Иброҳимий динларда эсхатология тушунчаси. Режа: Кириш. Асосий қисм


Download 167 Kb.
bet6/7
Sana13.12.2022
Hajmi167 Kb.
#999235
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Esxotologiya

Руҳнинг чиқиши вақтидаги ҳолати.
Ислом таълимотига кўра руҳ танадан чиқаётган вақтда, дунёда қанақа инсон бўлиб яшаганига қараб, унга баъзи бир нарсалар кўрсатилади. Бу ҳақда “Анфол” сураси 50 – оятида шундай дейилади: “Фаришталар кофир бўлганларнинг юзлари ва кетларига уриб жонларини олаётганларини кўрганингизда эди. (Фаришталар ўша пайтда айтадилар:) “Ёнғин (дўзах) азобини тотингиз!”63. “Анъом” сураси 83 – оятида эса: “Бу золимларни ўлим исканжасида (қолганларида) фаришталар қўлларини (уларга) чўзиб: “Жонларингни чиқарингиз! Бугун Аллоҳ шаънига ноҳақ (нолойиқ сифатлар)ни гапирганингиз ва Унинг оятларига (амал қилишдан) кибрланганингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланасиз”, – деб турган ҳолатларини (бир) кўрсангиз эди!”64. Ислом уламолари ушбу оятни қўйидагича шарҳлайдилар: “Кофирларга ўлим етганида, фаришталар улар учун азоб, қийноқлар ҳозирлаб қўйилгани ҳақида хабар берадилар. Шунда руҳ жасаддан чиқмасликка ҳаракат қилади. Фаришталар то руҳ чиқмагунча уларни урадилар”65.
Абу Лайс ас-Самарқандий “Танбеҳул Ғофилийн” китобида ўлим ҳолатини қуйидагича таърифлайди: “Ўлим вақтидаги башорат беш кўринишда бўлади:

  • мўминлар оммаси учун бериладиган башорат: “Пайғамбарлар ва солиҳлар шафоат қиладилар, жаннатга қайтишларингиз билан хурсанд бўлинглар” деган хушхабар келади;

  • солиҳ амал қилганлар учун: “Сизларнинг амалларингиз қабул қилиниб, савоблари кўпайтирилади” деб хушхабар берилади;

  • тавба қилувчила, гуноҳлари кечирилиб, тавбалари қабул қилинганлар;

  • зоҳидлар учун, уларга : “ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннат билан хурсанд бўлинглар” дейилади;

  • одамларга яхшиликни ўргатган ва илмига амал қилган уламолар учун: “Сизлар ва сизларга эргашганлар жаннатга киришлари билан хурсанд бўлинлар” дейилади66.

Юқоридагилардан, тирик жон борки барчасига ўлим етиши, унинг вақти соати эса фақатгина ёлғиз Аллоҳгагина аёнлиги хулосасини чиқариш мумкин.
Исломда маййит дафн қилингандан то қиёматгача бўлган давр, Қуръони карим “Мўъминун” сурасининг 100 – оятига асоланиб, “барзах ҳаёти”, деб номланади.
Муқаддас манбаларда барзах ҳаёти ҳақида жуда кўплаб маълумотлар келтирилган. Унга кўра маййит шу давр орасида, агар солиҳ мусулмон бўлса, роҳатда, кофир ёки гуноҳкор мўъмин бўлса азобланади. Ибн Қаййим “Руҳ” китобида шундай дейди: “Маййит дафн қилингач ё роҳатда ё азобда бўлади. Булар эса ҳам баданга, ҳам руҳга бирдай бўлади. Қиёмат куни келгач, руҳлар жасадларига қайтадилар ва қабрларидан чиқадилар”67.
Шунингдек, барзах ҳаёти охират кунининг бошланиши ҳам ҳисобланади. Бунга Расулуллоҳдан, солиҳ бандалар учун жаннат эшиклари очиб қўйилиб, ундан неъматланиши, фожир учун эса дўзах эшиклари очиб қўйилиб, ундан азобланиши маъносидаги ривоят қилинган ҳадисни далил қилиб келтиришади.
Қуръони карим “Иброҳим” сураси 27 - оятида шундай дейилади: “Аллоҳ имон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устувор Сўз (имон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ (илму ҳикмат асосида Ўзи ) хоҳлаган ишни қилур”68.
Ушбу оят тафсирида, банда қабрга қўйилиб, одамлар қайтганда маййит уларнинг оёқ товушларини эшитиб ётади. Шундан сўнг икки фаришта кириб, Муҳаммад (а.с.) тўғрисида нима дейсан, деб сўрайди. Агар маййит мўмин бўлса, У Аллоҳнинг бандаси ва расули, деб гувоҳлик беради. Шунда фаришталар дўзахдаги жойини кўрсатиб, уни Аллоҳ жаннатдаги бир жойга алмаштириб қўйганини айтади. У ҳар икки жойни кўради. Аммо кофир Муҳаммад (а.с.) тўғрисида нотўғри ва ботил эътиқодда бўлганини айтгач, унга қаттиқ азоб берилади. Қабр азоби туфайли қилган фарёдини инсу жиндан бошқа ҳамма жонзот эшитади, дейилади.
Уламолар ўртасида бошқа бир масала – “қабрда азоб ёки роҳат фақат Муҳаммад умматигагина бўладими ёки барча учунми?” қабилидаги саволлар ҳам учрайди. Бу борада, Ибн Қаййим шундай дейди: “Муҳаммад умматига бўлгани каби, бошқа пайғамбар умматлари учун ҳам қабр азоби ҳақдир. Улар (исломгача яшаган умматлар) амаллари хусусидаги ҳужжатга асосланиб азобланадилар ёки роҳатда бўладилар”69.
Тарихда муътазилий номи билан машҳур оқим вакиллари юқоридагиларни инкор этиб, Исломда алоҳида ақидавий йўналиш сифатида ажралиб чиққан бўлса, бугунга келиб эса ўзининг экстремистик кўриниши билан танилиб ўлгурган “Ҳизбут таҳрир” ғоялари орасида қабр азобининг инкор этилиши асосий ўринни эгаллаганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Ваҳоланки, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда қабр азоби ва неъматлари хусусида аниқ далиллар келтирилган. Жумладан, Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ икки қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётиб: “Албатта, бу иккови азобланмоқда. Азобланишлари катта нарсада эмас. Улардан бири бавлдан тоза бўлишга эътибор бермас, бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди”, дедилар. Бир хурмонинг хўл шохини олиб келиб, иккига бўлиб, икки қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Кишилар: “Эй, Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?” дедилар. У киши: “Шоядки, булар қуругунча икковларидан азоб енгиллатилса”, дедилар”70.
Хулоса қилиб айтганда, қабр азоби ва неъмати, икки фариштанинг савол-жавоб қилиши ҳақида Қуръон оятлари ва ҳадисларда инкор қилиб бўлмас далиллар келтирилган. Бунга имон келтириш вожиб амаллардан ҳисобланиб, уни инкор этган киши кофир бўлади.

ХУЛОСА
Маълумки, бугунги кунда диншунослик соҳасига қизиқиш тобора ортиб, бу борадаги ишлар жадал ривожланиб бормоқда. Мазкур йўналишда дунёнинг ҳар бир бурчагида минглаб илмий изланишлар олиб борилмоқда ва диншуносликнинг янги янги қирралари очилиб, алоҳида фан тармоқлари вужудга келмоқда. Жумладан, диншунослик фанлари орасида алоҳида ўрин эгаллаган “Қиёсий диншунослик” йўналиши ўзининг серқирралиги, кенгқамровлиги ва энг асосийси холисоналикни талаб қилиши билан бошқа фанлар тармоғидан ажралиб туради. Маълумотларга кўра бу илмга бўлган қизиқиш мусулмонлар орасида ҳижрий II асрдан бошланган бўлса, фан сифатида Ғарбда XIX асрнинг охири XX аср бошларига келиб шаклланган.
Мазкур йўналишда олиб борилаётган тадқиқот кўзланган мақсадни бериши учун, аввало, холисона ёндашиш зарур. Тадқиқотчи изланишларида ўзининг эътиқодидан келиб чиққан ҳолда, бошқа динларни камситмаслиги энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисбланади. Шунингдек, тадқиқот объектларини ҳар қайси динда мавжудлиги ҳам мақсадга эришишдаги асосий унсурлардан биридир.
Динларни ўзаро қиёслашда шариат, ибодат ва эсхатология каби бир қатор масалалар мавжуд. Жумладан, эсхатология ҳақида гап кетар экан, биз тадқиқотимиз объекти қилиб олган Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом динларида бу масаланинг уччала динда ҳам мавжудлигини кўришимиз мумкин. Лекин, инсон ва жамият тафаккурининг ўзгариши натижасида динлар такомиллашиб, улардаги масалалар, жумладан эсхатология ҳақидаги тасаввурларнинг ҳам ривожланганини кўришимиз мумкин. Масалан, Яҳудийлик дини таълимотларида бу ғояга алоҳида урғу берилмайди. Улар асосий эътиборни мана шу дунёга қаратадилар ва инсон қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотни шу дунёнинг ўзида олади, деган фикрни илгари сурадилар. Милодий I асрда юзага келган Христианлик дини эса ўзини Яҳудийликнинг давомчиси сифатида эътироф этиб, ушбу диннинг муқаддас китоби бўлган “Қадимги Аҳд”ни ўзларининг муқаддас китоблари таркибига киритадилар. Шу билан қаторда, Христианликда эсхатология таълимоти Яҳудийликка нисбатан кўпроқ ёритилганини, алоҳида қайд этиш лозим.
Милодий VII асрда Арабистон Ярим Оролида юзага келган Ислом дини эса ўзини Яҳудийлик ва Христианликнинг, шунингдек, Аллоҳ томонидан юборилган бошқа динларнинг ҳам давомчиси ва охиргиси эканини эълон қилди. Юқоридаги маълумотлар эсхатологик таълимотларнинг Яҳудийлик ва Христианликка нисбатан Ислом дини манбаларида мукаммал, тўлиқ ёритилган, деган хулоса чиқариш имконини беради.



Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling