Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари
Download 1.21 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кичик қоравой, қорабузов – Phalacrocorax pygmaeus (Pallas, 1773)
- Катта оқ қарқара – Egretta alba (Linnaeus, 1766)
Oq laylak – Beliy aist
сув омборида кенг тарқалган қуш турлари қуйидагилар: Podiceps ruficollis - Қанжир, Кичик қўнғир, Phalacrocorax рygmaeus - Кичик қоравой, Қорабузов, Egretta alba - Катта оқ қарқара, Ardea cinerea - Кулранг қарқара, Anser anser - Кўк ғоз, кулранг ғоз, ёввойи ғоз, Anas platyrhynshos – Ёввойи ўрдак, Anas crecca - Чуррак, Anas strepera - Қўнғир ўрдак, Netta rufina - Олмабош, Aythya fuligula - Ҳайдаркокил, Milvus migrans - Қора калхат, Сircus cyaneus - Дала бўктаргиси, Circus aeruginosus - Соз бўктаргиси, Buteo buteo - Оддий сор, Aquila heliaca – Қиронқора, Tringa ochropus – Қорақанот балчиқчи, Tringa totanus – Қизилоёқ балчиқчи, Gallinago gallinago – Лойхўрак, Larus ichthyaetus - Қорабошли балиқчи, Larus ridibundus - Кўл балиқчиси, Larus cachinnans – Оддий чағалай, Columba livia - Кўк каптар, Streptopelia decaocto - Қумри, Dendrocopos leucopterus - Оққанотли қизилиштон, Sturnus vulgaris - Оддий чуғурчуқ, Acridotheres tristis - Майна, Pica pica – Зағизғон, Corvus frugilegus – Гўнг қарға, Corvus corone – Қора қарға, Corvus cornix - Ола қарға, Prunella atrogularis - Қоратомоқ завирушкаси, Turdus atrogularis - Қоратомоқ қораялоқ, Turdus merula - Қора шақ-шақ, Tichodroma muraria– Қизилқанот. Кичик қоравой, қорабузов – Phalacrocorax pygmaeus (Pallas, 1773)-Катта бўлмаган сувда сузадиган, катталиги қарғадан йирикроқ қуш. Узунлиги 45-55 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 80-90 см, оғирлиги 800 г. Туси қора, пастқи қисмида оқ томчисимон ола-була доғлари мавжуд, боши ва бўйни жигарранг. Ёш қушлар юқори қисми қўнғир, пастки томони эса оч рангда бўлади. Ўрта ва Ғарбий Осиё, Қозоғистон, Шарқий Европанинг жанубда кенг тарқалган. Ўзбекистонда уялайди, учиб ўтади ва қишлайди. Оролбўйи, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё ҳавзаларида, Айдар-Арнасой кўллар тизимида, кўпгина сувли ҳудудларда учрайди. Текислик кўлларини ва сув ҳавзаларини эгаллайди. Колония бўлиб уялайди, уясини сув босган бутазорларда, қамишзорларда қуради. Уя қуришга апрель-май ойларида бошлайди, 4-6 та тухум қўяди. Тухум босиш 27-30 кун давом этади. Жўжалари июнь-июльда учишни бошлайди. Майда балиқ билан озиқланади. Баҳорги учиб ўтиши март-апрельда, кузги – октябрьга тўғри келади. Ўзбекистон ҳудудида 10-12 мингта жуфти мавжуд (жаҳон популяциясининг тахминан 1/3 та қисми), 10 мингта жуфт қишлайди. Кичик қоравой Ўзбекистон Қизил Китобига 3 (NT) – заифга яқин тур тоифада киритилган. Қушларни овлаш ва тутиб олиш, тухумини йиғиш, уяларини бузиш таъқиқланган. Кичик қоравойнинг бошқа турлардан фарқли морфологик (ташқи кўриниши) кўриниши. (1-расм). Катта оқ қарқара – Egretta alba (Linnaeus, 1766)- Йирик қарқара, умумий узунлиги 85-102 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 140-170 см, оғирлиги 900-1150 г. Патлари оппоқ, оёқлари қора ёки тўқ кулранг, тумшуғи сариқ ёки учи қора ва асоси сариқ. Жуфтлашиш даврида кокилчаси йўқ, қанотида узун патлари бор. Оқ кичик қарқарадан йириклиги, бошқа қарқаралардан оқ ранги билан фарқланади. Евросиёнинг, Африка, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия ва Янги Зелландиянинг мўътадил ва тропик ҳудудларида кенг тарқалган. Ўзбекистонда одатда уялаш, учиб ўтиш ва қишловда учрайдиган типик вакил. Қалин қирғоқолди ўсимликлари билан ўсиб кетган турли хил сув ҳавзалари атрофида: дарё қайир ва дельталари, чучук ва шўр кўллар, ботқоқлик этакларида, денгиз қирғоқлари ва мангроли чакалакзорларда яшайди. Сув умуртқасизлари, қурбақалар, илонлар, балиқлар, майда кемирувчилар ва ҳашоратлар билан озиқланади. Саёз ёки қуруқликда ов қилади, уни кўпинча далаларда, каналлар атрофида кузатиш мумкин. (Катта оқ қарқара) Ўлжасини саёз жойда туриб пойлайди ёки секин юриб, ўлжани кўриши заҳоти шиддат билан тумшуғи билан тутиб олади. Бизнинг кенгликда уялаш апрель ўрталарида киришади. Қарқараларнинг бошқа турлари билан биргаликда колониялар ҳосил қилиб уялайди. Уясини дарахт ёки қамишзорларга жойлаштиради ва шохлар уюмини эслатади. 3-5та ҳаво-яшил ранг тухум қўяди. Тухум босиш 23-26 кун давом этади. Жўжалар орасида озиқа учун кучли рақобат мавжуд, шунинг учун фақат бир-икки жўжа қолиши мумкин. Жўжалар яхши учишни 7 ҳафта муддатидан бошлаб ўрганади. Сувли ҳудудларда уялаш, учиб ўтиш ва қишловда учрайдиган типик вакил. Айрим қишда 6000 та сони кузатиш мумкин. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling