Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари


ҚУШЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ


Download 1.21 Mb.
bet23/31
Sana03.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1156600
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
3.2
ҚУШЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ
Қушлар ер шарининг деярли барча ҳаётий муҳитида учрайдиган ва хилма-хиллик жиҳатидан умуртқали ҳайвонлар орасида энг кўп турларга эга бўлган синфлардан биридир. Қушлар, ер юзидаги барча биотопларда учраши билан бирга, муҳит шароитидаги ўзгаришларни илк бор намоён этувчи “индикатор” тур сифатида ҳам шакилланганлиги бизга аён. Кишилик жамиятининг ҳозирги босқичида инсон ҳаёти учун ўта долзарб бўлган масалалардан бири - бу табиий экотизмларда кузатилаётган салбий ўзгаришлар, уни келтириб чиқарувчи манбааларни аниқлаш ва бу жараённи ижобий бартараф этиш орқали ҳудудда табиий компонентларнинг нобуд бўлиш жараёнини тўхтатишдан иборат. Албатта бу осон иш эмас, аммо жараённи силлиқлаштириш ва салбий таъсир кучини юмшатиш бажарилиши мумкин бўлган ишдир. Минг йиллар давомида шаклланган ва бугунги кунгача етиб келган биологик хилма-хилликни асраб қолиш инсоният олдидаги бош вазифалардан ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси 1995 йил май ойида Олий Мажлис қарори билан биологик хилма-хилликни сақлаш ҳақидаги Халқаро Конвенцияга қўшилган эди. Ўтган вақт давомида мамлакатда бу соҳада анча ижобий ишлар бажарилди. Республикамизда Ўзбекистоннинг “Қизил китоб”ининг ташкил этилиши ва унда республикамиз ҳудудида сони камайиб бораётган турлар ҳақидаги маълумотлар келтирилиши йўлга қўйилган. Бизга маълумки, Республикамиз ҳудудидаги орнитофауна хилма-хиллиги бугунги маълумотларга кўра, 466 турдан иборат бўлиб, улар орасида 51 тур қуш (кенжа турлар билан хисоблаганда) Республика “Қизил китоби”га киритилган. Ушбу турларнинг бугунги кундаги тарқалиш ҳудудларини белгилаш, сонини аниқлаш, биоэкологиясидаги ўзига хосликни таҳлил этиш ва энг муҳими бу турларни қишлаш, уя қуриш ва баҳорги, кузги миграция даврида асосий учраш жойларини белгилаб олиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади.
Вилоятимизда ҳам атроф- муҳит муҳофазаси масаласи, айниқса қушлар оламини муҳофаза этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Жумладан:

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling