ойининг иккинчи ўн кунлигига қадар давом этади. Уяларини қамиш, қўға уюмларилари устида, баъзан эса юлғун шохларида жойлаштиради ва уяларга оч ҳаворанг тусдаги 4- 6 тагача тухум қўяди. Тухумларни 21–25 кунгача босиб ётади. Полапонлари июн ва июл ойларида учирма бўлади. Кузги учиб ўтиши сентябр ва октябр ойида кузатилади. Қушнинг озиқаси асосан майда балиқлар, итбалиқлар, криветка ва бошқа сувда учровчи умуртқасизлар ташкил этади. Кичик оқ қўтон ҳозирги вақтда республикамизнинг Судочье, Қорақир, Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофазага олинган. Овлаш таъқиқланган. Миср қарқараси–Египитское цапля–Bubulcus ibis ibis Мазкур турнинг дунёда тарқалиш ареали Ўрта–Ер денгизи атрофи, Африка ва Жанубий Осиё мамлакатлари ҳисобланади. Қишлашда улар Африка қитъасининг марказий ва жанубий қисмидаги Конго, Зимбабведа, баҳорги ва кузги миграцияларда Африканинг марказий ва шимолий районларида ҳамда Ўрта-Ер денгизи ва Каспий денгизининг жанубий-ғарбий ҳудудларида учрайди. Мустақил ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида Каспий бўйи давлатлари Озарбайжон, Арманистон ва Грузияда (Спангенберг,1951), сўнгги йилларда, Туркманистон ва Россияда учиб ўтишда ва кам сонда уя қуришда учрайди (Митропольский, 2007). Миср қарқарасининг Ўзбекистон ҳудудида учрашига доир маълумотлар жуда кам. Бу ҳол, мазкур турнинг республикамиз ҳудудида мунтаззам учрамаслигидандир, шу боисдан адабиётларда баъзан мазкур тур Ўзбекистон фаунасининг кам сонли, тасодифий учровчи тур сифатида қайд этилган бўлса (Сагитов, 1987), айрим манбаларда ушбу турни республикамиз орнитофаунаси рўйхатига киритилмаган (Митропольский, Митропольский 2010). Миср қарқараси республикамиз ҳудудида илк бора 2010 йилда “Жайрон” экологик маркази ҳудудида учратилиб суратга олинган эди (Қайсаров, 2010). Ушбу далилий маълумот турнинг тарқалиш экологиясида кузатилаётган ўзгаришлардан дарак беради. Чунончи, мазкур турнинг тарқалиш ареали “Жайрон” экологик марказидан олисда, яъни Туркманистоннинг жанубий-ғарбий қисмидаги Каспий денгизи қўлтиғида, Атрек дарёси ва Россиянинг Урал дарёларининг дельталарида жойлашган. Миср қарқаралари республикамиз фаунасида жуда кам сонда эканлиги ва республикамиз фаунасига кириб келаётган тур сифатида унинг тарқалиш экологиясига доир махсус кузатишлар олиб бориш ва уни муҳофазасини ташкил этишимиз лозим. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling